Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:00 · 15.12.2021

Янгиланган банкнотлар, босқичма-босқич кўчириладиган «Қўйлиқ» ва Ўзбекистондаги инфляция даражаси — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Янгиланган банкнотлар, босқичма-босқич кўчириладиган «Қўйлиқ» ва Ўзбекистондаги инфляция даражаси — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 15 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Ўзбекистонда янгиланган банкнотлар

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 минг ва 100 минг сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) «Буюк Ипак йўли» ҳамда мамлакат ҳудудидаги Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг қадимий тарихига бағишланган. Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган бўлиб, олд ва орқа томонлари махсус лак билан қопланган.

50 минг сўмлик банкнот:

Ўлчами 147 х 69 мм.

Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги «Буюк Ипак йўли»нинг рамзи сифатида туя ва «50000» рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 3 мм.ли яшил рангли, «силжиш» эффектига эга, ранги ўзгарувчан, металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.

Фото: Марказий банк

Олд ва орқа томонларининг асосий ранги — бинафшаранг бўлиб, бошқа ранглар билан уйғунлашган.

Банкнот олд томони чап қисмида Сурхондарё вилоятида жойлашган XI-XII асрларга тегишли «Абу Исо Термизий мақбараси» меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

Фото: Марказий банк

100 минг сўмлик банкнот:

Ўлчами 152 х 69 мм.

Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги «Буюк Ипак йўли»нинг рамзи сифатида туя ва «100000» рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 4 мм.ли, сариқ рангли, «силжиш» эффектига эга бўлган, «UZB» матнли ранги ўзгарувчан, металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.

Фото: Марказий банк

Олд ва орқа томонларининг асосий ранги сариқ рангда бўлиб, бошқа ранглар билан уйғунлашган.

Банкнот олд томони чап қисмида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган «Ичан қалъа» тарихий музейи тасвирланган.

Фото: Марказий банк

Босқичма-босқич кўчириладиган «Қўйлиқ» бозори

Тошкент шаҳар Бектемир туман ҳокими Тапил Маҳамадзияев 13 декабрь куни ўтказилган йиғилишда «Қўйлиқ» бозори босқичма-босқич кўчирилишини таъкидлади.

«‘FOODCITY’ Бектемир ҳудудида жойлашган ва Бектемир ҳудудида бўлади. ‘FOODCITY’да шундай шароитлар яратилган-ки, керак бўлса, бундай шароитлар ўзимизнинг Ecobozor’да ҳам йўқ. ‘Қўйлиқ’да асфальтда ўтириб сотгандан кўра, ўша ерга (‘FOODCITY’—таҳр.) олиб бориб, сотган маъқул. ‘FOODCITY’га этапма-этап (босқичми-босқич) ўтилади», — дейди Маҳамадзияев.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, «Қўйлиқ» бозорида кадастрга эга бўлганларнинг зиёни давлат томонидан 100 фоиз қоплаб берилади.

Қўйлиқ «FOODCITY»га кўчирилганидан сўнг, нархлар кўтарилиб кетмайдими, деган саволга туман ҳокими қуйидагича жавоб берган:

«У ерда 4 та катта монитор бор. Бир айлантириш 100 миллион сўм. У бозорга қўшимча даромад олиб келади. Шунинг ҳисобига ‘FOODCITY’ 3 ой давомида ҳеч қанақа патент тўловисиз одамларни қабул қилади», — дейди ҳоким.

Шунингдек, Бектемир туман ҳокими ўзи ҳам «Қўйлиқ» бозоридан харид қилишини, бироқ охирги пайтларда у ерда шароит яхши эмаслиги ҳамда мажмуадага тартибсизлик ортидан бирор бир харидорнинг жароҳат олиши ҳеч гап эмаслигини қўшимча қилган.

Ўзбекистондаги инфляция даражаси

Ўзбекистонда иқтисодиёти «ўз вақтида мувофиқлаштирилган фискал ва пул-кредит чоралари туфайли» 9 ойда 6,9 фоизга ўсган, ЯИМ ҳажми 519,8 триллион сўмни ташкил этди.

Иқтисодий ўсиш суръатлари саноатда 9 фоизни, қурилиш соҳасида 4,5 фоизни, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида 4,2 фоизни ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида 7,6 фоизни ташкил этган. «Иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида» инфляция даражаси йил бошидан 5,9 фоизни ташкил этган.

Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари 116 триллион сўмни ташкил этиб, белгиланган прогноз 108,4 фоизга ёки 9 триллион сўмга ошириб бажарилган. Даромадлар 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 21,6 триллион сўмга кўпайган.

Давлат бюджетининг 2021 йил 9 ойлик харажатлари давлат мақсадли жамғармаларисиз 130 триллион 265,1 миллиард сўмни ташкил этиб, аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 95,8 фоизни ёки ЯИМга нисбатан 25,1 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга қимматлашган. Йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 8,6 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,8 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон иқтисодиётининг 2021 йил якуни бўйича ҳолати баҳоланган ҳисоботда глобал тенденцияларни акс эттирувчи озиқ-овқат ва хом ашё нархлари босими туфайли инфляция юқори даражада сақланиб қолгани ва йил якунида тахминан 10 фоизни ташкил этиши кутилаётгани маълум қилинганди.

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиш тўғрисидаги қонун муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, Қонун билан солиқ кодексига солиқ юкини қисқартириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасидаги қатор янги нормалар киритилмоқда.

Хусусан, қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) яхлит занжирини таъминлаш ҳамда маҳсулот (хизматлар) таннархи ва фойда суммасини ҳисоблашда хатоликларнинг олдини олиш мақсадида бюджет ташкилотларидан ташқари жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳам ҚҚС объекти сифатида белгиланмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини асосий воситалар ва асбоб ускуналарни доимий янгилашга рағбатлантириш учун солиқ мақсадларида асосий воситаларни қайта тиклашга ҳисобланадиган амортизация ажратмалари нормалари миқдорларининг оширилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, инновацион ҳамда ички ва ташқи инвестицион фаолиятни рағбатлантириш мақсадида қўшимча «инвестициявий чегирма» нормаси киритилмоқда. Шунингдек, «илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар»ни ҳисобга олиш халқаро стандартларга мувофиқлаштирилмоқда.

Шу билан бирга, фаолият шаклидан қатъий назар солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун соф фойдани солиққа тортишнинг ягона шарт-шароитларини яратиш мақсад қилинган. Унга кўра, норезидентларнинг республика ҳудудида оладиган дивидендлари ҳамда хорижий инвесторлар киритган инвестициялардан дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадларидан солиқ тўлаши тартиби киритилмоқда.

Қонунда Президентнинг «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 13 июлдаги фармони талабларининг ижроси кўзда тутилган.

Унга кўра, ёш оила томонидан олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни эр-хотин ёки улардан бирининг ёши белгиланган ёшдан ошгунига қадар ҳар бир солиқ даври давомида тегишли миқдорда қоплашга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш назарда тутилган.

Шунингдек, Президентнинг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги қарорига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун белгиланган имтиёз қўшимча равишда уларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жойлар бўйича улар 23 ёшга тўлгунига қадар амал қилиши белгиланган. Шу билан бирга, улар мол-мулк солиғидан озод этилмоқда.

Бюджетга солиқ тушумларининг тўлиқлигини таъминлаш, маҳаллий бюджетлар даромад базасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш мақсадида биноларга мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун минимал қиймат белгилаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, товар ва маҳсулот кузатишнинг тўлиқ тизимини яратиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ҳисобварақ-фактура ёки назорат-касса машинаси чекларида хўжалик юритувчи субъект амалга оширадиган фаолият тури ва хусусияти ёки харид қилинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмайдиган идентификация кодларини акс эттириш ҳолатлари бўйича жарима белгиланмоқда.

