Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:00 · 17.12.2021

Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи, 50 минг сўмликнинг дизайнидаги хатолик ва нархи пасайтирилган бензин — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи, 50 минг сўмликнинг дизайнидаги хатолик ва нархи пасайтирилган бензин — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 17 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи

Корея Республикаси Президентининг Сеул шаҳридаги «Чонг Ва Дэ» қароргоҳида 17 декабрь куни Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Корея Эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш масаласида анча илгарилаган. Учрашувда ушбу ҳужжатнинг келгуси йилда имзоланиши туфайли товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш ва мувозанатга келтириш имконияти пайдо бўлишига ишонч билдирилган.

Кореянинг Ўзбекистонга инвестициялари ҳажми 7 миллиард доллардан ошган. 2021 йилда 320 миллион доллар, яъни 2020 йилга нисбатан 20 фоиз кўп ўзлаштирилган. Бу маблағлар ҳисобига кимё, нефть-кимё, тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Корея Эксимбанки ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик фонди (EDCF) доирасидаги молиялаштириш ҳажми 1 миллиард долларга етказилди. 2023 йилга қадар Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишга салмоқли маблағ йўналтирилмоқда. Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан сермаҳсул шериклик ҳам кенгаймоқда.

Ўзбекистон Президенти яқин даврга мўлжалланган ҳамкорликда учта асосий йўналиш: «яшил» тараққиёт, рақамлаштириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш масалалари кун тартибида турганини таъкидлаган. Истиқболдаги барча қўшма лойиҳалар, дастур ва ҳаракатлар режаларини шу асосий устуворликлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш таклиф этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш фондини (EDPF) жалб қилган ҳолда Тошкент вилоятида яримўтказгич ва электроника ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон-Корея кластерини ташкил этиш таклифини билдирган. Унинг ҳудудида фан-таълим муассасалари, илғор технологиялар соҳасидаги тадқиқот ва ишланмалар марказларини жойлаштириш мумкин бўлади.

Музокаралар чоғида пандемиядан кейинги даврда туризм соҳаси иқтисодий ўсиш локомотивларидан бўлиши мумкинлиги таъкидланган. Ўзбекистон Корея компанияларининг меҳмонхоналар ва инфратузилма объектлари қурилиши билан боғлиқ лойиҳалардаги иштирокини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги маълум қилинган.

50 минг сўмликнинг дизайнидаги хатолик

Ўзбекистонда 22 декабрдан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 минг ва 100 минг сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши маълум қилинганди. Марказий банк янги намунадаги 50 минг сўмлик банкнот дизайнида техник хатолик аниқлангани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилгани билдирилган.

Фото: Марказий банк

Мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлган.

Шу сабабли Марказий банк янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини таъкидлаган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖга тегишли АЁҚШларда бензин нархи 6500 сўм қилиб белгиланди.

Маълум қилинишича, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг топшириғига асосан, «Ишчи гуруҳ»лари тузилиб, нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилиши тўлиқ назоратга олинган.

Хабарга кўра, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда 17 декабрь кунидан бошлаб Аи-80 маркадаги бензин 6890 сўмдан арзонлаштирилиб, ҳар бир литри учун 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди.

Жамият республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз»нинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминланишини маълум қилган.

Янги функцияга эга бўлган WhatsApp

WhatsApp мессенжери янги функцияни тақдим этди. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар ёзиб олинган овозли хабарларни юборишдан олдин тинглаши мумкин бўлади. Янги функция, аллақачон, iOS ва Android’да мавжуд.

Энди овозли хабар ёзиб олингач уни эшитиб кўриш, сўнгра юбориш ёки ўчириб ташлаш мумкин. WhatsApp мессенжеридаги ушбу янги функция ҳали Meta’нинг бошқа иловаларида мавжуд эмас.

Бунга қадар WhatsApp аудио хабарларни ижро этиш тезлигини бошқариш функциясини ишлаб чиқишни бошлаган эди. Бундан ташқари, илова овозли хабарларни матн форматига таржима қилиш имкониятини ҳам тақдим этмоқчи.

Тадбиркорлар ва валюта айирбошлаш хизмати

Ўзбекистонда хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда Президентнинг «Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида сўз боради.

Қайд этилишича, хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишини олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятлари яратилиши ҳам мумкин.

Қолаверса, лойиҳада экспорт қилинаётган товарларга сертификат бериш функциясини хусусий сектор субъектлари томонидан ҳам амалга оширилишига рухсат бериш назарда тутилган.

Россияда кутилаётган рекорд даражадаги инфляция

Декабрь ойида россияликларнинг кейинги 12 ойлик инфляцион кутилмаси 2016 йил февраль ойининг максимал кўрсаткичини янгилади ва 14,8 фоизни ташкил қилди. Ноябрь ойига нисбатан ўсиш 1,3 фоиз даражага етди.

Маълум бўлишича, ноябрь ойида инфляцион кутилмалар бироз паст бўлган — 13,6 фоиздан 13,5 фоизгача. Шу билан бирга, кузатилган инфляцияни баҳолаш декабрь ойида 1,5 фоиз пунктга ошиб, 17,7 фоизни ташкил этган.

«Росстат»нинг маълум қилишича, 15 декабрь ҳолатига кўра, йил бошидан бери Россияда нархлар 7,64 фоизга ошган. Йиллик инфляция эса бир ҳафта олдинги 8,28 фоиздан 8,11 фоизгача секинлашган.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков юқори инфляция ташвишли мавзу эканини таъкидлаган.

«Бу жуда қийин, йирик, доимий ишни талаб қилувчи мураккаб жараён. Вазирлар Маҳкамаси бу билан шуғулланмоқда», — дейди у.

Ўзбекистонда энг кўп ишлаб чиқарилаётган автомобиллар

Ўзбекистонда 11 ойда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган.

Маълумотларга кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар қуйидагича:

  1. Cobalt — 61 минг 073 дона;
  2. Lacetti-Gentra — 41 минг 592 дона;
  3. Nexia T-250 — 25 минг 833 дона;
  4. Damas — 48 минг 432 дона;
  5. Labo — 13 минг 413 дона;
  6. Spark — 8580 дона.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда