МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди

8:48 · 31.07.2026

Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)

17:22 · 30.07.2026

Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда

14:43 · 30.07.2026

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

12:37 · 30.07.2026

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди

Регуляторнинг маълум қилишича, муҳокамаларга сабаб бўлган ташаббус Фискал таҳлиллар институти томонидан ўтказилган илмий-таҳлилий тадқиқот доирасида илгари сурилган.

МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди
Фото: Марказий банк

Марказий банк ижтимоий тармоқларда банк омонатларидан олинадиган фоиз даромадларига солиқ жорий этилиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Регуляторнинг маълум қилишича, муҳокамаларга сабаб бўлган ташаббус Фискал таҳлиллар институти томонидан ўтказилган илмий-таҳлилий тадқиқот доирасида илгари сурилган. Марказий банк қайд этишича, илмий-тадқиқот муассасалари халқаро тажриба ва иқтисодий жараёнларни ўрганиш асосида турли таклифларни ишлаб чиқиши табиий ҳисобланади.

Шунингдек, Марказий банк ушбу фикр илмий тадқиқот натижалари тақдимоти давомида билдирилганини, у расмий таклиф сифатида киритилмаганини таъкидлади.

Регуляторга кўра, бундай ташаббуслар кўриб чиқилганда уларнинг молиявий ресурслар қиймати, банкларнинг ресурс базаси ҳамда молиявий барқарорликка таъсири комплекс баҳоланади.

Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Фискал таҳлиллар институти солиқ сиёсатига бағишланган мулоқотда Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг банк омонатларидан олинадиган фоиз даромадларини 5 фоизлик дивиденд солиғи ставкасида солиққа тортиш таклифини илгари сурганди. Институт вакиллари бунга сабаб сифатида мамлакатда пассив даромадларнинг деярли барчаси солиққа тортилиши, бироқ банк омонатларидан олинадиган фоиз даромадлари бундан мустасно эканини келтирган.

Институт ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатида жисмоний шахсларнинг банклардаги омонатлари ҳажми 170 трлн сўмни ташкил этган. Ўртача 16 фоизлик фоиз ставкаси ва 5 фоизлик солиқ қўлланилганда давлат бюджетига йилига 1,4 трлн сўм атрофида қўшимча даромад тушиши мумкинлиги айтилган эди. Ўшанда ҳам бу институтнинг илмий таклифи бўлиб, уни қабул қилиш ёки рад этиш ваколатли давлат органлари қарорига боғлиқлиги таъкидланган.

МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди
Янгиликлар 8:48 · 31.07.2026
МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди
Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)
Янгиликлар 17:22 · 30.07.2026
Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)
Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда
Янгиликлар 14:43 · 30.07.2026
Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
Янгиликлар 12:37 · 30.07.2026
Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:20 · 30.07.2026
Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди
МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда
Янгиликлар 15:13 · 29.07.2026
МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда