Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди

11:19 · 13.05.2025

Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади

10:44 · 13.05.2025

Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади

10:04 · 13.05.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025
Бизнес 2:17 · 28.12.2021

«Uzbekistan media award 2021» танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ўрганиш жараёнида экспертлар хулосасига кўра, 80 дан зиёд ижодкор ва жамоалар танлов ғолиби ва совриндори деб топилди.

«Uzbekistan media award 2021» танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

«Ўзбекфильм» киноконцерни павильонида 2021 йил 27 декабрь куни «Uzbekistan media award 2021» ижтимоий медиа маҳсулотлар танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан ЎзА, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва бошқа тузилмалар билан ҳамкорликда ўтказилди.

Танловдан кўзда тутилган мақсад ЭОАВМА ташаббуси  билан қабул қилинган «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» Миллий медиа дастуридаги  лойиҳалар доирасида  Ўзбекистоннинг янги ва ёрқин қиёфасини акс эттириш, миллий манфаатларга, томошабин ва тингловчилар эҳтиёжларига мос, воқеа-ҳодисаларни холис акс эттирувчи, ранг-баранг мавзуларни қамраб олган турли жанрларда долзарб мавзулардаги кўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, фильмлар, ижтимоий видео ва аудиороликлар тайёрлашга эътиборни кучайтириш ва журналистларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, бу йўлда веб-сайтлар ва блогерлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Танловда ЭОАВМА Экспертлар кенгаши томонидан Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган энг яхши медиа лойиҳа, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури белгиланган вазифалар ижроси жараёнларини ёритишга қаратилган энг яхши телерадиолойиҳалар; Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган энг яхши ижтимоий видео ва аудиороликлар, Миллий медиа дастури доирасида вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда яратилган энг яхши медиа маҳсулотлар  аниқланди.

Шунингдек, йилнинг энг яхши ҳудудий телеканали, энг фаол тележурналист, энг яхши телебошловчи, йилнинг энг креатив кўрсатуви, йилнинг энг яхши радиоканали, энг фаол радиожурналист, йилнинг энг яхши матбуот хизмати, энг яхши интернет сайт, энг фаол блогер, энг ташаббускор ҳамкор ташкилот, энг фаол хомий ва бошқа қатор  номинациялар бўйича ҳам энг муносиб номзодлар  кўриб чиқилди. Ўрганиш жараёнида экспертлар хулосасига кўра, 80 дан зиёд ижодкор ва жамоалар танлов ғолиби ва совриндори деб топилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатда фаолият олиб бораётган нодавлат телерадиоканаллар фаолиятида ниҳоясига етиб бораётган 2021 йил сермаҳсул бўлгани, сермазмун воқеалари билан ёдда қолганига эътибор қаратишди. Хусусан, ҳудудий телерадиостанциялар йил сайин такомиллашиб бораётгани, улар эфирида ижтимоий аҳамиятга молик материаллар, жумладан, миллий анъана ва қадриятларга бағишланган медиа контентлар  асосий ўрин тутаётганини қайд этишди. Бунда эса ЭОАВМА томонидан ўтказиб келинаётган турли медиафестивал ва танловлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тантанали маросимда «Uzbekistan media award 2021» ижтимоий медиа маҳсулотлар танлови ғолиб ва совриндорлари  эълон қилиниб, уларга диплом, статуэтка  ва қимматли совғалар  топширилди. Сўнгра бир пиёла чой устида санъаткорларнинг  байрам дастурлари намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент комиссияси аъзолари, республика ОАВ раҳбарлари ва етакчи ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари матбуот хизматлари вакиллари, нодавлат телерадиоканаллар директорлари ва бош муҳаррирлари, интернет сайтлар ҳодимлари ва блогерлар иштирок этди.

Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Янгиликлар 11:19 · 13.05.2025
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Янгиликлар 10:44 · 13.05.2025
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Молия, Янгиликлар 10:04 · 13.05.2025
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради