Ўзбекистонда 11 ойда қанча ахборот ва алоқа корхоналари ташкил этилгани маълум бўлди
Янги ташкил этилган корхоналар сони 2020 йилга нибатан 11,7 фоизга ўсди.

Ўзбекистонда 11 ойда 2382 та ахборот ва алоқа корхоналари ташкил этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, республикада жами ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 10 минг 454 тани ташкил этган. Шунингдек, 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,7 фоизга ошган.
Қайд этилишича, 2021 йил январь-ноябрь ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 2382 та корхона янги ташкил этилган. Уларнинг 2361 таси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, соҳада янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар қуйидагилардан иборат:
- Тошкент шаҳри — 815 та;
- Фарғона вилояти — 249 та;
- Самарқанд вилояти — 221 та;
- Тошкент вилояти — 144 та.
Аввалроқ Ўзбекистондаги қишлоқларда янгидан ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари айрим солиқлардан озод этилиши хабар қилинганди.





