Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:00 · 22.12.2021

Олмалиққа борган Мирзиёев, Google’ни ортда қолдирган TikTok ва сотувга қўйилган Hyatt Regency — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Олмалиққа борган Мирзиёев, Google’ни ортда қолдирган TikTok ва сотувга қўйилган Hyatt Regency — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 22 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Олмалиққа борган Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди.

Пезидент матбуот хизматининг қайд этишича, Давлат раҳбарининг 2017 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш бўйича 5 миллиард 122 миллион долларлик мегалойиҳа амалга оширилмоқда. Давлат раҳбари Олмалиққа ташрифи чоғида, аввало, мазкур кондаги ишларни кўздан кечирди.

«Кон ҳудуди 11 минг гектар. Захираси ҳам шунга яраша салмоқли — йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олиш қувватига эга. Бу конда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги қимматли ва нодир металлар бор. Уларни қайта ишлаш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда», дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, бу ерда иш бошланган 2017 йилда йилига 3 миллион куб метр кон ишлари бажарилар эди. 415 миллион долларлик 570 дан зиёд замонавий техникалар олиб келингач, самарадорлик ўн карра ошди. Эндиликда иш ҳажми йилига 40 миллион куб метрни ташкил этмоқда.

«Бу кон — катализатор. Уни самарали ўзлаштириш билан бирга кичик конлар бўйича ҳам янги йўналиш қилиш керак. Бу ҳам қўшимча иш ўринлари, катта экспорт, дегани», — деди Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида, шунингдек, оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади. Жами 6 минг киши иш билан таъминланади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Янги фабрикада руда омборлари, майдалаш, янчиш ва флотация бинолари, гидрометаллургия цехи, таъмирлаш устахоналари, чиқинди хўжалиги ва бошқа объектлар бўлади. Иш жараёни замонавий ускуналар ёрдамида бошқарилади. Бу инсон омилини камайтириб, маҳсулот сифати ва иш хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Таъкидланишича, комбинатнинг JORC кодекси бўйича баҳоланган мис ресурслари 45 миллион тоннани, олтин ресурслари эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этади. Бунга асосланиб, 2030 йилда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 515 минг тоннага, олтинни 52 тоннага, кумушни 343 тоннага олиб чиқиш бўйича концепция тайёрланган. Бунинг эвазига комбинатнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 8 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Ташриф давомида комбинатни трансформация қилиш доирасида бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини рақамлаштириш, операцион самарадорликни ошириш зарурлиги таъкидланган.

«Энг асосийси, келгуси икки йилда комбинатда замонавий бошқарув тизимини жорий этиб, уни давлат ёрдамисиз ишлай оладиган, дунёнинг етакчи металлургия компанияларидан бирига айлантириш асосий вазифа бўлиши керак», — деган Президент.

Google’ни ортда қолдирган TikTok

TikTok қисқа видео алмашиш платформаси 2021 йилнинг энг оммабоп доменлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

TikTok 2020 йилда доменлар рейтингида Google, Facebook, Microsoft, Apple, Netflix ва Amazon’дан ортда қолганди. 

Amazon бу йил Netflix’ни ортда қолдириб, олтинчи ўриндан бешинчи ўринга кўтарилди, WhatsApp эса Twitter’дан кўра машҳурроқ бўлиб, ўнинчидан тўққизинчи ўринга кўтарилди.

Нашрнинг қайд этишича, 2020 йилги рейтинг сентябрдан декабргача олинган бўлса, 2021 йилда барча 12 ой учун тузилган. TikTok биринчи марта 17 январь куни жаҳон етакчисига айланди, шундан сўнг у бир неча бор рейтингда биринчи ўринни эгаллади.

Сотувга қўйилган Hyatt Regency

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 11 февралдаги «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармонига асосан, Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасини ошкора рақобат тамойилларига асосланган савдо жараёни орқали сотилишини эълон қилди.

Қайд этилишича, ушбу савдо жараёнига KPMG Valuation and Consulting компанияси, активни хусусийлаштириш бўйича энг яхши таклифларни танлаш асосида, эксклюзив молиявий маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

Шунингдек, беш юлдузли Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси 2016 йилда Тошкент марказида ташкил топган ва Hyatt халқаро брендининг Ўзбекистондаги биринчи меҳмонхонасига айланган.

Меҳмонхона Ўзбекистонда халқаро меҳмонхоналар тармоғи бошқарувида бўлган ягона беш юлдузли меҳмонхонадир. Шу билан бирга, меҳмонхона шаҳар марказида, Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларига қулай ва яқин масофада жойлашган.

Бундан ташқари, умумий ер майдони 3,1 гектар, бино ва иншоотлар майдони 60,1 минг квадрат метрни ташкил этади. Меҳмонхона 8 қаватдан иборат бўлиб, мижозлар учун 300 та хона, жумладан, 248 та стандарт ва 52 та люкс/ярим люкс хоналарни мавжуд.

Меҳмонхона ҳудудида халқаро сифат стандартлари даражасида жиҳозланган турли сиғимдаги бир нечта конференция заллари жойлашган. Шунингдек, 850 квадрат метр майдонга эга банкет зали, ёпиқ бассейн ва SPA маркази мавжуд.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 11 ойда  37,9 миллиард долларга тенг бўлди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 37,9 миллиард долларни ташкил этган.

Шундан экспорт улуши 15,5 миллиард доллар бўлган. Экспортда маҳсулотлар 13,2 миллиард, хизматлар 2,3 миллиард долларлик улушни эгаллаган.

Ташқи савдо айланмасида импорт 22,4 миллиард долларга етган. Импортда маҳсулотлар 20,9  миллиард, хизматлар 1,5 миллиард доллар улушни ташкил этган.

Ёш тадбиркорларга ажратилаётган кредит

Ўзбекистонда ёш тадбиркорларга 540 миллион сўмгача кредитлар ажратилади. Ҳукуматнинг «Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Президентнинг 2021 йил 13 июлдаги фармонига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ТИФ Миллий банкка 100 миллион доллар пул ажратилган.

Қарорга асосан, мазкур маблағлардан 2022-2024 йилларда ёш тадбиркорларнинг янги бизнес лойиҳалари учун кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:

  • кредит миқдори БҲМнинг 1000 бараваридан 2 минг бараваригача;
  • муддати — 7 йил, имтиёзли давр – 3 йил;
  • фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкасида (ҳозирда 14 фоиз).

Кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат  палатаси ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилади.

Эски аккумулятор билан савдога чиқарилган Tesla электромобиллари

Tesla 2021 йилги Model 3 седанларини 2017 йилда ишлаб чиқарилган аккумуляторлар билан сотишни бошлади.

Маълум бўлишича, компания расмий веб-сайтида 2021 йилда ишлаб чиқарилган Tesla Model 3 2400 километрдан ортиқ масофани босиб ўтгани ҳақида огоҳлантириш жойлаштирилган.

«Tesla’нинг ҳаракатларида ғаразли ният йўқ, компания ўз мижозларини алдамоқчи эмас. У ўзи сотаётган автомобиллар ҳақида саҳифаларига огоҳлантиришни қўшиб қўйди. Унда автомобиль 2017 йилги аккумулятор билан жиҳозлангани ва 12 фоиз камроқ диапазонга эга бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар мавжуд», дейилади хабарда.

Илон Маск ва компаниянинг бошқа вакиллари ҳозирча бу ҳолат юзасидан расмий изоҳ бермаган. Тўрт йиллик батарея кафолати қандай қопланиши номаълум. Эски аккумулятор ўрнатилган Tesla Model 3 нархи 60 минг доллардан бошланади.

Абрамовичнинг ўғлига тегишли компания ва Лондон биржаси

Миллиардер Роман Абрамовичнинг ўғли Аркадий Абрамовичга тегишли Zoltav Resources нефть ва газ компанияси ўн йиллик савдодан сўнг Лондон фонд биржасини тарк этади.

Маълум бўлишича, компания муҳим хорижий инвесторларни жалб қила олмаган. Савдога киришни сақлаб қолиш харажатлари фойдадан юқори бўлган.

Маълумот ўрнида, Zoltav Resources компанияси Россияда нефть ва газни қидириш ва қазиб олиш билан шуғулланади. Компания Саратов вилоятида нефть ва газ ишлаб чиқаради, шунингдек, Ханти-Мансийск автоном округида фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олиш учун лицензияга эга.

Хабарга кўра, 2011 йилда Zoltav Resources хорижий капитални жалб қилиш учун Лондон фонд биржасида муқобил инвестиция бозорига кирган. Бироқ, ушбу давр ичида Лондон бозоридаги инвесторларнинг кичик нефть ва газ компанияларига муносабати ёмонлашган. Бу айниқса, Россияга қаратилган компанияларга қаттиқ таъсир қилган. Шу сабабли Zoltav Resources инвестиция жалб қила олмаган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда