Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:00 · 26.10.2022

Ўзимиздан чиққан «хорижий» инвесторга топширилган Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи қачон очилади?

Ғафур Ғулом боғининг янги ижарачиси ҳақидаги шубҳали маълумотлар, боғнинг очилиш санаси ҳақида берилган ёлғон ваъдалар ва ҳатто Сенатнинг мазкур сирли инвесторларга тиши ўтмагани, энди эса бугунги кунда истироҳат масканида кечаётган жараён – буларнинг ҳаммаси бир саволни диққат марказига олиб чиқади: Боғ ичида биз билмаган нималар содир бўлди, дарахтлар кесилмадими, янги шароитлар халқнинг кутувларини оқлайдиган даражадами ва боғ қачон очилади?

Ўзимиздан чиққан «хорижий» инвесторга топширилган Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи қачон очилади?
Фото: Kommers.uz

Чилонзордаги Ғафур Ғулом боғи 2019 йилдан буён фаолият юритмаётгани, аввалига ёз ойларида, кейин 1 сентябрь ундан кейин очилиш санаси яна чўзилгани жамоатчилик танқидларига сабаб бўлди. Шундан сўнг Чилонзор туман ҳокимлиги Ғафур Ғулом боғи яъни «Dream Park» тест режимида фаолият бошлаганини маълум қилди. Боғнинг номи ўзгаргани аҳоли томонидан салбий қабул қилинди. Эътирозларга жавобан Тошкент шаҳар ҳокимлиги боғ номи ўзгармаслигини айтди. Аммо ижтимоий тармоқларга кўра, 24 октрябрда очилгани эълон қилинган парк дарвозалари ёпиқлиги, одамлар кира олмаётгани айтилмоқда. «Kommers.uz» 3 йил давомида боғ ичида нималар содир бўлгани билан қизиқди.

Боғ тақдири

Америка режалаштириш ассоциацияси тадқиқотларига кўра, маълум бир маъмурий бирлик ҳудудининг 12,5 фоизи жамоат боғларидан иборат бўлиши керак. Ўзбекистондаги мавжуд вазият эса бу каби халқаро стандартларга умуман мос келмайди. Келинг, гап бутун Ўзбекистон ҳақида бормасин, гап Чилонзор туманида мавжуд (бўлмаган) Ғафур Ғулом истироҳат боғи ҳақида бўлсин. Ўзбекча Википедия маъмулотларига таянадиган бўлсак, мазкур туман майдони 2530 гектарни ташкил этади. Бироқ туманда 2019 йилдан буён расман ҳеч қандай истироҳат боғи фаолият юритмайди. Ғафур Ғулом боғининг қисмати эса 2018 йил августида бошланиб, шу кунгача давом этмоқда. Ўшанда Чилонзорга ташриф буюрган Президент туманда ягона ҳисобланган истироҳат боғини кўздан кечириб, уни қайта қуриш ҳақида мутассадиларга топшириқ берган. Бундан ташқари, Президент қурилиш жараёнда бирорта ҳам дарахтга зарар етказилмаслиги, дарахтларни кесмаслик алоҳида таъкидлаган.

2019 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт аҳолиси билан учрашиб, Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар ҳам берган. Ҳоким парк реконструкцияси вақтида бирор дарахт кесилмаслигини айтган. Учрашувда инвестор вакили сифатида Шерзод Ҳалимов ҳам иштирок этган.

Nuz.uz ушбу учрашувдан хабар тайёрлаган (хабар сайтдан ўчирилган, унинг нусхаси «MyTashkent.uz»да сақланиб қолган). Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов BMP Smart Decision компаниясининг парк реконструкциясига 10 миллион АҚШ доллари инвестиция киритишини айтган. Шерзод Ҳалимов эса модернизация икки босқичда амалга оширилиши, биринчи босқичда ёзги парк қайта таъмирланиши, иккинчисида эса йил давомида фаолият олиб борувчи ёпиқ ўйин ҳудуди қурилишини маълум қилганди.

Ўзимиздан чиққан «хорижий» инвестор

Маълумот ўрнида, боғ 2019 йил 9 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг Ф-670 сон фармойиши ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 15 августдаги 1126-сон фармойиши асосида  BMP Smart Decision номли компанияга 49 йилга ижарага берилган. Гарчи боғ халқ мулки саналсада, ушбу фармойишлар мазмуни билан тўла танишиб чиқиш имконсиз, негадир ҳатто расмий ҳуқуқий манбалардан ҳам мазкур ҳужжатлар матнини топиб бўлмайди.

Маълумотларга кўра, компания 2019 йил 13 февралда рўйхатдан ўтган ва унинг устав фонди 1000 сингапур долларини (тахминан 720 АҚШ доллари) ташкил қилади. Минг АҚШ долларига ҳам етиб бормайдиган устав фонди билан бутун бошли истироҳат боғини ижарага олган «хориж» компаниясининг асосий фаолият тури — фуқаролик қурилишининг бошқа объектлари қурилиши (ўйин комплекслари), иккинчи даражали йўналиш эса — парклар ҳисобланади. Қизиғи, Сингапур компаниясининг таъсисчиси ўзимизнинг ўзбекистонлик ҳамюртимиз бўлиб чиқмоқда.

Скрин: Kommers.uz

2020 йилда аҳоли орасида боғ ўрнига турар-жой мажмуалари ва бизнес марказ қурилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди: «Ишонтириб айтамизки, ушбу хавфсирашлар асоссиз. 2018 йил 19 декабрдаги ‘Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 сентабрдаги 670-сонли фармойишига асосан, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 21-манзилида жойлашган Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғини 49 йил муддатга BMP Smart Decision Private Limited хориж компаниясига — уни модернизация қилиш ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий паркни барпо қилишга оид инвестицион мажбурият билан бериш кўзда тутилган. Модернизация лойиҳаси 1980 йилларда ўрнатилган эски аттракционларни янгиларига алмаштириш, шунингдек, боғнинг яшил ҳудудини, боғда ўсаётган Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси хатловидан ўтказилган дарахтларга қўшимча равишда янги дарахтлар билан тўлдиришни ўз ичига олади. Реконструкциядан кейин ҳам боғ ҳудудига кириш аввалгидай бепуллигича қолади. Жамоатчиликни ушбу лойиҳа билан батафсилроқ таништириш учун инвестор вакили билан учрашув ташкил этилади», — дейилганди ҳокимлик маълумотида.

2021 йил охирларида боғ маъмурияти боғнинг қандай қиёфада бўлиши режалаштирилаётганлиги ҳақида хабар берди, бироқ унинг қачон ишга туширилиши яна ноаниқ бўлиб қолди.

Ниҳоят, 2022 йилнинг 15 февраль санасида Чилонзор туман ҳокимлиги Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи ёз ойидан яна аҳолини ўз бағрига чорлаши ҳақида хабар берди. Аммо туман ҳокимлиги берган ахборот ўзини оқламади. Туман аҳолиси яна бир ёзни истироҳат боғисиз якунлади. Кейинроқ яна бир нуфузли манба саналадиган Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати боғ 1 сентябрь куни очилиши ҳақида маълум қилди. Аммо боғ яна ишга тушмади, Сенат ҳам ёлғон маълумот тарқатди. 2022 йилнинг октябри якунланиди-ки, на шаҳар ҳокимлиги, на туман ҳокимлиги ва на Сенат ахборот берилган, аммо ўзини оқламаган ҳодиса ҳақида очиқлаб қайта маълумот бермади.

Одамлар нима дейди?

Facebook’даги йирик аудиторияга эга «Маслаҳат.uz» гуруҳида ўтказилган сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, истироҳат боғининг вақтинча фаолиятини тўхтатганлиги ҳудуд аҳолисининг хордиқ сифатга сезиларли таъсир кўрсатган. Изоҳлардан туман аҳолиси учун бошқа туманлардаги боғларга бориш масофа жиҳатидан муаммо туғдиришини, бундан ташқари, Ғафур Ғулом боғи халқбоп ва ҳамёнбоп боғ бўлганлигини тушуниш мумкин.

Скрин: Kommers.uz

Сўровнома иштирокчиларининг 86 фоизи, яъни 340 нафардан ортиқ киши боғнинг қайта ишга тушишидан манфаатдор. Аҳоли мавжуд ҳолатдан мамнун эмас.

Скрин: Kommers.uz
Скрин: Kommers.uz
Скрин: Kommers.uz

Боғ ҳудудини ҳам кўздан кечирганда, яқин орада шу атрофдан ўтган киши гувоҳ бўлиши мумкинки, боғ ҳудудидаги аттракционлар чироқлари бир неча кундан буён ёниб турибди.

Фото: Kommers.uz

Қуйидаги суратда қайта тикланган кўл, узоқда чироқлари ёниб турган аттракционлар ва иш жараёнини давом эттираётган қурилиш машиналарини кўриш мумкин.

Боғнинг ичида ўзи нима гап?

Боғнинг ёрдамчи эшикларидан бир нечтаси очиқлиги сабабли бизда унинг ҳудудига кириш имконияти пайдо бўлди. Кираверишдоқ тартибсизлик кўзга ташланади. Гарчи BMP Smart Decision раҳбари «Газета.uz»га июлда берган интервьюсида чимлар ва аттракционлар аллақачон ўрнатиб бўлингани ҳақида айтган бўлсада, йўлаклар ёнлари ва бошқа кўпгина жойларда чим ўрнида қумли қоришмаларни кўриш мумкин.

Фото: Kommers.uz

Боғ ҳудудидаги айрим аттракционлар, тест режимида бўлса керак, ўзига ўзи ишлаб турибди. Шунингдек, ҳудуддаги биноларнинг чироқлар билан безатилгани Тошкентда яқинда очилган яна бир боғ – Magic city услубини элсатади. Эътиборли жиҳати атрракционлардан узоқроқ бўлган кўл атрофидаги нуқталарга ҳали ишлов берилмагандек туйилади, улар нафақат янгидан таъмирланмаган, балки қаровсиз ҳам қолиб кетгандек тааъссурот уйғотади.

Фото: Kommers.uz

Боғ ичида икки хил қиёфага гувоҳ бўласиз, айрим нуқталарда боғнинг қиёфаси у бутунлай фойдаланишга топширишга тайёрдек таассурот уйғотса, айримлари ҳали бутунлай остин-устун ҳолатда. Бизнинг боғда нима қилиб юрганимизга қизиққан (суратга олиб юрганимиз туфайли бўлса керак) кўринишидан масъул ходимга ўхшайдиган кишининг айтишича, боғ бир ҳафта ичида ишга тушиши кўзда тутилмоқда.

Фото: Kommers.uz

Ичкарида ҳатто чанг тўзонда фарзандлари билан айланиб юрган ота-оналарга ҳам кўзимиз тушди. Гўёки уларга боғнинг расман очилиши эълон қилиниши ортиқ аҳамиятсиздек. Кичик «экскурсия»да давом этарканмиз, рўпарамизда кўриниши 15-16 яшар йигитларни эслатадиган 15-20 чоғли ишчиларга дуч келдик, уларнинг айтишларича, боғнинг очилиши яна икки ҳафталардан кейин эълон қилиниши кўзда тутиляпти. Боиси ҳали қилинадиган ишлар кўп. Сиз қачондан бери бу ерда ишлаяпсиз деб берган саволимизга улардан бири «Мен кунбай ишлаяпман» деб жавоб берди. Суратга олишга эса уларнинг ҳеч бири, рози бўлмади. Ўзимиз учун етарли маълумотларга эга бўлгач, боғнинг чиқиш эшиги томон йўналдик.

Ҳулоса 

Боғ, унинг янги ижарачиси ҳақидаги шубҳали маълумотлар, боғнинг очилиш санаси ҳақида берилган ёлғон ваъдалар ва ҳатто Сенатнинг мазкур сирли инвесторларга тиши ўтмагани, энди эса бугунги кунда истироҳат масканида кечаётган жараён — буларнинг ҳаммаси бир саволни диққат марказига олиб чиқади. Боғ ичида биз билмаган нималар содир бўлди, дарахтлар кесилмадими, янги шароитлар халқнинг кутувларини оқлайдиган даражадами ва боғ қачон очилади? Биз шунчаки очилиши чўзилиб кетган боғ халқ учун молиявой имконияти даражасида бўлиши, аҳолининг бирламчи хордиқ ҳуқуқи таъминланиши тарафдоримиз.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди