Ўзбекистонга автомобил импорти қулади

12:31 · 13.05.2025

Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди

11:19 · 13.05.2025

Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади

10:44 · 13.05.2025

Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади

10:04 · 13.05.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

«2023 йилда ипотека кредитлашнинг юқори ўсиш суръатларини кутмоқдамиз» — Мамаризо Нурмуратов

Ўзбекистон Марказий банки ипотека кредитлашнинг юқори ўсиш суръатларини кутмоқда. «Жорий йилда ипотека кредитлашнинг юқори ўсиш суръатларини кутмоқдамиз, бу Ўзбекистонда, биринчи навбатда, Ипотека кредитлаш жамғармаси орқали банк тизимидаги ресурсларнинг кафолатланган таъминланиши билан боғлиқ», — деди МБ раиси

«2023 йилда ипотека кредитлашнинг юқори ўсиш суръатларини кутмоқдамиз» — Мамаризо Нурмуратов

Ўзбекистон Марказий банки ипотека кредитлашнинг юқори ўсиш суръатларини кутмоқда. Бу ҳақда 26 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2022 йил якуни кўра ипотека кредитлари қолдиғи 46,4 триллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 29,6 фоизга (10,6 триллион сўм) ўсди. Шу билан бирга, банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитлари ҳажми (70 913 нафар, 2021 йилда 59 570 тани ташкил этган) 2022 йили 46,9 фоизга ошиб, 14,4 триллион сўмни ташкил этган бўлса, шундан 4,3 триллион сўми Тошкент шаҳрига тўғри келади.

Ипотека кредитларини бериш, асосан, Молия вазирлиги маблағлари (10,4 тириллион сўм) ҳисобидан молиялаштирилди. Банклар ҳам ўз маблағларини ипотека кредитларига фаол инвестиция қила бошлади — 3,79 триллион сўм (ўсиш 4,4 баробар). Кредитларнинг бир қисми Ипотека кредитлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилди — 167 миллиард сўм.

53 минг 28 нафар фуқарога янги уйдан квартира сотиб олиш учун 10,78 триллион сўм (75 фоиз), яна 17 минг 885 нафар фуқарога иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой сотиб олиш учун 3,59 триллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Асосий харидорлар 31-50 ёшдагилар (70 фоиз), шунингдек, 18-30 ёшлилар (21 фоиз).

«Асосий омил — ўтган йиллардаги ипотека кредитларига бўлган талабнинг қониқарсизлиги. Жорий йилда ипотека кредитлашнинг юқори ўсиш суръатларини кутмоқдамиз, бу Ўзбекистонда, биринчи навбатда, Ипотека кредитлаш жамғармаси орқали банк тизимидаги ресурсларнинг кафолатланган таъминланиши билан боғлиқ. Яъни, тижорат банкларининг улар ажратаётган барча кредит ресурсларини Ипотека кредитлаш жамғармаси орқали қоплашлари мумкин. Бу биринчи туртки», — деди Марказий банк раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, ресурс базаси «банк тизими учун ҳам, рентабеллик бўйича ҳам, 17-18 фоиз атрофидаги аҳоли учун ҳам мақбулдир».

«Иккинчидан, энг муҳими, ҳозир давлатимиз томонидан аҳолини уй-жой билан таъминлашни яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу қисмда эса Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида турар-жой мажмуаларини барпо этиш ҳам қисман ипотека кредитлаш линиялари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Аҳолининг, айниқса, кам таъминланган қатламларнинг дастлабки бадаллари ва фоиз тўловларининг маълум бир қисми давлат томонидан субсидиялангани боис банклар бу ерда ниманидир йўқотиши мумкин бўлган хавф-хатарларга эга эмас», — деди Мамаризо Нурмуратов.

Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп ипотека кредити ажратаётган банклар рўйхати эълон қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда муаммоли кредитларнинг ҳажми ҳам сезиларли даражада камайгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Янгиликлар 12:31 · 13.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Янгиликлар 11:19 · 13.05.2025
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Янгиликлар 10:44 · 13.05.2025
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Молия, Янгиликлар 10:04 · 13.05.2025
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади