Марғилонга «Жаҳон ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилди
Дунёнинг 4 та қитъасидан 57 та шаҳар бундай эътирофга сазовор бўлган

Марғилон шаҳрида 20–22 октябрь кунлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, UNESCO ва UNFPA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан ўтказиладиган «Aтлас байрами» V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали бошланди. Бу ҳақда унда иштирок этаётган «Kommers.uz» мухбири хабар қилди.
Фестивал 2015 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилади. Бу йилги фестивалдан олдин, яъни 16–19 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳунармандлари ва дизайнерлари учун тўқимачиликнинг ҳар хил турларига бағишланган анъанавий ҳунармандчилик, этник дизайн ва тадбиркорлик бўйича тўрт кунлик тренинг ўтказилди.
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 20 октябрь куни расман старт олган фестивални очиб берди.
«Марғилон ва унга туташ туманларда мато ва гилам тўқимачилиги, миллий либос ва миллий пойабзал тайёрлаш билан 3 мингга яқин, Риштон туманида анъанавий кулолчилик билан 5 мингдан ортиқ, Қўқон шаҳри ва унга туташ ҳудудларда ёғоч ўймакорлиги, заргарлик каби ҳунармандчилик турлари билан 10 мингга яқин оилалар шуғулланади», — деди Ҳайрулло Бозоров.
Фото: «Bugun.uz»
Шундан сўнг очилиш маросими доирасида Марғилон шаҳрига «Жаҳон ҳунармандлари шаҳри » мақоми берилди. Бу еса Марғилоннинг World Crafts Council — Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши тармоғига киритилишини таъминлайди. Бугунги кунда дунёнинг 4 та қитъасидан 57 та шаҳар бундай эътирофга сазовор бўлган. Мазкур мақом Марғилоннинг ўзбек ҳунармандчилигини асраб-авайлашдаги муҳим ролини янада оширади.
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Шунингдек, тадбирда UNESCO’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади ҳам онлайн иштирок этиб, нутқ сўзлади.
«Фестивал анъанавий ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича nou-xau’ни оммалаштириш орқали номоддий маданий меросни асраб-авайлашга ҳисса қўшади. Ҳамда фестивал миллий ва халқаро ҳунармандлар, ишлаб чиқарувчилар, анъанавий тўқимачилик ва мода мутахассисларини бирлаштиради», — деди Сара Нашоди.
Фото: «Bugun.uz»
Куннинг иккинчи қисмида Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғида турли давлатлардан келган ҳунармандларнинг кўргазмалари намойиш қилинди.
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Шу билан бирга ёдгорлик корхонасида анъанавий мато тўқимачилиги бўйича маҳорат дарслари, ҳунармандчилик марказида эса Марказий Осиё дизайнерларнинг мода намойишлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистан, Тожикистон ва ўнга яқин давлатлардан келган дизайнерлар ўз либослари билан иштирок этди.
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Маълумот ўрнида, фестивал доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Малайзия, Ҳиндистон, Туркия, Таиланд, Бангладеш, Индонезия, Латвия, Мўғулистон, Италия ва бошқа мамлакатлардан ҳунармандлар, маданият арбоблари, дизайнер ва мутахассислар Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»




