Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди

12:08 · 15.04.2026

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

15:56 · 10.04.2026

Миллий валютада чиқарилган суверен халқаро облигацияларнинг қандай афзалликлари бор?

12:12 · 10.04.2026

Заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтарилади

10:15 · 10.04.2026

Аҳоли ва тадбиркорларнинг 88 фоизи солиқларни ихтиёрий тўлаяпти — Солиқ қўмитаси

18:50 · 09.04.2026

«Барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади». Солиқ қўмитаси фуқароларни огоҳлантирди

11:43 · 09.04.2026

Марказий банк: йил якунигача инфляция 8 фоизга пасайиши кутилмоқда

Сўнгги чоракларда ташқи ноаниқликларнинг ортиб бораётгани ва уларнинг ички вазиятга таъсирлари кучаяётгани сабабли инфляцион кутилмалар даражаларида тарқоқлик ошиб бормоқда.

Марказий банк: йил якунигача инфляция 8 фоизга пасайиши кутилмоқда
Фото: Марказий банк

Ўзбекистонда инфляция даражаси яқин йилларда 5 фоизга пасаяди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Таҳлил қилинишича, пул-кредит шароитларида қатъийлик сақлаб қолиниши жорий йил иккинчи ярмида инфляциянинг пасаювчи трендга ўтишига хизмат қилади.

Янгиланган прогнозларга кўра, 2025 йил якунига қадар умумий инфляция кўрсаткичи 8 фоизга яқин даражада шаклланиши кутилмоқда. Март ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 1,1 фоиз бандга пасайиб, 14,2 фоизга, тадбиркорлар кутилмалари 0,8 фоиз бандга секинлашиб, 13 фоизга тенг бўлди. Ёқилғи ва энергия таъминоти яхшиланиши ҳамда алмашув курсининг нисбатан барқарор шаклланиши таъсирида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари март ойида пасайишига қарамасдан, жорий инфляция кўрсаткичларидан юқори даражада сақланиб қолмоқда.

«Келгусида нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашиши, валюта курси ўзгариши ҳамда транспорт харажатлари ошишини таъкидлаганлар кўпчиликни ташкил этган бўлсада, уларнинг улуши аввалги ойга нисбатан бироз камайган», дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, сўнгги чоракларда ташқи ноаниқликларнинг ортиб бораётгани ва уларнинг ички вазиятга таъсирлари кучаяётгани сабабли инфляцион кутилмалар даражаларида тарқоқлик ошиб бормоқда.

Марказий банк жорий йил майда энергия нархлари ўтган йилдагига нисбатан пастроқ оширилгани учун йиллик инфляция секинлашишига хизмат қилишига урғу берган.

«Шунга қарамай, кутилаётган энергия нархлари оширилишининг навбатдаги босқичи инфляция ва инфляцион кутилмаларга иккиламчи таъсирлари сезиларли даражада шаклланиши бўйича хатарлар сақланиб қолмоқда. Бунда, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан боғлиқ таклиф омилларининг барқарорлашишида ёқилғи ва энергия таъминоти узлуксизлигининг таъминланиши муҳим аҳамият касб этади», дейилади шарҳда.

Шу билан бирга, таҳлилда ташқи ноаниқликлар кучайиб бориши билан боғлиқ хатарлар глобал истеъмол нархларининг ҳамда ишлаб чиқариш харажатларининг ошишига ҳамда ташқи инфляцион босимларнинг кучайишига олиб келиши мумкинлиги қайд этилган.

«Сўнгги ойларда ташқи савдонинг мақбуллашиши, асосий савдо ҳамкорлар валюта курсларининг мустаҳкамланиши ҳамда сўм алмашув курсининг нисбатан барқарорлиги фонида алмашув курси томонидан келгуси ойларда инфляцияга босимлар кутилмаяпти. Шунингдек, кредитлаш суръатларининг тезлашиши ҳамда инвестицион фаолликнинг ошиши ялпи талабни қўллаб-қувватловчи таъсирга эга бўлмоқда», дея масалани шарҳлаган Марказий банк.

Прогнозларга кўра, 2026 йилда республикадаги инфляция даражаси 5–6 фоиз, 2027 йил якунигача 5 фоиз даражасида шаклланиши кутилмоқда.

Аввалроқ жорий йил якунида умумий инфляция 7 фоизгача пасайиши мумкинлиги прогноз қилинганди

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Авто, Янгиликлар 17:09 · 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
Янгиликлар 12:44 · 15.04.2026
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди
Янгиликлар 12:08 · 15.04.2026
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди
Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди
Авто, Янгиликлар 14:57 · 14.04.2026
Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди
Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади
Янгиликлар 11:16 · 14.04.2026
Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади
Янгиликлар 10:07 · 14.04.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади