Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 22:35 · 12.12.2021

Қанча пул ишлагани маълум бўлган Жапаров, кўчирилаётган «Қўйлиқ» ва мигрантлар учун IT-карта — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Қанча пул ишлагани маълум бўлган Жапаров, кўчирилаётган «Қўйлиқ» ва мигрантлар учун IT-карта — ҳафталик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яна бир ҳафта (6–12 декабрь) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Қанча пул ишлагани маълум бўлган Садир Жапаров

2020 йилда Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 247 953 сом (тахминан 2900 доллар — таҳр.) ишлаб топган. Мамлакат Солиқ хизмати эълон қилган давлат раҳбарининг даромадлари ва харажатлари декларациясида Жапаров бош вазир сифатида кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, у 2020 йилнинг октябрь ойида ҳукуматни бошқарган. Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанидан сўнг, Жапаров Президент вазифасини бажара бошлаган. 2021 йил январь ойида эса у давлат раҳбари этиб сайланган.

Декларацияга кўра, 2020 йилда Жапаров 247 953 сом ишлаб топган. Бундан ташқари, ҳужжатда давлат раҳбарининг умумий майдони 6 гектар бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари борлиги ҳам кўрсатилган. Жапаровнинг шахсий кўчмас мулки ва машинаси йўқ.

Қайд этилишича, Қирғизистон Президентининг яқин қариндошлари 50,7 ва 389 квадрат метрлик иккита уйга эгалик қилади. Шунингдек, «Умут булаги» жамоат фонди ва битта гараж Жапаровнинг яқин қариндошларига тегишли.

Кўчирилаётган «Қўйлиқ» деҳқон бозори

Тошкент шаҳрида жойлашган «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади.

Маълум бўлишича, кўчиришдан мақсад пойтахтдаги йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш ҳисобланади. «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган.

«Қўйлиқ» бозори Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги Мехнатобод кўчасида жойлашган «FOODCITY» савдо марказига кўчирилади.

Кўпроқ фарзанд кўришга чақирган Илон Маск

Америкалик миллиардер Илон Маск цивилизация давом этиши учун одамар фарзанд кўришни кўпайтириши кераклигини айтди. Миллиардер тезлик билан пасайиб бораётган туғилишни «цивилизация учун энг катта хавфлардан бири» деб атади.

Тадқиқотларга кўра, тобора кўпроқ одамлар иқлим ўзгариши ва иқтисодий тенгсизликни баҳона қилиб, фарзанд кўрмасликни афзал кўрмоқда.

Илон Маскнинг таъкидлашича, жуда кўп «ақлли одамлар» сайёра аҳолиси ҳаддан ташқари кўп деб ўйлайди ва вазият назоратдан чиқиб кетмоқда. 

«Бунинг акси ҳақиқат. Агар одамлар фарзанд кўрмаса, цивилизация барбод бўлади. Менинг сўзларимни эсланг», — дейди Tesla раҳбари.

CNBC’нинг ёзишича, Морган Стенли июль ойида иқлим ўзгариши қўрқуви остида болаларсиз ҳаракат ўсиб бораётганини ва туғилиш даражасининг олдинги пасайиш тенденциясига қараганда тезроқ таъсир қилишини айтган.

Таҳлилчилар сўровлар, академик тадқиқотлар ва Google маълумотларига асосланиб, иқлим ўзгариши бевосита ёки билвосита туғилиш даражасининг пасайишини тезлаштираётганини маълум қилди.

Меҳнат муҳожирларининг ўртача ойлиги

Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ўртача маоши ойига 47,1 минг рубль ёки тахминан 6,8 миллион сўмни ташкил этади. Бироқ мигрантлар ойига 77 минг рубль ёки 11 миллион сўм атрофида маош олишни истайди.

Россия мигрантлари федерацияси президенти Вадим Коженовнинг сўзларига кўра, мутахассислар 2021 йил давомида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан келган жами 4739 нафар муҳожирлар билан суҳбатлашиб, тадқиқот ўтказган. Таҳлил натижаларига кўра, Россияга янги келган муҳожирлар ўртача 77,2 минг рубль даромад олишни хоҳлашлари маълум бўлган.

Шунингдек, рус тилини ёмон билганлар 37 минг рубль, яхши билганлар эса 49 минг рубль олиши қайд этилган.

Муҳожирларнинг 54,4 фоизи ватанида маош пастлиги, 30,5 фоизи ўз мамлакатида иш йўқлиги, 18 фоизи эса умуман турмуш даражаси пастлигидан шикоят қилган.

Коженовнинг таъкидлашича, сўровномада қатнашган муҳожирларнинг 27,5 фоизи кунига саккиз соатдан ўн соатгача, 22 фоиздан камроғи саккиз соат ёки ундан кам вақт ишлайди.

Россиядаги мигрантлар учун IT-карта

2022 йилда меҳнат мигрантининг IТ-картаси паспортнинг ўрнини босиб, Россия Федерацияси ҳудудида шахсни тасдиқловчи ҳужжатга айланади. Россия муҳожирлар федерацияси (РМФ) президенти Вадим Коженов мамлакатнинг миграция сиёсатидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берган.

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясида мигрантлар билан боғлиқ қонунчиликни ислоҳ қилиш якунланмоқда ва 2022 йилнинг ўрталарига қадар Давлат Думасига янги лойиҳа тақдим этилади.

«Йил охиригача, қонун қабул қилиниши билан биз мигрант учун рақамли IТ-картани жорий қиламиз», — дейди Коженов.

РМФ раҳбари янги IТ-карта бутун Россия бўйлаб 10 йил давомида амал қилишини, ишлаш учун патент эса меҳнат фаолияти амалга ошириладиган ҳудудга боғланганини қўшимча қилган.

Бундан ташқари, Коженов лойиҳа бўйича 10 йилдан сўнг, мигрантнинг IТ-картаси, агар унинг эгасида ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаса, чексиз бўлиб қолишига ваъда берган.

Apple ва Хитой ўртасидаги махфий битим

Apple бош директори Тим Кук 2016 йилда Пекинга қилган биринчи шахсий ташрифлари чоғида расмийлар билан беш йиллик яширин келишувга эришгани маълум бўлди. Икки томонлама шартномалар Apple’га қарши маҳаллий тартибга солиш органлари фаоллигининг кучайиши фонида тузилган.

Ўшанда Хитой расмийлари Apple маҳаллий иқтисодиётга етарлича ҳисса қўшмаяпти, деб ҳисоблаган. Кейин Кук Хитой ҳукуматига мамлакат иқтисодиётига 275 миллиард доллар сармоя киритиш мақсадида беш йилга шартнома имзолашни таклиф қилган.

Маълум бўлишича, Америка компанияси Хитойга илғор технологияларни ривожлантириш, мутахассислар тайёрлаш ва маҳаллий таълим муассасалари билан янги технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилишда ёрдам беришга ваъда берган. Бундан ташқари, компания ўз қурилмалари учун Хитойда ишлаб чиқарилган компонентлардан кўпроқ фойдаланиш мажбуриятини олган.

Жумладан, 2016 йилда Apple Хитойнинг Didi такси хизматига 1 миллиард доллар сармоя киритган. Шартнома шартларига кўра, уни 2022 йилнинг майигача узайтиришга рухсат берилган. Агентлик маълумотларига кўра, Apple Хитойда ўз хизматлари ва қурилмалари фаолиятига чекловлар қўйилишидан чўчиган.

Apple’нинг энг кучли қурилмалари

Телефон ва бошқа қурилмаларни синовдан ўтказиш билан шуғулланувчи Хитойнинг AnTuTu хизмати Apple маҳсулотлари бўйича ўз ҳисобитини эълон қилди.

Қайд этилишича, AnTuTu бенчмарки вакиллари бешинчи авлод iPad Pro’ни Apple компаниясининг энг кучли мобил қурилмаси, деб топган.

Ноябрь ойидаги ўтказилган тест натижаларига кўра, M1 чипли, 8 гигабайт оператив хотира ва 256 гигабайт ички хотира, шунингдек, 12,9 дюймли дисплейга эга бешинчи авлод iPad Pro Apple компаниясининг энг кучли мобил қурилмаси бўлган. Қурилма 1,2 миллион балл тўплаган. Энг юқори 3 та ўринни планшетлар эгаллаган — 11 дюймли бешинчи авлод iPad Pro ва 12,9 дюймли учинчи авлод iPad Pro.

Фото: Antutu

iPhone 13 Pro Max флагмани эса энг кучли смартфон, деб топилган. У A15 Bionic чип, 6 гигабайт оператив хотира ва 1 терабайт ички хотирага эга. Смартфон 842 минг балл олган ва умумий рейтингдан тўртинчи ўринни эгаллаган.

AnTuTu вакиллари биринчи икки ўринни эгаллаган планшетлар M1 процессорига асосланганини қайд этган. Топ-10ликдаги энг оммабоп чип эса A15 Bionic бўлиб, у рейтингдаги тўртта қурилмага ўрнатилган. Муаллифларнинг фикрича, декабрь ойида ушбу рейтингда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди, чунки Apple 2021 йил ҳисобига кўра бошқа янги маҳсулот ишлаб чиқармайди.

Декабрь ойи бошида AnTuTu вакиллари Xiaomi Black Shark 4S Pro’ни энг кучли Android смартфон деб топганди.

Олиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди