Кредит пеняси, жарима ва фоизларни адолатли тартибга солиш бўйича Марказий банкка депутатлик сўрови юборилди

16:31 · 06.02.2026

Ўзбекистонда январда нархлар қандай ўзгарди?

14:43 · 06.02.2026

Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

10:12 · 06.02.2026

Сенат Ўзбекистонда исломий банкинг жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

17:06 · 05.02.2026

Дори-дармондан тез ёрдамгача: Davo Delivery билан қулай ҳаёт

10:39 · 05.02.2026

2025 йилда Ўзбекистонда 93,5 мингта янги квартира дефицити юзага келди

10:03 · 05.02.2026

“Инсоний биродарлик учун амалда ишлайдиган қонунлар керак” — Саида Мирзиёева

21:39 · 04.02.2026

«Maroqand» АЖ банкрот деб топилди: компания фаолияти тугатилмоқда

21:29 · 04.02.2026

Солиқ қўмитаси ЯТТлардан асоссиз ҚҚС ундирилаётганига муносабат билдирди

18:36 · 04.02.2026

2025 йилда аҳолига қанча кешбэк қайтарилгани очиқланди

16:45 · 04.02.2026

Банкларга қайтарилмаётган муаммоли кредитлар улуши қисқарди

14:40 · 04.02.2026

Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари 2025 йилда 9,2 фоиз ошди

11:08 · 04.02.2026

Ўзбекистон аҳолиси бир йилда қанча валюта олди-сотди қилди?

18:39 · 03.02.2026

Ўзбекистонда пул массаси рекорд даражада ошди

14:05 · 03.02.2026

Болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди

11:42 · 03.02.2026

Баъзи талабаларга ётоқхона харажатлари қоплаб берилади

11:15 · 03.02.2026

Сўмдаги депозитлар ва кредитлар бўйича реал фоиз ставкалари ўсди

16:34 · 02.02.2026

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи кескин тушди

13:58 · 02.02.2026

Кредит пеняси, жарима ва фоизларни адолатли тартибга солиш бўйича Марказий банкка депутатлик сўрови юборилди

Бундан олдин Марказий банк тўлов кечиктирилганда айрим банклар «адолат ва мутаносиблик тамойилларига зид» санкциялар қўллаётгани юзасидан банкларга хат юборганди.

Кредит пеняси, жарима ва фоизларни адолатли тартибга солиш бўйича Марказий банкка депутатлик сўрови юборилди
Фото: Марказий банк

ЎзЛиДеП депутати Диёр Хусанов жамоатчилик ва тадбиркорларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган кредит пеняси, жарима ва фоизларни адолатли тартибга солиш бўйича Марказий банки раиси Тимур Ишметовга депутатлик сўрови юборди. Бу ҳақда партия ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, айрим тижорат банклари томонидан кредит тўловлари кечиктирилганда, адолат ва мутаносиблик тамойилларига зид равишда юқори пеня, оширилган фоиз ставкалари ва қўшимча жарималар қўлланилмоқда. Бу, ўз навбатида, «жамоатчилик ва тадбиркорлкўрсатяптиар ўртасида ҳақли эътирозларга» сабаб бўлмоқда.

«Бундай амалиётлар, айниқса, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектларининг молиявий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатяпти», — дейилади хабарда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Диёр Хусанов Марказий банки раиси Тимур Ишметовга депутатлик сўрови юборди. Сўровда тадбиркорлар ва аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар масаласи, шунингдек, банк амалиётида кузатилаётган муаммолар кўтарилгани айтилмоқда.

«Хусусан, депутат кечиктирилган тўловлар учун қўлланилаётган санкцияларнинг молиявий юкламасини камайтириш бўйича Марказий банк томонидан қандай чоралар кўрилаётгани, пеня, фоиз ва жарималарни адолатли ҳамда мутаносиб қўллашга қаратилган қонунчилик ташаббуслари юзасидан аниқ ва асослантирилган тушунтириш беришни сўраган», — дея маълум қилди партия ахборот хизмати.

Марказий банк позицияси

Аввалроқ Марказий банк кредит тўловлари кечиктирилган ҳолларда айрим тижорат банклари томонидан «адолат ва мутаносиблик тамойилларига зид» санкциялар қўлланилаётгани юзасидан банкларга хат юборганди. МБ ўрганишлари шуни кўрсатадики, айрим банклар томонидан кечиктирилган тўлов суммаси учун ҳисобланадиган фоиз шартномада белгиланган йиллик ставкага нисбатан 1,5−3 баробарга, баъзи ҳолатларда эса йиллик 150−180 фоизгача ошириляпти. Шунингдек, қарздор томонидан фоизларни тўлаш муддати кечиктирилганда ҳисобланадиган кунлик пеняни ҳисоблаш бўйича энг юқори чегара белгиланмаган ҳолда, унинг йиллик миқдори кредитнинг дастлабки қийматидан бир неча баробар ошиб кетмоқда.

Кредит пеняси, жарима ва фоизларни адолатли тартибга солиш бўйича Марказий банкка депутатлик сўрови юборилди
Янгиликлар 16:31 · 06.02.2026
Кредит пеняси, жарима ва фоизларни адолатли тартибга солиш бўйича Марказий банкка депутатлик сўрови юборилди
Ўзбекистонда январда нархлар қандай ўзгарди?
Янгиликлар 14:43 · 06.02.2026
Ўзбекистонда январда нархлар қандай ўзгарди?
Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
Янгиликлар 10:12 · 06.02.2026
Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
Сенат Ўзбекистонда исломий банкинг жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Янгиликлар 17:06 · 05.02.2026
Сенат Ўзбекистонда исломий банкинг жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Дори-дармондан тез ёрдамгача: Davo Delivery билан қулай ҳаёт
Янгиликлар 10:39 · 05.02.2026
Дори-дармондан тез ёрдамгача: Davo Delivery билан қулай ҳаёт
2025 йилда Ўзбекистонда 93,5 мингта янги квартира дефицити юзага келди
Янгиликлар 10:03 · 05.02.2026
2025 йилда Ўзбекистонда 93,5 мингта янги квартира дефицити юзага келди