«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги 12 йилда Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 17,5 баравар ошган. Шу билан бирга, соҳада қурувчи ва уй-жой харидорлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, фуқаролар маблағларини ҳимоя қилиш каби масалалар долзарблигича қолмоқда.

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

Ўзбекистонда эскроу тизими жорий этилиши уй-жой нархларига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида маълум қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуришни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларининг белгиланган режа-график асосида олиб борилиши, шартномаларда томонларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уй-жой рекламаларини тартибга солиш ҳамда фуқаролар ва бизнес маблағларини жалб қилиш жараёнларини назорат қилишни назарда тутади.

Мажлисда депутатлар янги тартибларнинг уй-жой нархларига таъсири масаласини кўтарди. Хусусан, депутат Анвархон Темиров янги тартибда қурувчилар лойиҳаларни молиялаштиришда фақат ваколатли банк орқали ишлаши талаб этилиши уй-жой таннархининг ошишига олиб келмаслиги ҳақида савол берди.

Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи Жамшид Мирзаевнинг тушунтиришича, янги тизимда фуқаролар ва улушдорлар томонидан киритиладиган барча маблағлар банкдаги эскроу ҳисобварағига жойлаштирилади. Қурувчи ушбу маблағлардан фойдалана олмайди.

Унинг сўзларига кўра, эскроу ҳисобварақларига фуқароларнинг уй-жой учун тўловлари, субсидиялар ҳамда ипотека кредитлари бўйича маблағлари жамланади. Мирзаев эскроу тизими сабаб қурилиш таннархи ошиши эҳтимоли борлигини ҳам тан олди.

«Жуда тўғри савол кўтарилди. Бу масала бўйича тўртта илмий ташкилот ўрганиш қилиб, ўз хулосасини берган: қурилиш нархи кўтарилиши эҳтимоли бор. Сабаби ҳозирги кунда қурувчилар пулни фуқаролардан тўғридан тўғри, ҳеч қандай фоиз ва рискларсиз олиб ишлатяпти. Бу тартибда эса кредит олгач, унга фоиз ҳисобланади. Бизнинг асосий мақсадимиз — фуқароларнинг пул маблағларини ҳимоя қилиш, шунинг учун янги тизимни жорий қилишга мажбурмиз. Эртага, тўғри, уйнинг нархи кўтарилади, лекин фуқаро, масалан, уйни ололмай қолса, банкдан пулини бемалол олиши мумкин бўлади», — деди у.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги 12 йилда Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 17,5 баравар ошган. Шу билан бирга, соҳада қурувчи ва уй-жой харидорлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, фуқаролар маблағларини ҳимоя қилиш каби масалалар долзарблигича қолмоқда.

Қайд этилишича, 129 та қурувчи ва улушдорлар ўртасидаги шартномалар таҳлил қилиниб, уларнинг 84% да қурилиш объектининг кафолат муддати белгиланмагани, 80% да қайта ҳисоб-китоб қилишда қурувчиларга устуворлик берилгани аниқланган.

Шу билан бирга, фақатгина 20% шартномада тарафларнинг ҳуқуқлари инобатга олинган, 51% шартномаларда эса объектни топшириш муддати кечикканда қурувчининг жавобгарлиги белгиланмаганлиги, қурувчилар ва улушдорлар ўртасидаги шартномаларнинг рўйхатга олинмай қолиши каби камчиликлар тус олган.

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида
Янгиликлар 11:22 · 28.07.2026
«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида
Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди
Янгиликлар 10:31 · 28.07.2026
Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Янгиликлар 14:53 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Янгиликлар 11:37 · 27.07.2026
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 9:48 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 8:44 · 27.07.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди