Meta сунъий интеллектни ўзбек тилига мослаштириш учун маҳаллий маълумотлар инфратузилмасини яратишни таклиф қилди

11:04 · 28.04.2025

Тошкент ҳудудининг деярли ярми реконструкция ва янгиланишга муҳтож — тадқиқот

10:11 · 28.04.2025

Appleʼнинг технология гигантига айланиш тарихи

13:24 · 26.04.2025

Ўзбекистон амалдорлар даромадларини декларациялашга оид қонунни қабул қилишни тезлаштириши керак — ХВЖ

11:11 · 26.04.2025

Ўзбекистон биринчи чоракда қанча олтин экспорт қилди?

10:15 · 26.04.2025

Қай даражада шикастланган купюралар тўлов учун қабул қилинади

11:22 · 25.04.2025

Микрокредитлашнинг тез ўсиши Ўзбекистон молиявий барқарорлиги учун хатарларни кучайтириши мумкин — ХВЖ

10:10 · 25.04.2025

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

15:35 · 24.04.2025

Googleʼни ким яратган: дунёни ўзгартирган компаниянинг муваффақият тарихи

11:30 · 24.04.2025

Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси кетма-кет иккинчи ой ўсди

10:10 · 24.04.2025

WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади

20:29 · 23.04.2025

Божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини такомиллаштириш чоралари нега керак?

17:14 · 23.04.2025

payme «Тўловлар мониторинги» хизматини янада қулай қилди

16:10 · 23.04.2025

115 та корхонадаги давлат акция пакетлари оммавий савдоларга чиқарилади

10:40 · 23.04.2025

Бир қатор тижорат банкларининг 2025 йил биринчи чорагидаги соф фойдаси очиқланди

10:06 · 23.04.2025

Иккиламчи автомобиллар бозорида нархлар тушиши давом этмоқда

16:21 · 22.04.2025

Акциядорлик жамияти ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди

11:39 · 22.04.2025

Шартномаларни имзолашда асосан нималарга эътибор қаратиш керак?

10:05 · 22.04.2025

Тошкент ҳудудининг деярли ярми реконструкция ва янгиланишга муҳтож — тадқиқот

Бош режа асосидаги ҳисоб-китобларга кўра, пойтахтдаги мавжуд қурилиш ва инфратузилмаларнинг 43 фоизи учун реконструкция зарур. Бу ҳажмга нафақат турар-жой бинолари, балки кўча-йўл тармоғи, муҳандислик коммуникациялари ва жамоат жойлари ҳам киради.

Тошкент ҳудудининг деярли ярми реконструкция ва янгиланишга муҳтож — тадқиқот

Тошкент ҳудудининг қарийб ярми яқин 20 йил ичида реконструкция ва янгиланишга муҳтож. Бу ҳақда CMWP Uzbekistan консалтинг компанияси ва Atlas Global бюроси томонидан тайёрланган «IQ Тошкент 25. Шаҳарнинг 1930−2025 йиллардаги ривожланиш динамикаси» мавзусидаги тадқиқотга таяниб, Spot хабар берди.

Бош режа асосидаги ҳисоб-китобларга кўра, пойтахтдаги мавжуд қурилиш ва инфратузилмаларнинг 43 фоизи учун реконструкция зарур. Бу ҳажмга нафақат турар-жой бинолари, балки кўча-йўл тармоғи, муҳандислик коммуникациялари ва жамоат жойлари ҳам киради.

Шаҳар муҳитини янгилаш уч йўналишда амалга оширилади:

  • ҳудуднинг 43 фоизи — реконструкция: ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини қисман зичлаштириш ва ривожлантириш орқали мавжуд биноларни янгилаш;
  • ҳудуднинг 28 фоиз — консервация: ободонлаштириш ва атроф-муҳит барқарорлигини таъминлаган ҳолда янги қурилишсиз жорий фойдаланишни сақлаб қолиш;
  • ҳудуднинг 15 фоизи — реновация: кам қаватли, саноат ва фойдаланилмаётган участкаларни янги қурилишларни шакллантириш орқали тўлиқ ўзгартириш.

Йўналишларнинг ҳар бири ҳаёт сифатини яхшилаш ва пойтахтни ўсиб бораётган аҳоли ва иқлим ўзгариши муаммоларига мослаштиришга қаратилган.

Стратегия доирасида реконструкция функционал вазифасини тўлиқ ўзгартириш билан боғлиқ бўлмаган бинолар, коммуникациялар ва транспорт узелларини янгилаш ҳисобланади.

Ҳудудни тўлиқ бузиш ва янгидан қуришни назарда тутувчи реновациядан фарқли ўлароқ, реконструкция бир вақтнинг ўзида атроф-муҳит сифатини, энергия самарадорлигини ва иқлим муаммоларига чидамлилигини ошириш билан тузилмани сақлаб қолишга қаратилган.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, Тошкентнинг фаол ривожланиши шаҳарнинг асосий тизимларини, жумладан, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини модернизация қилишни, шунингдек, кўкаламзорлаштиришни кенгайтиришни талаб қилади.

Иқлим барқарорлигини ошириш энг муҳим вазифалардан бири бўлади. Ҳозирда шаҳар ҳудудининг 85 фоизи «иссиқлик ороли» таъсири — томлар, асфальт ва бошқа сув ўтказмайдиган юзаларда иссиқлик тўпланиши натижасида қизиб кетиш хавфи остида қолмоқда.

Таклиф этилаётган ечимлар орасида шох-шаббали дарахтларни экиш орқали зич кўкаламзорлаштириш, оч тусли қопламаларни қўллаш ва очиқ тупроқни шамол таъсирида нурашдан ҳимоя қилиш кабилар бор.

Meta сунъий интеллектни ўзбек тилига мослаштириш учун маҳаллий маълумотлар инфратузилмасини яратишни таклиф қилди
Технология, Янгиликлар 11:04 · 28.04.2025
Meta сунъий интеллектни ўзбек тилига мослаштириш учун маҳаллий маълумотлар инфратузилмасини яратишни таклиф қилди
Тошкент ҳудудининг деярли ярми реконструкция ва янгиланишга муҳтож — тадқиқот
Янгиликлар 10:11 · 28.04.2025
Тошкент ҳудудининг деярли ярми реконструкция ва янгиланишга муҳтож — тадқиқот
Appleʼнинг технология гигантига айланиш тарихи
Янгиликлар 13:24 · 26.04.2025
Appleʼнинг технология гигантига айланиш тарихи
Ўзбекистон амалдорлар даромадларини декларациялашга оид қонунни қабул қилишни тезлаштириши керак — ХВЖ
Янгиликлар 11:11 · 26.04.2025
Ўзбекистон амалдорлар даромадларини декларациялашга оид қонунни қабул қилишни тезлаштириши керак — ХВЖ
Ўзбекистон биринчи чоракда қанча олтин экспорт қилди?
Янгиликлар 10:15 · 26.04.2025
Ўзбекистон биринчи чоракда қанча олтин экспорт қилди?
Қай даражада шикастланган купюралар тўлов учун қабул қилинади
Янгиликлар 11:22 · 25.04.2025
Қай даражада шикастланган купюралар тўлов учун қабул қилинади