Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди

12:31 · 07.08.2026

Ўзбекистонда олти ойда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди

10:17 · 07.08.2026

Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди

17:22 · 06.08.2026

Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди

14:48 · 06.08.2026

Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

14:19 · 06.08.2026

Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди

10:12 · 06.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди

17:03 · 05.08.2026

Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

17:03 · 05.08.2026

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

14:06 · 05.08.2026

Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ

10:29 · 05.08.2026

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Осиёнинг энг бой миллиардерлари рўйхатида етакчи ўзгарди

Ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Адани «корпоратив фирибгарлик» айбловлари ортидан Adani Group компаниялари акциялари тушиб кетгани сабабли Осиёнинг энг бой тадбиркорлари рўйхатида етакчиликни қўлдан бой берди. Ўтган кун давомида Аданининг бойлиги яна 11,2 млрд долларга (76,8 миллиард долларгача) камайди

Осиёнинг энг бой миллиардерлари рўйхатида етакчи ўзгарди
Фото: Reuters

Ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Адани «корпоратив фирибгарлик» айбловлари ортидан Adani Group компаниялари акциялари тушиб кетгани сабабли Осиёнинг энг бой тадбиркорлари рўйхатида етакчиликни қўлдан бой берди. Ўтган кун давомида Аданининг бойлиги яна 11,2 миллиард долларга (76,8 миллиард долларгача) камайди ва у Forbes Real-Time реал вақт режимида янгиланган маълумотларига кўра, дунёдаги энг бой одамлар рейтингида 14-ўринга тушиб кетди.

Эндиликда Осиёдаги энг бой одам нефтни қайта ишлаш, чакана савдо ва телекоммуникация соҳасида бойлик орттирган яна бир ҳиндистонлик миллиардер Мукеш Амбани ҳисобланади. Унинг капитали 83,6 миллиард долларга баҳоланган. Рейтингда учинчи ўрин, шунингдек, 69,3 миллиард доллар бойлиги билан хитойлик тадбиркор Чжун Шаньшанга (ичимлик суви ширкати эгаси) насиб этган.

Маълум қилинишича, 1 февраль, чоршанба куни Мумбай биржасида Adani Group флагман компаниясининг Adani Enterprises акциялари 28,2 фоизга арзонлашди.

Эслатиб ўтамиз, 24 январгача Адани Forbes’нинг дунёнинг энг бой одамлари рейтингида учинчи ўринда эди. Ўшандан бери унинг бойлиги деярли 50 миллиард долларга камайди. Бунга Hindenburg Research инвестиция тадқиқот гуруҳининг Adani Group’даги вазият бўйича эълон қилинган танқидий ҳисоботи сабаб бўлди.

Таҳлилчилар Adani Group фаолиятида шубҳали амалиётлар ва молиявий фирибгарлик белгиларини аниқлаган. Бу инвесторларнинг ишончига путур етказди ва бунинг оқибатида холдинг таркибига кирувчи компанияларнинг акциялари пасая бошлади. Шундай қилиб, Adani Enterprises қимматли қоғозлари қиймати 27 январь куни ким ошди савдосида 19 фоизга арзонлади. Уларнинг ортидан Ҳиндистоннинг бошқа конгломератлари ва банклари акциялари ҳам пасайишни бошлади — мамлакатнинг 50 та энг йирик компанияси акциялари ҳолатини акс эттирувчи NSE Nifty 50 индекси савдолар якунига қадар 1,6 фоизга йўқотди, бу эса Осиёдаги энг ёмон кўрсаткич бўлди.

Adani Group ҳисоботни «обрўга путур етказиш» ва акцияларга бўлган талабни камайтиришга қаратилган «нотўғри маълумотлар ва эскирган, асоссиз ва обрўсизлантирувчи даъволарнинг зарарли комбинацияси» деб атади. 413 саҳифалик раддияда Adani Group айбловларни «фақатгина компанияга эмас, балки Ҳиндистон мамлакатига қасддан қилинган ҳужум» ва унинг ривожланиш тарихи сифатида рад этди. Hindenburg Research бунга жавобан компанияни Ҳиндистон байроғини ниқоб сифатида ишлатиб, «миллатни тизимли равишда талон-торож қилишда» айблади.

Аввалроқ Африканинг энг бадавлат тадбиркорлари рейтинги эълон қилинганди. Унга қитъанинг 54 давлатидан атиги еттита давлат вакили бўлган 19 нафар бизнесмен кирган. Ушбу рўйхатда 12 йил кетма-кет биринчи ўринни нигериялик миллиардер Алико Данготе эгаллади, унинг бойлиги 13,5 миллиард долларга баҳоланган.

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди
Янгиликлар 12:31 · 07.08.2026
Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди
Ўзбекистонда олти ойда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди
Янгиликлар 10:17 · 07.08.2026
Ўзбекистонда олти ойда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди
Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди
Янгиликлар 17:22 · 06.08.2026
Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Янгиликлар 14:48 · 06.08.2026
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Авто, Янгиликлар 14:19 · 06.08.2026
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди
Янгиликлар 10:12 · 06.08.2026
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди