Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025

Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?

8:34 · 06.12.2025

Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади

17:33 · 05.12.2025

Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди

13:51 · 05.12.2025

Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи

11:18 · 05.12.2025

Ипотека субсидияси учун аризалар қабули бошланади

Аризаларни 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш ёки Ягона портал орқали онлайн жўнатиш мумкин.

Ипотека субсидияси учун аризалар қабули бошланади

10 июлдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бунда жорий йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича ажратилган субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисмига қабул амалга оширилади.

Аризаларни 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш ёки Ягона портал орқали онлайн жўнатиш мумкин.

Талабгор ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

  • Қорақалпоғистон ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 баравардан 8 бараваргача (3,118 млн — 9,24 млн сўм);
  • Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 баравардан 9,2 бараваргача (3,118 млн — 10,626 млн сўм).

Субсидия учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаши лозим. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар алоҳида тартиб асосида баҳоланади.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг номида бутун мамлакат бўйлаб мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд бўлмаслиги керак.

Уй-жой сотиб олишда ипотека кредити бўйича бошланғич тўлов ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга буджетдан маблағ ажратилади. Кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўлаб берилади.

Субсидиялар бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун амал қилади, ипотека кредитлари бўйича бошланғич тўловни қоплашга 30 млн сўм ажратилади. Жорий йилги дастур доирасида 30 минг нафар талабгорга субсидия ажратиш белгиланганди.

Ягона портал орқали онлайн ариза топширишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди ва аризачи ҳақидаги маълумотлар порталда автоматик равишда шаклланади. Биринчи қадамда ариза юборувчи танланади. Агар номзод ўз номидан ариза топширмоқчи бўлса, «аризачининг ўзи» тоифасини танлаши керак.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин
Авто, Янгиликлар 11:46 · 12.12.2025
Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин
Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади
Янгиликлар 10:21 · 12.12.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 16:28 · 11.12.2025
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди
Янгиликлар 15:28 · 11.12.2025
Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди