Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди

8:48 · 31.07.2026

Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)

17:22 · 30.07.2026

Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда

14:43 · 30.07.2026

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

12:37 · 30.07.2026

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

Январь—июнь ойларида Ўзбекистон 1,5 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг мос давридага нисбатан 4,3 баравар кам.

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди
Фото: «aol.com»

Ўзбекистон май ойида тўхтатилган олтин экспортини ҳозирча қайта тикламади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат экспорти $15,86 млрдни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8% га камайди. Бунга асосан олтин экспортининг қисқариши сабаб бўлган.

Шу билан бирга, саноат маҳсулотлари экспорти қарийб 23% га ошиб $2,4 млрдга, хизматлар экспортидан тушган даромад эса 35% дан кўпроқ ўсиб $6,19 млрдга етди.

Январь—июнь ойларида Ўзбекистон $1,5 млрдлик олтин экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг мос давридаги $6,49 млрдга нисбатан 4,3 баравар кам. Мамлакат апрель ойида олти ойлик танаффусдан сўнг олтин экспортини қайта бошлаган, бироқ май ойида қимматбаҳо металл экспорти яна тўхтатилган.

Жаҳон бозорида олтин нархи июнь ойида бир троя унцияси учун $4500 дан $4020 долларгача пасайди. Июль бошида нарх $4200 га яқинлашган бўлсада, кейин яна $4000 атрофга тушди ва ойнинг иккинчи ярмида асосан $4100 атрофида тебраниб турди.

Ўзбекистон апрель ойигача охирги марта 2025 йил центабрида $1,47 млрдлик олтин экспорт қилган эди. 2025 йил якунларига кўра, қимматбаҳо металл экспорти $9,9 млрддан ошиб, тарихдаги энг юқори кўрсаткични қайд этди.

Навоий кон-металлургия комбинати жорий йил бошидан буён олтин қазиб олиш ҳажмини ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан қарийб 2% га камайтириб, 1,508 млн троя унцияси (46,9 тонна)га туширди. Бироқ пул ифодасида ишлаб чиқариш ҳажми 41,7% га ошиб, 86,2 трлн сўмни ташкил этди.

Июль ойи бошида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари $63,75 млрдни ташкил этди. Бир ой ичида улар $6,82 млрдга камайди ва ўтган йил охиридан бери энг паст даражага етди. Пасайишнинг асосий қисми олтин захираларига тўғри келди — унинг қиймати $5,68 млрдга камайиб, $55,75 млрдни ташкил этди. Шу билан бирга, унинг физик ҳажми 13,88 млн троя унциясига (431,7 тонна) кўтарилди.

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди
Янгиликлар 11:25 · 03.08.2026
Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди
Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот
Янгиликлар 9:56 · 03.08.2026
Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот
Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Янгиликлар 9:06 · 01.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:16 · 01.08.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 14:59 · 31.07.2026
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади
Молия, Янгиликлар 11:59 · 31.07.2026
Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади