Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди

15:44 · 01.05.2026

Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти

12:30 · 01.05.2026

“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси

10:13 · 01.05.2026

Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди

17:53 · 30.04.2026

Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?

16:44 · 30.04.2026

Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди

11:06 · 30.04.2026

Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди

10:02 · 30.04.2026

Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди

13:45 · 29.04.2026

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

10:56 · 29.04.2026

Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

10:34 · 29.04.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн сўмга яқинлашди

16:17 · 28.04.2026

Ўзбекистонда валюта операциялари қоидалари янгиланди

11:48 · 28.04.2026

Ўзбекистон уй-жой бозори эскроу ҳисобварақлар жорий этилиши арафасида рекордни янгилади

10:37 · 28.04.2026

Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси

14:53 · 27.04.2026

Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи ўзгармайдиган бўлди

12:23 · 27.04.2026

Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини қанчалик оқлайди?

10:47 · 27.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:54 · 25.04.2026

Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди

16:23 · 24.04.2026

Ўзбекистонда ярим йиллик солиқ тушумлари 20 фоиз кўпайди

2025 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистон бюджетига солиқ тушумлари миқдори 102,6 трлн сўмни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич 2024 йил мос даврига нисбатан 20 фоизга кўп.

Ўзбекистонда ярим йиллик солиқ тушумлари 20 фоиз кўпайди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Жорий йил I ярмида ўтган йилнинг мос давридагидан 16,8 трлн сўм кўпроқ солиқ йиғилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ҳисоботида маълумот берилган.

2025 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистон бюджетига солиқ тушумлари миқдори 102,6 трлн сўмни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич 2024 йил мос даврига (85,8 трлн сўм) нисбатан 20 фоизга кўп.

«Ҳар бир нафар ходимга 2024 йил I ярим йилликда ўртача 9,3 млрд сўмдан солиқ тушуми тўғри келган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич +1,8 млрд сўмга (20 фоиз) ортиб, 11,2 млрд сўмга етди», дея қайд этган манба.

Мамлакат ҳудудлари кесимида энг кўп солиқ тушуми Тошкент шаҳрида қайд этилган —17,6 трлн сўм. Бу ўтган йил мос дарвидагидан 31,4 фоизга кўп. Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4,7 трлн сўм (ўсиш 25,8 фоиз), Фарғона (+24,5 фоиз) ва Самарқанд (+21,4 фоиз) вилоятларида 3,1 трлн сўмдан, бошқа ҳудудлардан сезиларли даражада юқори миқдорда тушум қилинган.

Энг кам солиқ тушумлари Сирдарё вилоятида таъминланган — 1,1 трлн сўм (ўсиш 28,3 фоиз). Ўз навбатида яна нисбатан кам солиқлар Навоийда 1,3 трлн (+22,4 фоиз) ва Жиззахда 1,3 трлн сўм (16,5 фоиз) йиғиланган.

Республика миқёсида юқори ўсиш суръати ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича кузатилган. Яъни мазкур турдаги солиқдан тушумлар 2024 йил I ярмидаги рақамларга қараганда 23,4 фоизга (1,9 трлн сўм) ортган. Шу билан бирга, қўшилган қиймат солиғи ҳам 20,3 фоизга (3,6 трлн сўм) кўпайди.

Солиқ турлари бўйича тушумлар ва миқдорлар ўсиши қуйидагича:

  • ҚҚС — 21,4 трлн сўм;
  • фойда солиғи —22,5 трлн сўм (+17,5 фоиз) ;
  • даромад солиғи — 19,9 трлн сўм (+17,5 фоиз) ;
  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 10,3 трлн сўм;
  • акциз солиғи — 9,3 трлн сўм (+15,6 фоиз) ;
  • ер солиғи — 4,8 трлн сўм (+18,4 фоиз) ;
  • мол-мулк солиғи — 4,1 трлн сўм (+16,4 фоиз) ;
  • айланмадан олинадиган солиқ —1,6 трлн сўм (+14,8 фоиз);
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ —0,5 трлн сўм (+7,2 фоиз).

Ярим йил мобайнида қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони 14,5 фоизга ўсиб, 227,9 мингтага етди. Фойда солиғи тўловчилар ҳам 14, 5 фоиз кўпайиб, 227,9 мингта бўлган.

Бироқ даромад солиғи тўловчилар жорий йил I ярмида ўтган йил мос давридагидан 0,7 фоизга (6 млн 23 мингтадан 5 млн 980 мингта қолган) камайган.

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар 2024 йил I ярмидаги 344,2 тадан жорий йил июлигача 332 мингта қолган (пасайиш 35 фоиз).

Мол-мулк солиғи тўловчилар 6,3 фоиз кўпайиб, 82,6 мингтага етган.

Жорий йил дастлабки ярмида ўзини ўзи банд қилган шахслар сони ўтган йил мос давридагидан 56 фоизга кўпайди. Яъни 2024 йил дастлабки олти ойида улар сони 3,55 млн нафар бўлган, жорий йил И ярмида 5,54 млн нафарга етди.

Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди
Янгиликлар 15:44 · 01.05.2026
Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди
Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти
Янгиликлар 12:30 · 01.05.2026
Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти
“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси
Янгиликлар 10:13 · 01.05.2026
“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси
Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди
Янгиликлар 17:53 · 30.04.2026
Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Янгиликлар 16:44 · 30.04.2026
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди
Янгиликлар 11:06 · 30.04.2026
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди