Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Фарзандларига 3,5 млрд доллардан мерос қолдирган ота — Леонардо дель Веккьо ва унинг кўзойнак империяси

12:40 · 30.04.2025

Апрель ойида долларнинг расмий курси қандай ўзгарди?

11:10 · 30.04.2025

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 36 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

10:10 · 30.04.2025

Банкларга қўшимча ҳуқуқлар, божсиз олиб киришнинг янги меъёрлари ва солиқ имтиёзлари. Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

11:44 · 29.04.2025

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5,8 млн сўмни ташкил этди

10:33 · 29.04.2025

Енгил автомобиллар савдоси бир йилда қарийб учдан бирига камайди

8:57 · 29.04.2025

Meta сунъий интеллектни ўзбек тилига мослаштириш учун маҳаллий маълумотлар инфратузилмасини яратишни таклиф қилди

11:04 · 28.04.2025

Тошкент ҳудудининг деярли ярми реконструкция ва янгиланишга муҳтож — тадқиқот

10:11 · 28.04.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

1990-йилларда Самир Мане Албаниядаги коммунистик тузумдан қочиб, Австрияга жойлашади ва илк бор катта даромад топади. Ҳозирда эса у ўз ватани — Албанияга қайтиб, бутун Ғарбий Болқон яримороли ва ундан ташқаригача чўзилган кўчмас мулк ва чакана савдо империясини бошқармоқда.

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

Албания пойтахти Тиранада қуёшли октябрь куни. Самир Мане табассум билан Tirana East Gate Mall савдо маркази бўйлаб юрибди. Унинг майдони 111 000 квадрат метрдан ошади ва бу ерда Adidas ва Swarovski’дан тортиб, Burger King ҳамда KFC каби дунёга машҳур брендларни учратиш мумкин.

Албаниядаги энг йирик савдо марказини Европанинг исталган шаҳридаги кенг ва замонавий комплекслардан фарқлаш қийин — гап ҳам мана шунда. «Бу бизнинг флагман активимиз. 100 фоиз лизинг», — дея фахр билан сўзлайди тадбиркор, ижарачилар рўйхатини санаб. Ушбу рўйхатга H&M ва ZARA, Албаниядаги илк суши ресторани ҳамда тадбиркорнинг бир нечта шахсий лойиҳалари — кийим-кечак, ўйинчоқ дўконлари ва маиший электроника савдо тармоғи киради. «Одамлар маҳсулотни қўли билан ушлаб кўришни хоҳлайди. Бизнинг қўлимизда Албанияда мавжуд барча турдаги бизнеслар жамланган», — дейди у.

Мане Lacoste брендига тегишли қора поло футболка устига кийилган кўк блейзерда, иш кунлари эрталаб бу ерда юрадиган оддий мижозлардан бирига ўхшаб кетади. Бироқ, 57 ёшли бу магнат — Албания тарихидаги биринчи (ва ҳозирча ягона) миллиардер. Аҳолиси 2,8 миллион кишидан иборат кичик мамлакатда у — энг бой инсон. Forbes’нинг баҳолашича, чакана савдо, кўчмас мулк ва банк хизматлари соҳаларига инвестициялар ҳисобидан у тахминан 1,4 миллиард долларлик бойлик орттирган ва 2025 йилдаги жаҳон миллиардерлари рўйхатига киритилган. 1991 йили албан коммунистик тузумидан қочиб, бошпанасиз ҳолда мамлакатни тарк этган 23 ёшли қочқин бундай натижани кутмагани аён. «Бундай нарса умуман мумкин деб ўйламаганман. Мен фақат ўз уйим ёки машинам бўлишини орзу қилардим», — дея тан олади бизнесмен.

Ҳозирги кунда унинг конгломерати — Balfin Group (Balkan Finance Investment Group) 10 та мамлакатда фаолият юритади ва 2024 йилда 120 миллион доллар соф фойда ҳамда 880 миллион доллар умумий даромад ҳақида ҳисобот берди. Бу эса 2023 йилга нисбатан мос равишда 31 фоиз ва 14 фоиз ўсишни англатади. Даромадларнинг тахминан 62 фоизи чакана савдога, 20 фоизи кўчмас мулкка, 9 фоизи банк хизматларига тўғри келади, қолган қисми эса логистика ва активлар бошқарувидан тушади. Барча фаолият Мане мулкида бўлса-да, унинг савдо марказлари, чакана тармоқлари ва қурилиш лойиҳаларида шериклар ҳам иштирок этади.

Миллиардернинг таъсири бутун Албания пойтахти — Тиранада сезилиб туради. У бу ерда 2005 йилда ватанга қайтганидан бери яшаб келади. Тадбиркорга Tirana Bank (мамлакатдаги бешинчи йирик банк), Neptun — мамлакатдаги энг йирик электроника дўконлар тармоғи, ҳамда яқингача энг йирик супермаркетлар тармоғи ҳам тегишли эди (у 2024 йил март ойида ушбу тармоқни 48 миллион долларга сотган). Қора рангли Mercedes-Maybach йўлтанламасида шаҳар бўйлаб юрар экан, Мане ҳайдовчисига Rolling Hills номли шинам турар жой мажмуаси сари юришни буюради — бу мажмуани ҳам ўзи қурган. У ерда майдони 3000 метр квадратдан ортиқ бўлган виллага эга.

«Бу ердаги ер участкасини 2008 йилда сотиб олганман — ўшанда у жуда арзон эди», — дейди у, Скандербег тоғларига қараган 153 та неоклассик виллани кузатиб. Ўшандан бери ер нархи 10 баробардан кўпроқ ошди ва Мане бу жойда қурилишни фаол давом эттирмоқда. Яқинида Balfin Group’га тегишли яна бир объект — Collina Verde, шунингдек, сунъий кўл бўйидаги яна бир янги мажмуанинг қурилиши ҳам олиб борилмоқда. Ушбу янги лойиҳа 240 миллион долларга тушиши ва 2028 йилда фойдаланишга топширилиши кутиляпти.

Манега қўшни Босния ва Герцеговина, Косово, Черногория ва Шимолий Македонияда савдо майдонлари ҳам тегишли, жумладан Скопьеда жойлашган East Gate — Шимолий Македониянинг энг йирик савдо маркази. Ғарбий Болқондан ташқарида эса миллиардер Австрия ва Канададаги турар жой ва офис мажмуаларига, шунингдек Нью-Йорк ва Нью-Джерси штатларидаги объектларга ҳам инвестиция киритган.

Ўз иш услубини тушунтирар экан, Мане америкалик бизнес акулалар — масалан, General Electric’нинг собиқ бош директори Жек Уэлч каби инсонларнинг китобларидан олган сабоқларга таянади: «Уэлч ҳар доим диверсификация қилиш керак, деб айтган. Албания — кичик мамлакат, шунинг учун биз ўйладик: нега бошқа давлатларга ва бошқа соҳаларга кирмаслигимиз керак?»

Бўлажак тадбиркор 1967 йили Албаниянинг жанубида жойлашган Корче шаҳрида туғилган. Ўша пайтда мамлакатда коммунист диктатор Анвар Хўжа ҳукмронлик қиларди. Мамлакат ичидаги ҳаракатлар қаттиқ назорат қилингани боис, ёш Мане ўз шаҳридан деярли чиқмаган. Фақат 18 ёшида Тиранадаги университетга ўқишга киргач, геология йўналишида таҳсил олиш учун биринчи марта бошқа шаҳарга боради.

«Геологияни мен танламаганман. Нима ўқиш кераклигини Коммунистик партия ҳал қиларди», — деб хотирлайди Самир Мане. Студентлик даврида пул ишлаш учун у гўшт сотиб олиб, тефтели тайёрлар ва уларни бошқа талабаларга сотарди. Бироқ ярим йил ўтиб, ҳокимият вакиллари унинг фаолиятига чек қўйишади.

1991 йили, ҳали талабалик пайтида, у яхшироқ ҳаёт излаб мамлакатдан қочишга қарор қилади. Туристик агентлик орқали Австрия визасини қўлга киритиб, 36 соат тўхтамай қатнайдиган автобусда Венага етиб боради ва у ерда расман қочқин сифатида рўйхатдан ўтади. Кейинчалик аниқ бўлишича, унга берилган виза сохта бўлган, аммо ҳеч ким уни ушамаган.

Қочқинлар лагерида Мане ярим йилдан кўпроқ яшайди ва мустақил равишда немис тилини ўрганади. Етарлича даражада сўзлаша бошлаганидан сўнг, Вена Техник университетига геология бўйича ўқишни давом эттириш учун ариза топширади. 1992 йили Албанияда коммунистик режим қулайди. «Албания бироз очилди ва Венга одамлар электроника сотиб олиш учун кела бошлашди. Мен эса бу ерда бизнес имконини кўрдим», — дейди у.

1993 йили у университетни ташлашга қарор қилади ва экспортёрларга таржимонлик қилиш орқали иш бошлайди, сўнг эса ўзи ҳам бизнесга киришади. Шу йили у Alba-Trade компаниясини таъсис этади — бу корхона Австриядан видеомагнитофон, радио, телевизор ва маиший техника сотиб олиб, Албанияга етказиб берган. Фурларни у шахсан ўзи юкларди, Вена — Тирана йўналишида икки кун йўл босиб, кабинада ухларди — бу ҳам иқтисод қилиш, ҳам юкни ҳимоялаш учун керак эди. Тиранага етиб боргач, бирор бўш жой топиб, у ерга машинасини тўхтатар ва харидорлар ўзлари кела бошлашарди. «Ҳаммасини бор-йўғи уч соат ичида машинадан сотиб тугарардик», — дейди тадбиркор. — «Аммо Австрияда мен маҳсулотнинг дўконларда яхши сотилишини кўрганман».

Бизнесни яхшироқ тушуниш учун Мане нафақат Жек Уэлч, балки Walmart асосчиси Сэм Уолтоннинг ҳам китобларини ўқиган. «Биттасидан чакана савдони бошқаришни, иккинчисидан эса корпорацияга раҳбарлик қилишни ўргандим», — деб ўртоқлашади у.

1996 йилда у Тиранада Neptun деб номланган биринчи дўконини очди — у ерда телевизорлар ва маиший техника сотилар эди. Икки йил ўтиб, бизнес Шимолий Македонияга, кейинчалик эса Косово, Сербия ва Черногорияга кенгайди. 1990-йиллар бошида Югославия парчаланганидан кейин янги давлатлар юзага келганида, ушбу бозорларда фаолият бошлаган илк хорижий компаниялардан бири айнан албан холдинги бўлди.

«У — ўз вақтида тўғри ғоя таклиф қилган визионер. У Ғарбий Болқонда маиший техникага бўлган эҳтиёжни аниқлади, ўша пайтда бизда кир ювиш машиналари ҳам йўқ эди», — дейди Balfin Group бош директори Эдлира Мука.

Мане муваффақияти шунингдек, ушбу мамлакатларда капитализмга ўтиш жараёнидаги кучли иқтисодий ўсишни ҳам акс эттиради. «У — Албаниядаги энг йирик конгломерат раҳбари, бу эса мамлакатдаги иқтисодий ўсиш ва юз берган ўзгаришларнинг белгисидир», — дея қўшимча қилади Мартин Мата, нотижорат Албан-америка тадбиркорлик жамғармасининг (Albanian-American Enterprise Fund) бош директори. Мазкур жамғарма 1995 йили Албанияни бозор иқтисодиётига ўтишда қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган эди.

2000 йилларга келиб, Мане Ғарбий Болқонда 19 та дўкондан иборат империяни барпо этади, унинг йиллик даромади 50 миллион доллардан ошганди. Маҳсулотларнинг кўп қисми Осиёдан харид қилинган. Бироқ у Шарқий Европадаги коммунизмдан кейин ривожланаётган мамлакатларда ғарб брендлари ва савдо марказлари қандай муваффақият қозонганини кўриб, шунга ўхшаш моделни Албанияда ҳам қўллаш мумкин деб ўйлади.

2005 йили, у оиласини Венадан Тиранага кўчиради ва пойтахтнинг четида мамлакатдаги биринчи савдо марказини очади.

Янги савдо майдонининг асоси сифатида озиқ-овқат дўкони керак эди. Шунинг учун Самир Мане бутун Европани айланиб, супермаркет тармоқлари раҳбарлари билан учрашади, уларни Албанияда дўкон очишга кўндиришга уринади. «Улар менга: “Жаноб Мане, биз ЯИМ кўрсаткичларини кўряпмиз. Бу бозор ҳеч кимга қизиқ эмас”, дейишарди», ― деб эслайди тадбиркор (ўшанда мамлакатнинг ЯИМи бор-йўғи 8 миллиард доллар эди, ҳозир эса бу кўрсаткич 24 миллиард долларга етган).

«Шунинг учун мен супермаркет тармоғини ўзим очишга қарор қилдим, Carrefour компаниясидан бир франциялик мутахассисни ёлладим ва Албаниядаги илк замонавий озиқ-овқат дўконини барпо этдим», дейди тадбиркор.

Ўша пайтда мамлакат иқтисодининг 30 фоиздан ортиғи норасмий сектор ҳиссасига тўғри келарди — бу соҳада фаолият юритувчи корхоналар ҳеч қандай назоратга тушмас, давлатга солиқ тўламасди. Мане харидорларни ғарб капитализми услубига ўтишга, маҳсулотларни тартибсиз бозорлар эмас, савдо марказларидан харид қилишга кўндиришга тўғри келди.

«Ҳатто ўз отам ҳам бу ишдан ҳеч нарса чиқмайди деб ўйларди», ― дейди Мане. «Мага шундай дейишарди: “Нега кимдир икки соат йўл босиб, помидор сотиб олиши керак?”

Бошида у инвестор топишда қийналади, ҳатто уни қўллаб-қувватлаётган фондлар ҳам бу режаларни маъқулламайди. Александер Сарапули, Албан-америка тадбиркорлик жамғармаси бош директори, бу ҳақда шундай дейди: «Биз жуда қаттиқ шубҳаланган эдик».

Вақт ўтиб, Мане Парижда жойлашган Европа тикланиш ва тараққиёт банкини 15 миллион доллар миқдоридаги қарз ва улуш кўринишида сармоя киритишга кўндиради. Ва ниҳоят, 2005 йил октябрда Тиранада Qendra Tregtare Univers номли савдо маркази эшикларини очади — у ерда Neptun электроника дўкони ва Euromax супермаркетлар тармоғининг биринчи шохобчаси жойлашган эди. Очилиш кунида йўлларда тиқинлар юзага келади ва Мане ўзи шахсан кичкина автотураргоҳда туриб, машиналар оқимини бошқаради.

«Барча шубҳа қилганлар учун маълумот: шосседа бизга келган минглаб одамлар навбатда турганди», ― дейди Balfin Group молия директори Стивен Грунеруд, канадалик мутахассис. У 2007 йили Raiffeisen банкидан ишга таклиф этилган ва бизнесни профессионал даражага олиб чиқишда ёрдам берган.

Кейинроқ Tirana East Gate Mall каби анча катта савдо марказини очишга қарор қилган тадбиркор ўз концепциясининг самарадорлигини исботлайди ва аввалгидан ҳам кўпроқ сармоядорларни жалб қилади.

Албан иқтисодиётида тобора муҳим ўрин тута бошлаган тадбиркор мавжуд ютуқларини янада мустаҳкамлайди. Унинг кўплаб сармоялари омадли чиқади: масалан, 2019–2020 йилларда оғир ҳолатда бўлган юнон кредит ташкилоти Piraeus Bankдан Tirana Bank’ни 64 миллион долларга сотиб олади. Бугун бу банк 1,7 миллиард долларлик активларга эга ва унинг капитализацияси тахминан 155 миллион долларни ташкил этади.

Омадли чиқмаган лойиҳалар ҳам бор. Масалан, 2022 йили Мане пойтахтдаги молиявий мавзудаги SCAN TV номли янгиликлар телеканалини сотиб олади, аммо бир йил ўтиб, уни сотиб юборади ва бу орқали 2,2 миллион доллар зарар кўради.

Шу билан бирга, бойлик унинг бизнесига катта эътибор жалб қилган. Октябрь ойида Албаниянинг коррупцияга қарши махсус прокурори мамлакатнинг собиқ президенти Илир Метага қарши қамоққа олиш ордери беради ва унга нисбатан коррупция айбловлари илгари сурилади. Ўз навбатида, Манега ҳеч қандай расмий айблов қўйилмаган. Аммо баъзи маълумотларга кўра, ҳужжатларда у Мета ва унинг ўша пайтдаги рафиқаси, парламент аъзоси Моника Кримадига Rolling Hills тураржой мажмуасидаги виллани 1 миллион доллардан камроқ нархга таклиф қилгани тилга олинади. Мета қамоққа олиш қарори бўйича апелляция берган, Кримади эса айбловларни рад этган.

Миллиардер эса бундай даъволарни қатъий рад этади, уларни «асоссиз ва Албания ҳукумат томонидан ўйлаб топилган» деб ҳисоблайди ва Мета билан ҳеч қачон яқин бўлмаганини таъкидлайди. «Мен ҳаётимда ҳеч қачон, ҳеч қандай иш бўйича, на бу, на бошқа ҳолатларда тергов, айблов ёки суриштирув объекти бўлмаганман», ― дейди у.

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк
Молия, Янгиликлар 13:12 · 05.05.2025
Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк
Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди
Янгиликлар 12:22 · 05.05.2025
Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди
Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?
Янгиликлар 11:02 · 05.05.2025
Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?
Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди
Янгиликлар 11:12 · 03.05.2025
Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди
Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда
Молия, Янгиликлар 10:30 · 03.05.2025
Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда
«Банклар фаоллик индекси» янгиланди
Молия, Янгиликлар 11:22 · 02.05.2025
«Банклар фаоллик индекси» янгиланди