Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Зафар Ҳошимов — Ўзбекистон учун ноёб иқтисодий имкониятни қўлдан бой бермаслик ҳақида

Тадбиркор кейинги ўн йиллар давомида Россияда «сармоя ва ривожланиш бўйича ҳеч қандай гап бўлмаслиги», шунингдек, Twitter’ни блокдан очиш зарурлиги ҳақида фикр билдирди.

Зафар Ҳошимов — Ўзбекистон учун ноёб иқтисодий имкониятни қўлдан бой бермаслик ҳақида

Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов яқинда бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форумининг Ўзбекистон иқтисодиёти учун аҳамияти ва эътибор қаратилиши керак бўлган хусусиятлари ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

«Ташкилотчилар Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказишни режалаштирганларида, ишончим комилки, форум арафасида дунё қанчалик ўзгариши ва у айниқса долзарб бўлиб кетишини ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмасди», — дейди тадбиркор.

Ҳошимовнинг фикрича, бу бутун дунё бўйлаб молия доиралари ва институтлари томонидан форумнинг фаолиятига бўлган ўзига хос ҳамда юқори қизиқиш, умуман унинг аҳамиятидан далолат беради.

«Биз тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдиришимиз керак, улар иштирокчиларнинг жуда эътиборлиларини тўплашга муваффақ бўлди», — дейди Ҳошимов.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат Президентининг форум ишида нафақат нутқи, балки етакчи минтақавий ва халқаро молия ҳамда савдо институтлари раҳбарлари билан биргаликда ялпи мажлиснинг тўлақонли маърузачиси сифатида иштирок этиши, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш истиқболлари ва йўлларини муҳокама қилиши ушбу тадбирга алоҳида мақом берган.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, бу, шунингдек, жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистоннинг ислоҳотлар йўлидан «қатъий ва ўзига ишонган ҳолда бораётганидан, иқтисодиётни либераллаштириш ва мамлакатнинг халқаро иқтисодий муносабатлар ҳамда ишлаб чиқариш занжирларига интеграциялашуви, жаҳон савдоси ва меҳнат тақсимотининг тенг ҳуқуқли иштирокчиси бўлишга интилишининг ёрқин белгиси» бўлди.

«Ишончим комилки, Ўзбекистон энди минтақавий саноат ва савдо марказига айланиш учун ноёб имкониятга эга», — дея таъкидлайди Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси.

Унинг фикрича, Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар, ишлаб чиқариш тўхтатилиши ва ўнлаб, балки юзлаб йирик инвестиция ҳамда саноат гуруҳлари ҳамда трансмиллий корпорацияларнинг чиқиб кетиши нафақат Россиянинг ўзида, балки бутун субконтинентда ўзига хос молиявий ва саноат бўшлиғини келтириб чиқаради.

«Гап шундаки, ўзининг катталиги ва ресурс имкониятлари туфайли кўплаб йирик корпорациялар ҳамда муассасалар Россияни МДҲ бўйлаб маҳсулотларни янада кенгайтириш ва тарқатиш учун форпост ҳамда ишлаб чиқариш базаси деб билган», — дея давом этади тадбиркор.

Унинг қайд этишича, «сўнгги фожиали воқеалар» бу ҳолатни бутунлай ўзгартирди.

«Агар Украинадаги жанговар ҳаракатлар зудлик билан тўхтаса ва Ғарб давлатлари илгари эълон қилинган барча санкцияларни тезда бекор қилишга қарор қилса ҳам, бугунги кунда Россияда катта зарар, узилишлар ва йўқотишларга учраган халқаро бизнес узоқ вақт давомида у ерга қайтишга тайёр бўлмайди. Кейинги ўн йиллар давомида Россияда сармоя ва ривожланиш ҳақида ҳеч қандай гап бўлмайди. Мамлакатнинг риск индекси узоқ вақт давомида халқаро бизнес учун номақбул даражада сақланиб қолади», — дейди Зафар Ҳошимов.

Хўш, узоқ вақт давомида озми-кўпми иқтисодий жиҳатдан Россияга бўйсуниб келган Марказий Осиё минтақаси ва унинг бозори билан нима қилиш керак?

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, ушбу субконтинентнинг бозори, агар бир бутун сифатида қаралса, қўшни ҳудудлар билан (Афғонистон, Шимолий Эрон, Покистон ва бошқалар) 100–150 миллион кишига эга. Бу, айниқса Россия бозорининг йўқолишини ҳисобга олинса, харитадан ўчириб ташлаш учун жуда катта бозордир.

«Ҳозир жаҳон иқтисодиёти учун (дунё пролетариати етакчиси айтганидек) ушбу бозорни ўзига интеграция қилиш, халқаро ишлаб чиқарувчилар учун эса бу ерда кучли ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва минтақадаги маҳаллий эҳтиёжларни қондириш учун таъминот занжирларини йўлга қўйиш биринчи ўринда туради», — дейди Ҳошимов.

Унинг, фикрича, аҳолиси 35 миллионни ташкил этадиган Ўзбекистон географик ва демографик жиҳатдан бу бозорнинг айнан марказидан жой олган. Республикада «барқарор сиёсий тизим ва ривожланаётган иқтисодиёт мавжуд».

«Аммо бунинг ўзи, афсуски, етарли эмас. Биз ҳали ўнлаб йиллар давом этган изоляция, протекционизм, сиёсий авторитаризм, репрессия, коррупция ва қонунсизликни йўқ қилишга муваффақ бўлмадик», — дея мулоҳазасини давом эттиради Ҳошимов.

Унинг таъкидлашича, беш йил аввал бошланган ислоҳотлар Ўзбекистон обрўсини «сезиларли даражада оширди». Ўзбекистонни дунёга қайта очди, уни болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг барча турлари қўлланиладиган давлатлар рўйхатидан чиқарди. Давлатнинг бизнесга муносабати тубдан ўзгаргани туфайли мамлакатда тадбиркорлар синфи «жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда».

