Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида суюлтирилган газнинг кунлик ўртача нархи тушди

Биржада 27 декабрь–2 январь кунлари 1 трлн 858,7 млрд сўмлик товарлар сотилди.

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида суюлтирилган газнинг кунлик ўртача нархи тушди
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»нинг барча савдо платформаларида 27 декабрь–2 январь кунлари 1 триллион 858,7 миллиард сўмлик товарлар сотилди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, сотилган товарлар ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 19,3 фоизга камдир. Бунда сотувларнинг 88,4 фоизи — биржа савдолари; 0,2 фоизи — кўргазма-ярмарка савдолари; 11,0 фоизи — электрон давлат харидлари ва 0,3 фоизи — авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келган.

Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 700,9 миллиард сўмни ташкил қилган. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 15,5 миллиард сўмлик маблағлари тежалган.

Таъкидланишича, очиқ биржа савдолари орқали жами 1 триллион 644,1 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилган. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйган.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларида 2434,0 тонна пахта ёғи сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 66 харидор иштирок этиб, ўртача кунлик сотув ҳажмлари 609,0 тоннани ташкил қилган. Шунингдек, барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 миллион 519,0 минг сўмдан 14 миллион 364,7 минг сўмгача, яъни 7,4 фоизга пасайган.

Шунингдек, биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилган. Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 минг 399,0 тонна суюлтирилган газ қўйилган ва улардан 7487,0 тоннаси, яъни 72,0 фоиз қисми сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 144 харидор иштирок этган.

Шу билан бирга, кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 миллион 536,7 минг сўмдан 2 миллион 422,7 минг сўмгача, яъни 4,5 фоизга пасайган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида суюлтирилган газ бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 2 миллион 491,1 минг сўмни ташкил этган.

Бундан ташқари, биржа савдоларида 7219,0 тонна пахта толаси сотилган. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1805,0 тоннани ташкил қилган. Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толасининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 29 миллион 893,0 минг сўмдан 27 миллион 410,6 минг сўмгача, яъни 8,3 фоизга пасайган.

Аввалроқ Шўртан газ-кимё комплекси қувватини 3 бараварга ошириш учун яна бир мажмуа қурилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Европада газ нархи 2 ойдаги энг юқори даражага кўтарилгани ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда