Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

10:31 · 14.05.2026

Марказий банк иккита банкни жаримага тортди

17:19 · 13.05.2026

Британия компанияси Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига расман қўшилди

15:00 · 13.05.2026

Солиқ қўмитаси P2P ўтказмаларни текширишни бошлади

9:48 · 13.05.2026

Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди

9:07 · 13.05.2026

Бир ойда эскроу тизими орқали қанча битим расмийлаштирилди?

14:48 · 12.05.2026

Банклар 175 млн сўмдан юқори операцияларда мижозларни текширишни кучайтиради

10:36 · 12.05.2026

ОТБ Ўзбекистонга 12,4 млрд доллар кредит ва грант ажратади. Маблағ қаерга сарфланади?

10:03 · 12.05.2026

Ўзбекистонда банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан чора ва жарималар рўйхати кенгайтирилди

10:52 · 11.05.2026

Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади

9:54 · 11.05.2026

Озарбайжон Халқаро банки Davrbank’нинг назорат пакетини сотиб олмоқда

17:23 · 08.05.2026

Ўзбекистонда апрель ойида йиллик инфляция 7 фоизгача секинлашди

15:23 · 08.05.2026

Apple, Google, Meta ва бошқа хорижий компаниялар Ўзбекистонда 65,7 млрд сўм солиқ тўлади

11:52 · 08.05.2026

Картага нақд пул киритиш учун комиссиялар бекор қилиниши мумкин

10:33 · 08.05.2026

Марказий банк банк раҳбарларини қоидабузарликлар учун жаримага тортиши мумкин бўлади

14:12 · 07.05.2026

Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади

11:59 · 07.05.2026

Нақдсиз олди-сотди ислоҳоти ижара нархларини оширдими?

9:03 · 07.05.2026

Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари Солиқ кодексига киритилгунга қадар улардан фойдаланишга рухсат берилади

12:00 · 06.05.2026

Мажбурий автосуғурта суммаси икки баравар оширилади

2026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммасини 80 млн сўмгача оширилиши белгиланди.

Мажбурий автосуғурта суммаси икки баравар оширилади

Ҳукуматнинг 23 июль куни суғурта бозорини такомиллаштиришга қаратилган қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабар берди.

Ҳужжат Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил март ойида суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш тўғрисидаги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини белгилайди. Хусусан, автотранспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби ўзгаради.

Автомобиль эгалари учун суғурта тарифлари актуар ҳисоб-китоблар асосида қайта кўриб чиқилди. Суғурта пули ва суғурта мукофотлари миқдори бозор тамойилларига мувофиқ белгиланади, дея қайд этди ИЛМА.

2026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммасини 80 млн сўмгача (амалда 40 млн сўм) оширилиши белгиланди.

Бу ўз навбатида ЙТҲ натижасида жабрланган шахсларнинг мол-мулкига, ҳаётига ва соғлиғига етказилган зарар миқдорини қоплаш учун йўналтириладиган маблағнинг бугунги кун талабига мос равишда бўлишига хизмат қилади.

Шунингдек, ҳайдовчилар сонига қараб чекланган ва чекланмаган полисларни расмийлаштириш механизми белгиланмоқда.

Бунда айбдор деб топилган суғурта қилдирувчининг суғурталовчиси томонидан суғурта даъволари ва бошқа низоларни кўриб чиқиш тартиби аниқлаштирилди.

Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасига транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ҳамда ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома билан боғлиқ аджастерлик хизматини кўрсатиш функцияси қўшилди.

Мажбурий суғурталаш мажбуриятининг бажарилишини назорат қилиш учун масъул органлар ва Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини юритиш тартиби аниқлаштирилди.

Қарор билан манфаатдор давлат органлари билан мажбурий суғурта бўйича электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилиши белгиланди.

2026 йил 1 апрелдан Ягона суғурта биллинг тизими жорий этилади. Бу полисларни расмийлаштиришда суғурта мукофотлари тушумларининг марказлаштирилган ҳисобини юритилишини таъминлайди.

Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш механизмларини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади
Янгиликлар 10:31 · 14.05.2026
Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади
Марказий банк иккита банкни жаримага тортди
Янгиликлар 17:19 · 13.05.2026
Марказий банк иккита банкни жаримага тортди
Британия компанияси Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига расман қўшилди
Янгиликлар 15:00 · 13.05.2026
Британия компанияси Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига расман қўшилди
Солиқ қўмитаси P2P ўтказмаларни текширишни бошлади
Янгиликлар 9:48 · 13.05.2026
Солиқ қўмитаси P2P ўтказмаларни текширишни бошлади
Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди
Янгиликлар 9:07 · 13.05.2026
Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди
Бир ойда эскроу тизими орқали қанча битим расмийлаштирилди?
Янгиликлар 14:48 · 12.05.2026
Бир ойда эскроу тизими орқали қанча битим расмийлаштирилди?