Топ-10 тижорат банкларидаги омонатларнинг юқори фоиз ставкалари маълум қилинди
Марказий банк навбатдаги мониторинг натижаларини тақдим этди.
Ўзбекистон тижорат банкларидаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 21,1 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, банк тизимидаги топ-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича навбатдаги мониторинг ўтказилган. Аниқланишича, 2022 йил 1 февраль ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20–22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,1 фоизни ташкил қилган.
Таъкидланишича, аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинган.
Шунингдек, алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва ҳ.к.) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳисобга олинмаган.
Аввалроқ Ўзбекистондаги банкларнинг рейтинги эълон қилинганди.