Банкларга қўшимча ҳуқуқлар, божсиз олиб киришнинг янги меъёрлари ва солиқ имтиёзлари. Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

11:44 · 29.04.2025

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5,8 млн сўмни ташкил этди

10:33 · 29.04.2025

Енгил автомобиллар савдоси бир йилда қарийб учдан бирига камайди

8:57 · 29.04.2025

Meta сунъий интеллектни ўзбек тилига мослаштириш учун маҳаллий маълумотлар инфратузилмасини яратишни таклиф қилди

11:04 · 28.04.2025

Тошкент ҳудудининг деярли ярми реконструкция ва янгиланишга муҳтож — тадқиқот

10:11 · 28.04.2025

Appleʼнинг технология гигантига айланиш тарихи

13:24 · 26.04.2025

Ўзбекистон амалдорлар даромадларини декларациялашга оид қонунни қабул қилишни тезлаштириши керак — ХВЖ

11:11 · 26.04.2025

Ўзбекистон биринчи чоракда қанча олтин экспорт қилди?

10:15 · 26.04.2025

Қай даражада шикастланган купюралар тўлов учун қабул қилинади

11:22 · 25.04.2025

Микрокредитлашнинг тез ўсиши Ўзбекистон молиявий барқарорлиги учун хатарларни кучайтириши мумкин — ХВЖ

10:10 · 25.04.2025

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

15:35 · 24.04.2025

Googleʼни ким яратган: дунёни ўзгартирган компаниянинг муваффақият тарихи

11:30 · 24.04.2025

Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси кетма-кет иккинчи ой ўсди

10:10 · 24.04.2025

WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади

20:29 · 23.04.2025

Божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини такомиллаштириш чоралари нега керак?

17:14 · 23.04.2025

payme «Тўловлар мониторинги» хизматини янада қулай қилди

16:10 · 23.04.2025

115 та корхонадаги давлат акция пакетлари оммавий савдоларга чиқарилади

10:40 · 23.04.2025

Бир қатор тижорат банкларининг 2025 йил биринчи чорагидаги соф фойдаси очиқланди

10:06 · 23.04.2025

Банкларга қўшимча ҳуқуқлар, божсиз олиб киришнинг янги меъёрлари ва солиқ имтиёзлари. Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

Шунингдек, ўз фаолиятини тегишинча якка тартибдаги тадбиркор, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорлик субъектларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар берилади.

Банкларга қўшимча ҳуқуқлар, божсиз олиб киришнинг янги меъёрлари ва солиқ имтиёзлари. Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

Norma портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этди.

Мувофиқликни рўйхатга олиш осонлашади

Мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади. Кўрсатилган санадан бошлаб декларацияни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник жиҳатдан тартибга солиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Божсиз олиб киришнинг янгиланган меъёрлари

Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларда республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги меъёрлари белгиланади:

  • ҳаво транспортида – 1 000 АҚШ доллари;
  • темир йўл ва дарё транспортида – 500 АҚШ доллари;
  • автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 АҚШ доллари;
  • халқаро курьерлик жўнатмалари орқали – 200 АҚШ доллари;
  • халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 АҚШ доллари.

 Банкларга қўшимча ҳуқуқлар

Устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банклар ва улар ҳузуридаги инвестиция компаниялари аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни ўзлари сотиш ҳуқуқига эга. Улар шунингдек бундай мол-мулкни кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки лизинг шартномалари орқали сотишлари мумкин.

Тадбиркорлар устидан шартномавий асослардаги давлат назорати 

Тадбиркор ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ўртасида шартнома тузилган бўлса, тадбиркорлик субъектларининг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари шартнома шартлари доирасида амалга оширилади ва «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.

Давлат органлари кадрлар бўлимлари бошлиқларини аттестациядан ўтказиш

2025 йил 1 майдан бошлаб:

  • республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи баҳолаб боради;
  • республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг раҳбарлари ушбу қарор талаблари асосида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органида аттестациядан ўтадилар.

Фонограммадан фойдаланишни чеклаш чоралари

2025 йил 1 майдан бошлаб:

  • Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади;
  • концерт-томоша тадбирлари рекламасида тегишинча «Жонли ижро», «Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз» ёки «Фонограммали концерт дастури» белгилари кўрсатилиши керак;
  • ижодкорларни давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижродаги маҳорати инобатга олинади.

Энергия истеъмоли учун компенсация чоралари

2027 йил 1 апрелга қадар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва ёрдамини олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, шунингдек, реестрларга киритилмаган (даромади ҳар бир оила аъзосига энг кам истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан ошмайдиган) кам таъминланган оилалар мезонларига тушувчи оилаларга:

• нархлар ўртасидаги фарқ ойига электр энергияси истеъмоли бўйича базавий меъёрдан 150 кВт/соат юқори бўлганда;

• табиий газ истеъмоли бўйича иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

Креатив парк резидентлари учун солиқ имтиёзлари

2031 йил 1 январгача креатив парк резидентларига қуйидаги солиқ имтиёзлари белгиланади:

• ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлаш;

• резидентларни товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритиш. Бунда резидентлар ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.

Тадбиркорлик субъектларининг йириклашувини рағбатлантириш

Ўзини ўзи банд қилган шахслар якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганда, давлат божи ундирилмайди.

Шунингдек, ўз фаолиятини тегишинча якка тартибдаги тадбиркор, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорлик субъектларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 50 миллион сўмгача, Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида – 150 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар берилади.

Ўз фаолиятини тегишинча ўрта ёки йирик бизнес тоифасигача йириклаштирган тадбиркорлик субъектларига – бир йил давомида қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) етти кун муддатда амалга оширилади.

«Hamroh» дастури доирасида грант ва кредитлари

«Hamroh» тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида:

  •  аёлларга «яшил лойиҳалар» ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек камида 5 нафар аёлнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар «устоз» тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш ташкил қилинади;
  • ижобий кредит тарихига эга бўлган аёлларга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;
  • аёл-тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ кафиллик тақдим этади. 

Тадбиркорларда солиқ текшируви ўтказишнинг янги тартиби

«Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган дастури натижаларига асосан солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳолатлари бўйича ўтказиладиган солиқ текширувларига текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш талаби татбиқ этилмайди.

«Тоза қўллар» дастури ишга туширилади

Барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида қўл ювиш жойларини санитар-гигиеник воситалар билан таъминлаш ва санитар хоналарнинг техник ҳолатини яхшилашни назарда тутувчи «Тоза қўллар» дастури ишга туширилади.

Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек, вилоят марказларида қуйидаги йўналишлар бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:

  • асбест ва цемент, шлам ва шлакларни ишлаб чиқариш;
  • тери-ошловчилик, паррандачилик фабрикалари;
  • юқори самарали чанг тутувчи ва газни тозаловчи иншоотлар билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмирни ёқиш;
  • қора ва рангли металлургия, таркибида заҳарли аралашмалар, заҳарли кимёвий моддалар бўлган шиша заводлари;
  • хавфлилик даражаси бўйича I ва II тоифага мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.

«Ҳалол» белгиси билан маркировка қилишнинг янги тартиби  

 Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти талабларига мувофиқ сертификатланган маҳсулотлар ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан маркировка қилишни бошлаш режалаштирилмоқда.

Солиқ органи ҳуқуқбузарларнинг банк операцияларини тўхтатиб туриши мумкин бўлади.

Тадбиркорлик субъекти солиқ қоидабузарликларини тан олганида, солиқ органи томонидан унинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тартиби жорий этилади.

Сув транспортидан фойдаланишнинг янги тартиби

Тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланган, GPS ускунаси ўрнатилган ҳамда миллий GPS мониторинг ва навигация тизимига уланган сув транспорти воситаларидан (ички ёнув двигателли) фойдаланишга рухсат этилади.

Банкларга қўшимча ҳуқуқлар, божсиз олиб киришнинг янги меъёрлари ва солиқ имтиёзлари. Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 11:44 · 29.04.2025
Банкларга қўшимча ҳуқуқлар, божсиз олиб киришнинг янги меъёрлари ва солиқ имтиёзлари. Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5,8 млн сўмни ташкил этди
Янгиликлар 10:33 · 29.04.2025
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5,8 млн сўмни ташкил этди
Енгил автомобиллар савдоси бир йилда қарийб учдан бирига камайди
Авто, Янгиликлар 8:57 · 29.04.2025
Енгил автомобиллар савдоси бир йилда қарийб учдан бирига камайди
Meta сунъий интеллектни ўзбек тилига мослаштириш учун маҳаллий маълумотлар инфратузилмасини яратишни таклиф қилди
Технология, Янгиликлар 11:04 · 28.04.2025
Meta сунъий интеллектни ўзбек тилига мослаштириш учун маҳаллий маълумотлар инфратузилмасини яратишни таклиф қилди
Тошкент ҳудудининг деярли ярми реконструкция ва янгиланишга муҳтож — тадқиқот
Янгиликлар 10:11 · 28.04.2025
Тошкент ҳудудининг деярли ярми реконструкция ва янгиланишга муҳтож — тадқиқот
Appleʼнинг технология гигантига айланиш тарихи
Янгиликлар 13:24 · 26.04.2025
Appleʼнинг технология гигантига айланиш тарихи