Қонун билан мулк солиғи, ер солиғи ставкалари ва имтиёзлари бўйича ўзгартишлар, фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, фойдали қазилмаларнинг айрим турларига нисбатан солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари, фойдали қазилмаларни қазиб олишда махсус рента солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш бўйича қўшимчалар киритилмоқда. Сенат аъзолари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланган.

Ўзбекистон ва «Такс фри» тизими

Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларда «Такс фри» тизимини жорий этиш, шаҳар ичида «Дюти фри» дўконларини очиш орқали чакана савдо ҳажмини янада ошириш мумкин. Шу боис Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда хорижий меҳмонларга харидлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизимини барча туристик шаҳарларда йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилган.

Шунингдек, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида юқори даромадли хизматларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. Жумладан, пойтахтнинг Сергели туманидаги ер усти метроси атрофида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 5 мингта иш ўрни яратиш имконияти бор. Ёки рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиладиган «санъат кўчалари» ташкил этиш мумкин.

Мутасаддиларга музейлар фаолиятини яхшилаш, кўргазмаларини кенгайтириш ва туристлар учун янги йўналишлар очиш юзасидан кўрсатма берилган.

Умуман, Тошкент, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида хизмат кўрсатиш соҳасида 750 минг иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган. Келгуси йилда хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга 500 миллион доллар ажратилиши белгиланган.

Маълумот ўрнида, «Такс фри» яъни Tax free инглизча сўз бўлиб, солиқдан ҳоли деган маънони англатади. Ушбу тизимда хорижий фуқаролар томонидан сотиб олинган харидлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) улар мамлакатдан чиқиб кетаётганда қайтарилади. ҚҚС солиғи мавжуд бўлган 130 та давлатнинг 50 тасида «Такс фри» тизими жорий қилинган. Россияда ушбу тизим 2018 йилдан бери амалда. 2021 йилнинг октябрь ойида эса Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида ягона «Такс фри» тизимини яратиш муҳокама қилинган.

Бухоро ва Хоразмни боғловчи темир йўл линиясига ажратилаётган пуллар

Осиё тараққиёт банки Бухоро ва Хоразмни боғловчи темир йўл линиясини модернизация қилишга 162 миллион доллар ажратишни маъқуллади.

Маълум қилинишича, Осиё тараққиёт банки Бухоро ва Хоразм вилоятларини боғловчи 465 километрлик темир йўл линиясини электрлаштириш, темир йўл хизматларини яхшилаш,  минтақада савдо ва туризмни рағбатлантириш учун 162 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллаган.

Қайд этилишича, лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида Бухоро ва Хива шаҳарлари ўртасида юқори тезликда ҳаракатланувчи Афросиёб поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, тезюрар поезд соатига 250 километр тезликда ҳаракатланиб, Бухоро ва Хива ўртасидаги қатнов вақтини икки соатгача қисқартиради. Шунингдек, пойтахт Тошкентдан Хивага етти соатда етиб бориш имконини беради.

Таъкидланишича, лойиҳа Хитойни Марказий Осиё орқали Европа билан боғлайдиган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (CАРЕC) 2-коридорининг бир қисмидир. Бу поездлар қатнови частотаси ва сифатини кенгайтириш орқали Ўзбекистоннинг қўшни ва ундан узоқ давлатлар билан алоқа ва савдосини яхшилашга ёрдам беради.

Тўлаш муддати узайтирилган талабаларнинг контракти

Талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 15 декабрдаги 10-сонли қарорига мувофиқ 2021-2022 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 31 декабри этиб белгиланган.

Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши 2021 йилнинг 15 ноябрига қадар тўлиқ эмланган (вакцина олган), лекин эмланганлик тўғрисидаги сертификатни белгиланган муддатдан кечикиб олий таълим муассасасига тақдим этган (этаётган) абитуриентлар ва талабаларга тўлов-контракт суммасини тўлашда бир марталик 10 фоизли чегирмани қўллашга рухсат берилган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда