
Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп гуруч импорт қилаётган давлатлар
Импорт ҳажми 2020 йилга нисбатан қарийб 19,3 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 10 ойда 13 та хорижий давлатдан гуруч импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 7,2 миллион долларга тенг бўлган 26,9 минг тонна гуруч импорт қилган. Гуруч импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 19,3 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг ўтган 10 ойида Ўзбекистон энг кўп гуруч импорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон — 26,5 минг тонна
- Покистон — 223,2 тонна
- Хитой — 60 тонна
- Ҳиндистон — 23 тонна
- Россия — 12 тонна
- Литва — 2 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилаётган давлатлар санаб ўтилганди. Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилаётган давлатлар ҳақида хабар берилганди.
Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz





