Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 13:00 · 31.03.2022

Германия газ таъминоти узилиб қолган тақдирда фавқулодда эрта огоҳлантириш режимини жорий қилди

Россия 31 мартгача газ учун тўловни рублда амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиши керак, Европа давлатлари бунга қарши.

Германия газ таъминоти узилиб қолган тақдирда фавқулодда эрта огоҳлантириш режимини жорий қилди
Фото: «transfers-germany.de»

Германия ҳукумати тўловни рублда амалга оширишдан бош тортган тақдирда Россия газ етказиб беришни тўхтатиши эҳтимоли сабабли биринчи даражали фавқулодда ҳолатни жорий қилди. Бу ҳақда мамлакат Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Бугун мен Еврокомиссияга федерал ҳукумат газ таъминотида фавқулодда ҳолатнинг биринчи даражасини, яъни эрта огоҳлантириш босқичини эълон қилгани ҳақида маълум қилдим», — деди мамлакатнинг иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек.

Хабекнинг таъкидлашича, эрта огоҳлантириш даражаси газ таъминотидаги вазият ёмонлашувининг «аниқ, жиддий ва ишончли» белгилари пайдо бўлган тақдирда жорий этилади. Унинг доирасида вазиятни назорат қилиш учун ҳар куни йиғиладиган тезкор гуруҳ тузилади. Ҳукумат вакиллари, шунингдек, газдан фойдаланишга устувор аҳамият бериш учун энергия етказиб берувчилар ва йирик истеъмолчилар билан учрашувлар ўтказади.

Газ билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар бўйича ҳаракатлар режаси 2017 йилда Европа парламенти томонидан тасдиқланган ва уч даражани кўзда тутади: эрта огоҳлантириш, огоҳлантириш ва фавқулодда. Учинчи даража газ таъминотининг сезиларли даражада узилиши билан жорий этилади — бу ҳолда Германия ҳукумати истеъмолчиларнинг «ҳимояланган» тоифасини, шу жумладан касалхоналар ва шошилинч хизматларни таъминлаш учун мавжуд энергия ресурсларини бошқаришни ўз зиммасига олади.

Вазирнинг таъкидлашича, таъминот хавфсизлиги ҳамон кафолатланган, ҳозирда узилишлар йўқ, немис газ омборлари 25 фоизга тўлган. Аммо эҳтиёт чораси сифатида эрта огоҳлантириш даражаси керак.

«Россиядан вазият кучайган тақдирда тайёр бўлиш учун эҳтиёт чораларини кучайтиришимиз керак», — деди Хабек.

Вазир, шунингдек, Москва газ учун тўловларни рублга ўтказишни эълон қилганини, акс ҳолда етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилганини эслатиб ўтди.

«Биз энергия етказиб бериш бўйича хусусий шартномаларнинг бузилишини қабул қилмаймиз. Компаниялар вазиятни худди шундай баҳолаётганидан хурсандман», — деди Хабек.

Россия Президенти Владимир Путин 23 март куни ҳукумат томонидан тузилган «нодўст» давлатлар рўйхатидаги мамлакатларга Россия гази етказиб бериш учун тўловларни рублга ўтказишни талаб қилди. 31 мартгача ҳукумат хорижий компанияларга газ учун тўловни рублда амалга ошириш имконини берувчи амалий механизмларни ишлаб чиқиши керак.

Италиянинг Eni, Австриянинг OMV, Полшанинг PGNiG компаниялари Россия гази учун рублда тўлашга қарши чиқди ва тўлов валютасини ўзгартириш уларнинг «Газпром» билан тузилган шартномаларида кўзда тутилмаганини таъкидлади. Германия канцлери Олаф Шольц, Италия бош вазири Марио Драги, Франция Президенти Эммануел Макрон, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳисоб-китобларни рублга ўтказишга рози эмас.

Аввалроқ Германия Россия энергиясига дарҳол эмбарго қўя олмаслиги хабар қилинганди. Шунингдек, Германия ва Қатар газ бўйича узоқ муддатли ҳамкорликка келишиб олгани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди