Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)
Барча объектлар Тошкент Инвест компанияси томонидан ишлаб чиқиладиган тайёр бизнес лойиҳалари асосида сотилади. Бу бўйича мастер режани ишлаб чиқиш Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Тошкентни 2026−2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Қарорда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгиланган. Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, аҳоли ва бизнесга қулайлик яратиш мақсадида 35 та бозор ва савдо мажмуасини оммавий савдоларга чиқариш режалаштирилган.
Барча объектлар Тошкент Инвест компанияси томонидан ишлаб чиқиладиган тайёр бизнес лойиҳалари асосида сотилади. Бу бўйича мастер режани ишлаб чиқиш Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Савдо шартларига кўра, объектларни сотиб олувчилар бозорлар ва савдо комплекслари ўрнида замонавий экобозор, савдо ва хизмат кўрсатиш, кўнгилочар марказлар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этишлари керак бўлади.
Бозорларга тегишли ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари давлат улушини камайтириш ҳисобига Тошкент Инвест компаниясига мулк қилиб берилади. Бунда кўчмас мулк утилизация қиймати бўйича, ер участкалари эса ер солиғи ставкасининг энг юқори пасайтирувчи коэффициенти қўлланилган ҳолда баҳоланади.
Компания ўзига ўтказилган ҳудудларда қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириши мумкин. Бозор ва савдо комплексларини сотишдан тушган маблағларнинг 1% ҳамда савдога чиқариш харажатлари Тошкент Инвестъга ўтказиб берилади.
Сотиладиган объектлар қаторида Авиасозлар, Қорақамиш, Қўйлиқ, Наврўз, Сергели, Фарҳод деҳқон бозорлари, Бек тўпи ва Чилонзор савдо комплекслари автотураргоҳи бор. Шунингдек, Наврўз бозорининг 7 та, Сергели бозорининг 6 та, Қорақамишънинг 5 та филиали ва Юнусобод бозорининг 2 та шохобчаси ҳам аукционга чиқарилади.
Оммавий савдоларга чиқариладиган бозорлар ва савдо комплекслари ҳамда уларнинг шохобчалари рўйхати:

