Тошкентда уй-жойлар ижарасидан олинадиган даромад камаймоқда

11:00 · 23.05.2025

Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

10:14 · 23.05.2025

Туман соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарларига 100 фоизгача устама тўланади

11:44 · 22.05.2025

Марказий банк кредит бўйича инсофсиз амалиётга йўл қўймасликка чақирди

10:59 · 22.05.2025

Стефан Бансел ва Moderna: пандемия вақтида дунёни ўзгартирган стартап

13:12 · 21.05.2025

Уч ойда фуқароларга жами 34,9 трлн сўмлик кредитлар ажратилди — Марказий банк

11:45 · 21.05.2025

Қайси банклар микроқарз бермоқда?

10:12 · 21.05.2025

Норасмий импорт устидан назорат кучайтирилади

14:02 · 20.05.2025

payme card ва payme goals маҳсулотлари 30 августгача ишлайди

13:00 · 20.05.2025

Марказий банк: йил якунигача инфляция 8 фоизга пасайиши кутилмоқда

11:40 · 20.05.2025

Ўзбекистон Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этади

11:04 · 20.05.2025

Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди

10:36 · 20.05.2025

Қозоғистон билан чегарадаги «Довут ота» ўтказиш пункти яна тўрт ойга ёпилди

16:31 · 19.05.2025

Марказий банк 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

11:02 · 19.05.2025

Иккиламчи бозордаги уй-жойлар нарх ошди

10:11 · 19.05.2025

Ўзбекистонда 1 июндан «полоса»ни босган ҳайдовчиларга радарлар орқали жарима ёзилмайди

17:24 · 16.05.2025

Апрелда енгил автомобиллар савдоси 20 фоизга ўсди

11:50 · 16.05.2025

Банкларга кредит карталари шартларини тўлиқ очиқлаш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:12 · 16.05.2025

Туман соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарларига 100 фоизгача устама тўланади

Президент фармонига кўра, тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) марказий шифохоналарида шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари – 20 фоиз, ўрта тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари – 10 фоиз миқдорида оширилади.

Туман соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарларига 100 фоизгача устама тўланади

“Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • халқаро тажрибага асосланган аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги моделини жорий қилиш;
  • аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда оилавий шифокор улушини 70 фоизга етказиш;
  • оғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ҳамда тиббиётда қоғозбозликни камайтириш орқали тиббиёт ходимлари иш юкламасини 30 фоизгача камайтириш;
  • 2025 йил 1 июлдан мазкур фармонда белгиланган туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан Самарқанд вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели (тажриба-синов лойиҳаси) жорий қилинади.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

Фармонга кўра, тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан:

  • оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ҳамда маҳалла тиббиёт пунктлари бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик мақомга эга оилавий поликлиникаларга ҳамда уларнинг филиалларига айлантирилади;
  • оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхислаш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар, шунингдек, аутсорсинг асосида стоматология хизмати йўлга қўйилади;
  • аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, тиббиёт бригадасига 3 минг нафар, зарур ҳолларда, белгиланган меъёрларга қўшимча аҳоли бириктирилиши мумкин. Бунда 2030 йилга қадар 1 тиббиёт бригадасига кўпи билан 1,7 минг нафар аҳоли бириктирилиши стратегик мақсад этиб белгиланади.

Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади.

Оилавий поликлиникадан 10 километрдан узоқ масофада жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли учун тиббиёт ходимларининг сайёр тиббий хизмати йўлга қўйилади.

Шунингдек, тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда қўшимча устамалар тўланади:

  • сайёр тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маоши ёки базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида;
  • тиббиёт бригадасига белгиланган меъёрлардан 10 фоиз ортиқча қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бири учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,3 фоизи миқдорида – шаҳарларда, 0,5 фоизи миқдорида – туманларда;
  • оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ташкил этиладиган курсларнинг барча босқичларини муваффақиятли тугатган тиббиёт ходимлари учун сертификатга мувофиқ базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) марказий шифохоналарида шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари – 20 фоиз, ўрта тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари – 10 фоиз миқдорида оширилади.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) асосида ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади.

Фармонга кўра, тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ва тиббиёт муассасаларида:

  • раҳбарлар учун тиббиётни бошқариш (менежерлик) бўйича ўқув дастури йўлга қўйилади;
  • ўқув дастури якуни бўйича сертификатга эга бўлган раҳбарларга ойлик лавозим маошининг 100 фоизи, раҳбар ўринбосарига – 80 фоизи ҳамда бош ҳамширага – 50 фоизи миқдорида устама тўланади;
  • раҳбар ходимлар учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) белгиланади ҳамда ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади;
  • 1 йил давомида фаолият самарадорлиги кўрсаткичларида (KPI) ижобий (56 фоиздан юқори) натижаларга эришмаган раҳбар ходимлар лавозимидан озод қилинади.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ ташкилий, бошқарув ва молиявий жиҳатдан бирлаштирилиб кўп тармоқли шифохоналарга айлантирилади.

Тошкентда уй-жойлар ижарасидан олинадиган даромад камаймоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:00 · 23.05.2025
Тошкентда уй-жойлар ижарасидан олинадиган даромад камаймоқда
Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди
Авто, Янгиликлар 10:14 · 23.05.2025
Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди
Туман соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарларига 100 фоизгача устама тўланади
Янгиликлар 11:44 · 22.05.2025
Туман соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарларига 100 фоизгача устама тўланади
Марказий банк кредит бўйича инсофсиз амалиётга йўл қўймасликка чақирди
Янгиликлар 10:59 · 22.05.2025
Марказий банк кредит бўйича инсофсиз амалиётга йўл қўймасликка чақирди
Стефан Бансел ва Moderna: пандемия вақтида дунёни ўзгартирган стартап
Янгиликлар 13:12 · 21.05.2025
Стефан Бансел ва Moderna: пандемия вақтида дунёни ўзгартирган стартап
Уч ойда фуқароларга жами 34,9 трлн сўмлик кредитлар ажратилди — Марказий банк
Молия, Янгиликлар 11:45 · 21.05.2025
Уч ойда фуқароларга жами 34,9 трлн сўмлик кредитлар ажратилди — Марказий банк