Чиройли рақамли ID-карта, паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномалари қиммат нархда берилади
«Бугунги кунда фуқароларда ўзлари хоҳлаган рақамлар комибинациясига эга бўлган идентификацияловчи ИД-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олишга талаб ошиб бормоқда», — дейилади ҳужжат лойиҳасида.

Ички ишлар вазирлиги фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорт, идентификацияловчи ID-карта, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳноманинг оширилган тўлов ставкалари бўйича комбинациялашган рақамларни бериш бўйича тўғрисидаги ҳукумат лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Бугунги кунда фуқароларда ўзлари хоҳлаган рақамлар комибинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олишга талаб ошиб бормоқда, — дейилади лойиҳада.
Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланади:
- харидоргир рақамлар комибинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тизимини жорий этиш;
- харидоргир рақамлар комбинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш бўйича давлат хизматини қўшимча тўлов асосида техник қурилмалар ҳамда дастурий таъминотлар орқали кўрсатиш.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани оширилган ставкада ахборот тизимидан сотиб олиш схемаси