Шунингдек, валюта бозори либераллаштирилди, солиқ ислоҳоти амалга оширилди, бир қатор товарлар учун божхона тўловлари камайтирилди ёки бекор қилинди, рўйхатдан ўтиш ва ишга жойлашиш бўйича чекловлар олиб ташланди, дунёнинг 90 дан ортиқ давлати фуқароларига мамлакатга ҳеч қандай визасиз киришга рухсат берилди, иқтисодий статистика ва маълумотлар ишончли ҳамда шаффоф бўлиб қолди, матбуот эркинлиги таъминланишда давом этмоқда.

«Даъвомизни кўриб чиқсак, Ўзбекистоннинг Россия устун таъсирга эга бўлган ЕОИИга аъзо бўлмаслиги, шунингдек, бизнинг бетараф мақомимиз ва ҳарбий блокларда иштирок этмаслигимиз минтақада биз учун катта имтиёзлар яратади. Лекин талабимиз барибир жуда юқори, мамлакат келажаги, иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳаёти хавф остида. Шунингдек, биз 90-йилларнинг бошларида бўлгани каби бундай имконият яна қўлимиздан чиқиб кетишига йўл қўймаслигимиз керак», — дейди тадбиркор.

Нима қилиш керак?

«Бир сўз билан айтганда, биз бу ердамиз ва уларни қабул қилишга тайёрмиз, деб ‘байроқни силкитиш’ ва ‘бақиришимиз’ керак», — дея фикрини билдирди Зафар Ҳошимов.

Унинг сўзларига кўра, форум айнан шу маънода яхши бошланиш бўлди. Эндиги масала — фурсатни қўлдан бой бермаслик. Шунинг учун ҳам, тадбиркорнинг фикрича, қуйидагиларнинг аҳамияти жуда юқори:

  • ички бозор ва ташқи савдони янада эркинлаштиришни баланд овозда эълон қилиш ҳамда бу бўйича қатъий чоралар кўриш;
  • савдога қўйиладиган тариф (бож, акциз) ва нотариф чекловларининг кўп қисмини қатъий камайтириш, сертификатлаштиришни соддалаштириш, халқаро сертификатларни мамлакатда тан олиш ва ҳоказо;
  • минтақада юзага келаётган вазиятни ҳисобга олиб, Жаҳон савдо ташкилотидан Ўзбекистоннинг ташкилотга кириши ҳақидаги аризани зудлик билан кўриб чиқишни сўраш;
  • хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш, уларни шаффоф ва ошкора ўтказиш;
  • банк соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш;
  • маъмурий ислоҳотларни фаол бошлаш;
  • транспорт-логистика тармоқларини, шу жумладан ҳаво ва темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва мумкин бўлганида хусусийлаштириш;
  • мавжуд тармоқ ва индивидуал имтиёзларни бекор қилиш;
  • мамлакатда махсус ҳуқуқий ҳудудни яратиш, масалан: ўз суд органларига эга бўлган инглиз ҳуқуқи амал қиладиган ҳудуд. Халқаро компаниялар ўзларига таниш ҳуқуқий муҳитда ишлаш қулайлигини ҳисобга олган ҳолда, у ерда рўйхатдан ўтади ва ўз операцияларини амалга оширади.

«Рўйхатни давом эттириш мумкин. Биз қисқа вақт ичида ушбу пойгада 1-рақамли номзод бўлиш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак», — дейди тадбиркор.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда Twitter’ни блокдан очиш зарур.

«Форум давомида мен шахсан ўзим нуфузли хорижий ҳамкорлардан бу ҳақда ўнга яқин ҳаяжонли баёнотларни эшитдим», — дейди Ҳошимов.

Унинг қайд этишича, форум қатнашчилари дунёга Ўзбекистон ва форум ҳақида гапира олмаётганидан нолиган.

«Энг муҳими, энди биз ‘хавф ва таҳдид сотувчилари’ бизни яна қўрқитишига ҳамда ўтмишга ҳайдашига йўл қўя олмаймиз. Бир ҳовуч монополиялар манфаатларини ҳимоя қилиш учун келажакдаги ривожланишни қайтадан қурбон қилмаслик керак», — дея таъкидлайди тадбиркор.

Унинг сўзларига кўра, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув, инвестициялар ва технологияларни жалб қилиш ва мамлакатнинг XXI асрга ҳал қилувчи қадам ташлаши ҳеч қачон ҳозиргидек реал ва эришилиши осон бўлмаган.

«Туркия аллақачон бу пойгага қўшилган, кеча Россиядан чиқадиган барча корхоналарни қабул қилишга тайёрлигини эълон қилди. Қозоғистонда бу мавзу бўйича муҳокамалар бошланди ва қизғин давом этмоқда. Президент Тўқаев бир қатор муҳим сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни эълон қилди», — дея давом этди Ҳошимов.

Унинг таъкидлашича, буларнинг барчаси Россиядан кўчиб келаётган одамлар оқимини жалб қилиш учун мамлакатларнинг маркетинг коммуникацияларидир.

«Мамлакатнинг очиқлиги ва бунга тайёрлиги, бозор иқтисодиёти ва қонун устуворлиги қадриятларига содиқлиги бу пойгада ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бундан ташқари, бизда инкор этиб бўлмайдиган устунлик ва ҳақиқий имконият бор, уни қўлдан бой бермаслик муҳим», — дея ўз фикрларини якунлади тадбиркор.

Аввалроқ Тошкент халқаро инвестиция форумида 7,8 миллиард долларлик шартнома ва битимлар имзолангани хабар қилинганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда