Ўзбекистонда ноябрь ойида муаммоли кредитлар 375 млрд сўмга кўпайди
Муаммоли кредитларнинг жами кредит қолдиғидаги улуши 5,73 фоизни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда ноябрь ойида муаммоли кредитлар миқдори 375 миллиард сўмга кўпайди. Бу ҳақда Bankers.uz ёзмоқда.
Маълум қилинишича, Марказий банк тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига статистик маълумотларни тақдим этган.

Қайд этилишича, ноябрь ойи давомида банкларнинг муаммоли кредитлари 375,1 миллиард сўмга кўпайиб, уларнинг жами кредит қолдиғи (кредит портфели)даги улуши 5,73 фоизни ташкил қилмоқда. Банк тизими бўйича муаммоли кредитларнинг улуши октябрь ойига (1 ноябрь ҳолатига) нисбатан деярли ўзгармаган.
Аввалроқ Ўзбекистонда ёш тадбиркорларга 540 миллион сўмгача кредитлар ажратилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 100 миллион долларлик қарз томорқа эгаларига кредит кўринишида берилиши хабар қилинди.






