Ўзбекистонда пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 0,7 фоизга ошди
Статистика қўмитаси 2022 йилнинг ноябрь ойида пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари бўйича маълумот берди

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг ноябрь ойида пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари бўйича маълумот берди.
Таъкидланишича, 2022 йилнинг ноябрь ойида пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари октябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,7 фоизга қимматлашган. Пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 3,2 фоизга ошган.
Шунингдек, пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда яъни, бир йилда ўртача 4,2 фоизга ошгани кузатилган. 2022 йилнинг июль ойида бошқа молиявий хизматлар нархлари октябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,2 фоизга ошган.






