Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: ноябрь ойида нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?

16:40 · 09.12.2022

Дунё бўйлаб миллиардерлар сони камайди

14:50 · 09.12.2022

Сурхондарёда АИ-80 бензинини қиммат сотган АЁҚШ аниқланди

14:23 · 09.12.2022

Ўзбекистонда пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 0,7 фоизга ошди

11:45 · 09.12.2022

Москвадан Самарқандга учган самолёт Тошкентга йўналтирилди

10:29 · 09.12.2022

Дунёнинг энг бой оилалари эълон қилинди

10:19 · 09.12.2022

Ўзбекистон карлар жамияти аъзолари учун хайрия тадбири ташкил этилди

23:22 · 08.12.2022

Покистон пиёзни асосан Ўзбекистондан импорт қилмоқда

21:12 · 08.12.2022

Финляндия Украинага 4,5 млн доллар молиявий ёрдам ажратади

20:03 · 08.12.2022

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайди

17:24 · 08.12.2022

Тошкентдан қатнайдиган шаҳарлараро қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади

16:00 · 08.12.2022

Samsung заводида чип ишлаб чиқариш ҳажми ошди

14:36 · 08.12.2022

Toyota Россиядаги заводининг барча ходимларини ишдан бўшатади

12:27 · 08.12.2022

Дунёнинг энг бой одами ўзгарди

11:46 · 08.12.2022

Баффет фонди Украинага генераторлар юборади

9:26 · 08.12.2022

Буюк Британия АҚШдан газ импорт қилади

21:14 · 07.12.2022

Ўзбекистон 2022 йилда цитрус меваларининг импортини оширган

19:33 · 07.12.2022

Қозоғистон ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 4,5 фоизга етиши мумкин

17:59 · 07.12.2022
Таҳлил 22:15 · 26.02.2022

SWIFT’дан узиб қўйилиши кутилаётган Россия, Маскдан ёрдам сўраган украиналик вазир ва «Челси»ни сотиб юбориши мумкин бўлган Абрамович — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

SWIFT’дан узиб қўйилиши кутилаётган Россия, Маскдан ёрдам сўраган украиналик вазир ва «Челси»ни сотиб юбориши мумкин бўлган Абрамович — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 26 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун дунё ахборот майдонида жаҳон ҳамжамиятининг Россияга қарши чекловлари ҳақидаги янгиликлар билан ёдда қолди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

SWIFT’дан узиб қўйилиши кутилаётган Россия

АҚШ расмийлари Россия Украинада ҳарбий операция бошлаганидан кейин уни SWIFT банклараро маълумот алмашиш тизимидан узиб қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Американинг Bloomberg нашри ўз манбаларга таяниб қайд этишича, расмий Вашингтон бундай имкониятни жиддий кўриб чиқмоқда, чунки Европа Иттифоқи расмийлари Россияни SWIFT’дан узиб қўйишни истисно қилмаяпти. АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти расмийлари бу борада европаликлар билан ҳамкорликни муҳокама қилмоқда.

Агентликнинг икки манбаси таъкидлашича, Россияни SWIFT’дан узиш режалари тизимни назорат қилувчи орган сифатида фаолият юритувчи Федерал резерв билан муҳокама қилинмоқда. Бошқа бир суҳбатдошга кўра, Еврокомиссия билан бу мавзу бўйича музокаралар аллақачон бошланган. Ҳозирча бу масала бўйича якуний қарор йўқ.

Бир неча кун олдин Россияни SWIFT’дан узиш ғояси эҳтимолдан йироқ эди. Чунки 18 февраль куни Оқ уй Россия Украинага бостириб кирган тақдирда АҚШ санкциялари тўпламига SWIFT’дан узиш чеклови киритилмаслигини маълум қилганди.

Россия Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олганидан кейин Жо Байден унга қарши санкцияларни эълон қилар экан, чекловлар SWIFT тизимидан узилишдан кўра ёмонроқ оқибатларга олиб келишини айтганди.

SWIFT’дан узиш чораси Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси бошланганидан кейин эълон қилинган АҚШ молиявий-иқтисодий санкцияларининг иккинчи қисмига ҳам киритилмаганди. Байденнинг айтишича, ўша пайтда Европадаги баъзи иттифоқчилар унинг Россияга қўлланилишига қарши бўлган, аммо энди Вашингтон ва Брюссель бу масалага қайтиши мумкин.

Маскдан ёрдам сўраган украиналик вазир

Украина рақамли трансформация вазири Михаил Федоров ёрдам сўраб, америкалик миллиардер ҳамда SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маскга мурожаат қилди.

«Ҳурматли Илон Маск! Сиз Марсни колониялаштиришга уринаётган бир вақтингизда Россия Украинани мустамлака қилишга уринмоқда! Ракеталарингиз коинотдан муваффақиятли қўнаётган бир пайтда Россия ракеталари Украина болалар боғчаси ва шифохоналарини бомбардимон қилмоқда!», — дейди вазир.

Шунингдек, Михаил Федоров Илон Маскдан Украинани интернет билан таъминлашда ёрдам беришини сўраган.

Скрин: Mykhailo Fedorov/Twitter

«Бизга ёрдам керак Украинани Starlink станциялар ва сунъий йўлдош интернети билан имкон қадар тезроқ таъминлашингизни сўрайман. Шунингдек, Россия Федерациясига мурожаат қилинг, кўплаб фикрлайдиган россияликлар сизни ҳурмат қилади», — дейилади вазир хабарида.

«Челси»ни сотиб юбориши мумкин бўлган Абрамович

Спорт сармоядорлари ва инвестиция компаниялари, шу жумладан АҚШ компаниялари ҳозирда россиялик миллиардер Роман Абрамовичга тегишли бўлган Англиянинг «Челси» футбол клубини сотиб олиш бўйича потенциал таклифлар тайёрлашни бошлади.

Маълум бўлишича, инвесторлар расмий жараённи бошлашдан олдин Британия расмийларидан ҳозирги вазият бўйича аниқроқ маълумот кутмоқда.

«Аммо таклифлардан бири аллақачон ‘Челси’га юборилган», — деди Bloomberg манбаларидан бири. 

«Челси» матбуот котиби ҳамда Абрамовичнинг матбуот котиби изоҳ беришдан бош тортди.

Эҳтимолий таклифлар тафсилотлари, жумладан, потенциал миқдор тақдим этмайган. Аммо келишув Европа футболидаги энг йирикларидан бирига айланиши мумкин.

Маълумот учун, Роман Абрамович «Челси»ни 2003 йилда тахминан 190 миллион долларга сотиб олганди. 2021 йил Американинг Forbes журнали «Челси»нинг қийматини 3,2 миллиард долларга баҳолаб, клубни энг қиммат футбол жамоалари рўйхатида еттинчи ўринга қўйди.

Украинадаги жамоалари учун барча чораларни кўрадиган Apple

Apple бош директори Тим Кук унинг компанияси Украинага гуманитар ёрдам кўрсатишини ва маҳаллий жамоалар учун қўлидан келган барча ишни қилишини айтди.

Кукнинг қайд этишича, у Украинада содир бўлаётган воқеалардан жуда хавотирда.

«Ҳозир мен хавф остида бўлган одамлар ҳақида ўйлаяпман ва тинчликка даъват қилаётганларнинг барчасига қўшиляпман», — деб ёзади Кук.

Шу билан бирга, Apple раҳбари Россиянинг хатти-ҳаракатлари ва компания томонидан мамлакатга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган санкциялар ҳақида изоҳ бермади.

Кейинги постда Кук 24 февраль Стив Жобснинг ҳам туғилган куни эканини тилга олди. Apple компаниясининг амалдаги бош директори ўзининг «вақтдан оқилона фойдаланиш, мукаммалликка интилиш ва ўзидан кейин яхшироқ дунё қолдириш» чақириғини эслатди. Жобс кеча 67 ёшга тўлган бўларди.

Россиянинг самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпган мамлакатлар

Британия ортидан Эстония ва Латвия ҳам Россия авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини ёпишга қарор қилди. Бунга қадар Польша, Чехия ва Болгария ушбу чекловни жорий қилганди.

«Эстония Польша ташаббусига қўшилади ва барча рус авиакомпанияларига бизнинг ҳаво ҳудудимиздан фойдаланишни тақиқлайди», дейди Иқтисодиёт ва инфратузилма вазири Таави Аас.

Фото: 🟥 Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпган давлатлар

Таъкидланишича, Эстония ҳаво ҳудудини Россия авиакомпаниялари учун ёпиш режалаштирилган қарор тайёрланмоқда.

Бунга қадар Латвия Европа Иттифоқи билан Россия авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини ёпиш масаласини муҳокама қилаётганини маълум қилганди. Болгария эса ҳаво ҳудудини барча рус самолётлари учун ёпишга қарор қилган.

Польша ва Чехия ҳам 26 февралдан Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпишини маълум қилди.

Фаолияти тўхтаган Ўзбекистоннинг Украинадаги корхоналари

Ҳарбий ҳаракатлар шароитида Украинадаги барча Ўзбекистон корхоналари ўз фаолиятини тўхтатди. Ташқи ишлар вазирлигининг қайд этишича, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида Украина капитали иштирокидаги 173 та корхона фаолият юритаётган бўлса, шундан 96 таси қўшма корхона, 77 таси хорижий корхоналардир. 2021 йилда 38 та янги корхона ташкил этилди.

2022 йил учун тасдиқланган мақсадли инвестиция дастури доирасида Украина компаниялари иштирокида умумий қиймати 16,5 миллион доллардан иборат 4 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

Хабарга кўра, мавжуд вазият туфайли юқоридаги ва бошқа ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш қийинлашади.

Россия Гран-присини бекор қилган «Формула-1»

«Формула-1» Россия Гран-присини бекор қилди.

Маълум қилинишича, Сочида бўлиб ўтиши керак бўлган «Формула-1» пойгаси бўйича жаҳон чемпионатининг Россия босқичи бекор қилинган. Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) бу қарорини Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти билан изоҳлаган.

«FIA ‘Формула-1’ жаҳон чемпионати одамларни бирлаштириш, халқларни бирлаштиришдек ижобий нуқтаи назар билан бутун дунё мамлакатларига ташриф буюради. Биз Украинадаги воқеаларни қайғу ва ҳайрат билан кузатиб борамиз ҳамда мавжуд вазиятнинг тезроқ ва тинч йўл билан ҳал қилинишини кутамиз.

24 февраль куни кечқурун ‘Формула-1’, FIA ва жамоалар спортимиз позициясини муҳокама қилди ва барча манфаатдор томонларнинг фикрини ўз ичига олган ҳолда, Россия Гран-присини ҳозирги шароитда ўтказиш мумкин эмас деган хулосага келди», дейилади баёнотда.

«Формула-1»нинг Россия босқичи Сочида 2014 йилдан бери Олимпия боғига ётқизилган йўлда ўтказиб келинмоқда. 2021 йилда турнир 24–26 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. 2023 йилдан бошлаб пойгалар Санкт-Петербург яқинидаги «Игора Драйв» трассасида ўтказилиши тахмин қилинган эди.

Украинага қўшин киритилиши сабабли Ғарб давлатларининг санкциялари остида қолган Россия банки «ВТБ» 2017 йилдан бери «Формула-1»нинг титул ҳомийси ҳисобланади. Бунгача бир қатор спорт мусобақалари Россиядан кўчирилганди.

Жумладан, UEFA Чемпионлар лигасининг финал ўйини Санкт-Петербургдан Парижга кўчирилган. Шунингдек, ўқ ва ёйдан отиш бўйича Европа чемпионати Россиядан қолдирилганди. Бундан ташқари, Профессионал теннисчилар уюшмаси турнири Санкт-Петербургдан Нур-Султонга кўчирилган.

Олдиндаги кун омадли ва тинч келсин. Урушлар фақатгина киноларда бўлсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: ноябрь ойида нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?
Янгиликлар 16:40 · 09.12.2022
Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: ноябрь ойида нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?
Дунё бўйлаб миллиардерлар сони камайди
Миллиардерлар 14:50 · 09.12.2022
Дунё бўйлаб миллиардерлар сони камайди
Сурхондарёда АИ-80 бензинини қиммат сотган АЁҚШ аниқланди
Янгиликлар 14:23 · 09.12.2022
Сурхондарёда АИ-80 бензинини қиммат сотган АЁҚШ аниқланди
Ўзбекистонда пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 0,7 фоизга ошди
Янгиликлар 11:45 · 09.12.2022
Ўзбекистонда пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 0,7 фоизга ошди
Москвадан Самарқандга учган самолёт Тошкентга йўналтирилди
Янгиликлар 10:29 · 09.12.2022
Москвадан Самарқандга учган самолёт Тошкентга йўналтирилди
Дунёнинг энг бой оилалари эълон қилинди
Миллиардерлар 10:19 · 09.12.2022
Дунёнинг энг бой оилалари эълон қилинди