Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди

12:08 | 1.7.22

АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди

10:46 | 1.7.22

Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди

9:01 | 1.7.22

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

19:42 | 30.6.22

Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди

18:17 | 30.6.22

«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди

18:00 | 30.6.22

Миллиардер Брэнсон Украинада. У янги «Мрия» самолётини йиғишда ёрдам бериши мумкин

17:40 | 30.6.22

Николай Валуев Ўзбекистон боксидаги ўзгаришларга муносабат билдирди

17:30 | 30.6.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун кўтарилди

16:12 | 30.6.22

Ўзбекистонда SAP’нинг минтақавий ваколатхонаси очилади

15:30 | 30.6.22

Ўзбекистон ва Озарбойжон тадбиркор аёллари 54 млн долларлик битимлар имзолади

15:02 | 30.6.22

«Капитал суғурта» компанияси «Анорбанк»нинг 32 млн дона акциясини сотиб олди

14:30 | 30.6.22

«Ўзбектелеком» Швейцария банкидан 200 млн евро қарз олади

12:11 | 30.6.22

Ўзбекистонда қамоқдан чиққанларга 9 млн сўмдан ортиқ ёрдам пули берилади

11:45 | 30.6.22

Uzbekistan Airways Тошкентдан Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудига парвозларни кўпайтиради — жадвал

9:21 | 30.6.22

«Савдогарбанк» ўз номини ўзгартиради

18:19 | 29.6.22

Марказий банк омонатлар бўйича бир нечта тижорат банкларига кўрсатма хатлари юборди

17:30 | 29.6.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин кўтарилди, рубль 210 сўмдан ошди

16:08 | 29.6.22

Кўтарилаётган йўлкира нархи, «Йил одами» деб топилган Илон Маск ва аукционда сотилган ҳарбий шаҳарча — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Кўтарилаётган йўлкира нархи, «Йил одами» деб топилган Илон Маск ва аукционда сотилган ҳарбий шаҳарча — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 13 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Кўтарилаётган йўлкира нархи

Тошкент шаҳрида ҳаракатланадиган жамоат транспортларида 2022 1ил 1 январдан йўлкира нархи 1400 сўмдан 1700 сўмгача кўтарилади. Шаҳар ҳокимининг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарори лойиҳасида Олмота ва Москва шаҳарлари тажрибаси мисол қилиб келитирилган:

«Россиянинг Москва ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳарларидаги аҳолига жамоат транспорт ҳизматларини кўрсатиш борасидаги тажрибаси таҳлили, жамоат транспортида йўловчиларга транспорт карталари орқали йўлкира хақларини тўлаш тизимини самарали жорий этилганини кўрсатмоқда. Аҳолининг транспорт карталаридан фойдаланиш қамровини кўплигининг асосий сабаби нақд пул билан транспорт карталари орқали тўловларнинг нархи ўртасида фарқ мавжудлилиги».

Ëзилишича, йўлкира ҳақини йиғилишида шаффокликни таъминланиши эса ўз навбатида, шаҳар жамоат транспортида нақд пул орқали тўловларни амалга оширувчи йўловчилар сони камайиши эвазига транспорт карталаридан фойдаланувчиларнинг сонини ва улардан тушадиган маблағларни кескин ўсишига ва улар томонидан чекланган тарифлар асосида кўриладиган зарарлар миқдорини қамайишига олиб келади.

«Йил одами» деб топилган Илон Маск

Америкалик тадбиркор Илон Маск Time журнали талқинига кўра, «Йил одами», деб топилди. Tesla асосчиси бу йил бойлиги 300 миллиард доллардан ошган тарихдаги биринчи миллиардерга айланди.

Илон Маск реал вақт режимида янгиланадиган Forbes Real-Time рейтингига кўра, сайёранинг энг бой бизнесменлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Фото: Time

Маълумот ўрнида, 2020 йилда «Йил одами» унвонини сайловда Дональд Трампни мағлуб этган АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден ва мамлакат вице-президенти Камала Харрис қўлга киритганди.

UzAuto Motors автомобилларини олиб кетаётган трейлер

Chevrolet автомобилларини олиб кетаётган автотрейлернинг ёнаётгани акс этган видео тарқалди.

«Ўзавтосаноат» тақдим қилган маълумотларга кўра, ёнғин Россия автомобиль ташувчисига тегишли автотрейлернинг салонида содир бўлган. Шундан сўнг аланга автомобиллар бўлган трейлерга ўтган. 

Фото: «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати

Ёнғин оқибатида 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида автотрейлер ҳайдовчи жабрланмаган. Воқеа Москва вилояти ҳудудида автомобилларни мижозга олиб ўтиш вақтида содир бўлган. 

Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилаётгани маълум қилинди.

Аукционда сотилган ҳарбий шаҳарча

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 60-сон ҳарбий шаҳарча 13 декабрь куни аукционда сотилди.

E-auksion портали маълумотларга кўра, онлайн аукционга қўйилган давлат мулки учун 3 нафар иштирокчи ўртасида баҳс борган.

Бошланғич нархи 204 миллиард 923 миллион 530 минг 152 сўм бўлган давлат мулки 1 соат 23 дақиқа давом этган савдода 15 қадам нархи оширилиб, 266 миллиард 400 миллион 589 минг 197 сўмга сотилган.

Савдода «Do’mbrobod city group» МЧЖ ғолиб, «Build power» МЧЖ резерв ғолиб деб топилди.

Маълумот учун, ер участкасининг умумий майдони 27,86 гектарни ташкил этади. Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони 29 851 квадрат/метр.

Ижарада яшовчи талабалар ва солиқ мажбурияти

Ўзбекистонда талабалар ижарачининг даромад солиғини тўлашга мажбур бўлаётгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, кўчмас мулк объектларини талабаларга ижарага беришда даромад олувчи мулк эгаси бўлиб, Солиқ кодексининг 375-моддасига мувофиқ бундай даромад жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари ҳисобланади.

Мазкур кодекснинг 85-моддасига асосан солиқларни ўз вақтида тўлаш ижарага берувчи жисмоний шахсларнинг мажбурияти ҳисобланиб, натижада ижарада турувчи талабаларда солиқ мажбурияти юзага келмайди.

Шунингдек, жисмоний шахслар уй-жойларини талабаларга ижарага бериш фаолияти бўйича олган даромадларини солиқдан озод этиш юзасидан Солиқ кодексининг 378-моддасига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда қабул қилинган ва 2022 йил 1 январдан амалиётга татбиқ этилади.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан талабалар ва турар жойини ижарага берадиган фуқаролар учун қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарорига асосан ижара шартномаларини электрон ҳисобга қўйиш учун «Ijara.soliq.uz» электрон хизмати ишлаб чиқилган.

Мазкур электрон хизмат тизими Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги маълумотлар базаси билан интеграция қилиниб, талабаларнинг барча маълумотлари автоматик равишда шакллантирилади ҳамда кўчмас мулк объектларини талабаларга ижарага бераётган жисмоний шахсларнинг олган даромадларини солиқдан озод қилиниши ҳам автоматик тарзда амалга оширилиши назарда тутилган.

Хабарга кўра, ушбу хизмат тури тест синовларидан муваффақиятли ўтказилган ва 2022 йил 1 январдан тўлиқ ишга туширилади.

Қурилиши бекор қилинмаган ҳайкал

Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуаси ва замонавий кутубхона биносини қуриш ишлари бекор қилинмади, фақат кечиктирилди.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳокимлик томонидан жорий молия йилини самарали якунлаш мақсадида ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши зарур бўлган муҳим тадбирлар кўламини инобатга олиб, 2021 йил давомида Тошкент вилояти маҳаллий бюджети даромадларининг қўшимча маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишлар учун ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши таҳлил қилинган.

Унга кўра, жорий йил якунига қадар Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 23 апрелдаги 144-ф-сон фармойишига асосан камералар учун, 2021 йил 30 апрелдаги 157-ф-сон фармойишига асосан кичик саноат зонасида ичимлик ва оқава сув тармоқларини улаш учун ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 3 ноябрдаги «Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуаси ва замонавий кутубхона биносини қуриш тўғрисида»ги фармойишига асосан ажратилган маблағларни белгиланган тадбирлар бўйича ҳисоб-китоблар ва лойиҳалаштириш ишлари якунига етмаганлиги сабабли ўзлаштириш имкони мавжуд эмаслиги аниқланган.

«Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига асосан молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш жорий молия йили доирасида амалга оширилиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши билан келишилган ҳолда юқоридаги тадбирларга ажратилган маблағлар қисман чегирилди», дейилади хабарда.

Шунингдек, вилоятда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар ҳажмига нисбатан қарздорликлар шаклланган бўлиб, чегирилган маблағлар вилоятда олиб борилаётган ва молиялаштирилиши зарур бўлган бошқа мақсадлар ҳамда кредитор қарздорликларни бартараф қилишга йўналтирилиши белгилаб олинган.

«Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуаси ва замонавий кутубхона биносини қуриш бўйича фармойиш бекор қилинмаган, аксинча, жорий йил молия йили давомида ажратилган маблағларнинг ишлатилмаган қисмидан самарали фойдаланиш ва бошқа қарздорликларни бартараф этиш учун чегириб олинган. Ушбу объектга келгусида аниқ ҳисоб-китобларга асосан маблағ ажратилиши кўзда тутилади», дейилади хабарда.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари маълумотларининг махфийлиги

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари маълумотларининг махфийлигини таъминлаш бўйича қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг маълум қилишича, палатадаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилишида депутатлар томонидан «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги асосий принциплар, соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, халқаро ҳамкорлик, давлат органларининг ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ваколатлари масалалари ўрин олган. Шунингдек, фуқароларнинг ташқаридаги меҳнат фаолиятига доир ҳуқуқлари, меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда сўнгги йилларда ташқи меҳнат мигарцияси соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қабул қилинган қарорлар эса ички ва ташқи меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шунингдек, хорижий иш берувчилар талаби асосида касбга ва хорижий тилларга ўқитиш орқали иш билан таъминлаш механизмларини йўлга қўйишга хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари, соҳада кузатилган кўп йиллик муаммолар чуқур таҳлил қилиниб, ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси улуши ва географиясини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. Хориждаги ватандошлар ташкилотлари, юридик ташкилотлар билан биргаликда оғир вазиятда ишсиз, бошпанасиз қолган ва ҳақ-ҳуқуқлари камситилаётган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш энг устувор вазифалар сифатида белгиланган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди
Иқтисодиёт 12:08 | 1.7.22
Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди
АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди
Миллиардерлар 10:46 | 1.7.22
АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди
Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди
Бизнес 9:01 | 1.7.22
Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди
Иқтисодиёт 19:42 | 30.6.22
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди
Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди
Бизнес 18:17 | 30.6.22
Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди
«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди
Молия 18:00 | 30.6.22
«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди