Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди

8:48 · 31.07.2026

Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)

17:22 · 30.07.2026

Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда

14:43 · 30.07.2026

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

12:37 · 30.07.2026

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

Таъкидланишича, мамлакатда меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, расмий ишга жойлашишни соддалаштириш ва назоратни кучайтириш орқали расмий бандликни кенгайтириш зарур.

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

Ўзбекистонда иш билан банд аҳолининг 48 фоизи солиқ тўламасдан норасмий ишламоқда. Бу ҳақда 30 июль куни Тошкент шаҳрида ўтган мулоқотда Фискал таҳлиллар институти бўлим бошлиғи Учқун Абдуғаниев маълум қилди.

Мутахассис давлат бюджети ижроси самарадорлигини ошириш бўйича таҳлиллар ўтказилганини айтди. Таъкидланишича, мамлакатда меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, расмий ишга жойлашишни соддалаштириш ва назоратни кучайтириш орқали расмий бандликни кенгайтириш зарур.

“Бугун иш билан банд бўлганларнинг 48 фоизи, яъни қарийб ярми норасмий секторда фаолият юритаётгани сабабли ижтимоий солиқнинг мунтазам тўловлар базаси чекланмоқда”, деди институт вакили.

Учқун Абдуғаниевнинг ҳисоб-китобларга асосланиб айтишича, мамлакатда 1 миллион фуқаронинг расмий бандликка ўтказилиши бюджетида қўшимча 3 триллион сўмгача солиқ тушуми келтиради.

“Бу маблағ эвазига 480 ўринли 100 та мактаб қуриш мумкин”, дея таъкидлади мутахассис.

Жорий йил апрель ойида Фискал таҳлиллар институти Ўзбекистонда минимал иш ҳақини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар илгари сурганди. Ташкилот томонидан тақдим этилган рақамларда норасмий бандлик даражаси юқоридаги мулоқотда айтилганидан пастроқ кўрсатилган.

“Норасмий бандлик даражаси 38–40 фоизни ташкил этади. Маълумотларга кўра, 14,7 миллион иқтисодий фаол аҳолидан тахминан 5,4 миллион киши расмий секторда банд”, дейилган таҳлилда.

Шу билан бирга, институт амалиётда ходимларни расман энг кам иш ҳақи даражасида расмийлаштириб, даромаднинг қолган қисмини норасмий тарзда тўлаш ҳолатлари кузатилишини ҳам маълум қилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1,2 миллион нафар ходим ойига 1,3 миллион сўмгача маош олаётгани маълум қилинганди. Мазкур миқдор харажатларни қоплашга умуман етмаслиги билдирилган.

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот
Янгиликлар 9:56 · 03.08.2026
Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот
Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Янгиликлар 9:06 · 01.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:16 · 01.08.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 14:59 · 31.07.2026
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади
Молия, Янгиликлар 11:59 · 31.07.2026
Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади
Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:15 · 31.07.2026
Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди