Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 12:30 · 02.11.2021

Марказий банк пластик карталар билан боғлиқ фирибгарликлардан огоҳлантирди

Марказий банк фирибгарликдан сақланиш бўйича бир қанча тавсиялар берди

Марказий банк пластик карталар билан боғлиқ фирибгарликлардан огоҳлантирди
Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки пластик карталар билан боғлиқ фирибгарликлар юзасидан огоҳлантирди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ижтимоий инжиниринг усулларини қўллаган ҳолда фуқароларнинг ишончига кириш орқали уларнинг пул маблағларини ўзлаштириш, алдов йўли билан банк пластик карталаридаги пул маблағларини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиш, шахсга доир маълумотларни рухсатсиз олиш ва тўлов эвазига тарқатиш каби молиявий фирибгарликлар кузатилмоқда.

Тасдиқловчи кодни ошкор қилмаслик

Марказий банк ҳар қандай ҳолатда ҳам SMS хабар орқали келган бир марталик тасдиқловчи кодни ҳеч кимга ошкор қилмасликни сўраган. Ушбу тасдиқловчи код ёрдамида фирибгарлар хисобдаги пул маблағларини рухсатсиз ўтказиши ёки мобил иловалар ёрдамида уларни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин.

Бегоналарга банк карталари ёки банкнинг мобил иловасидаги аккаунт тўғрисидаги маълумотларни бермаслик

Эслатилишича, банк картасига пул ўтказиш учун унинг 16 хонали рақамини билиш етарлидир. Банк ходимлари пластик картанинг амал қилиш муддати ёки SMS хабар орқали келган тасдиқловчи кодларни айтишни сўрамайди. Телефон орқали мурожаат қилиб, ўзини банк ходими, тўлов ташкилотининг администратори ёки бошқа давлат идораси ходими сифатида таништириб, пластик карта бўйича ёки банкнинг мобил иловасидаги аккаунт тўғрисидаги маълумотларни сўраган шахсларга, банк пластик картаси тўғрисидаги конфиденциал ахборотларни ёки шахсий маълумотларни бермаслик зарур. Улар фирибгар бўлиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолларда ҳам ҳисоб рақамингиздаги ўзгаришлар, шубҳали тўловлар, шахс номига расмийлаштирилган кредитлар ёки омонатларни сабаб қилиб маълумот олишга уринишлар сезилса, хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиб, аниқлик киритиш зарур.

Таклиф этилаётган товар ва хизматларнинг расман сертификатланган ёки лицензияга эга эканини текшириш

Турли акциялар, ютуқли лоторея совринлари, брокерлик хизматлари, валюта биржаларида қатнашиб, юқори даромад олиш, чет давлатларида онлайн ўқиш ва юқори даромадли ишларга тез ва осон жойлаштириш, олдиндан сармоя киритиб қисқа муддатда бойиб кетиш, онлайн савдо платформалари орқали товарларни арзон нархларда етказиб бериш каби арзимас хизмат ҳақи эвазига юқори даромад олишга ундовчи ёлғон таклифлари билан фуқароларнинг ишончидан фойдаланиб, уларнинг пул маблағларини ўзлаштиришга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар сохта шартнома ва ҳужжатларни тақдим этиб фуқароларни ишонтиришга ҳаракат қилади.

Интернет тармоғидаги веб-саҳифаларнинг расмийлигини текшириш

Марказий банк шубҳали бўлган веб-саҳифаларда банк картаси тўғрисидаги маълумотлар ва SMS хабари орқали келган тасдиқловчи кодларни киритмаcликни сўраган.

Таъкидланишича, кўриниши жиҳатдан тўлов ташкилотларининг веб-сайтига ўхшаган сохта саҳифалар фирибгарлар томонидан тарқатилмоқда. Сайтга банк картаси тўғрисидаги маълумотлар киритилганда, фирибгарлар ушбу маълумотлар ёрдамида пластик карталарнинг банк мобил иловаларига уланиб, пул маблағларини ўзлаштириши хавфи мавжуд. Таклиф этилган веб-саҳифанинг ҳақиқийлигига шубҳа қилинса, тегишли ташкилотнинг интернет тармоғидаги расмий сайти ёки веб-саҳифасининг манзили билан солиштириб кўриш сўралган.

Аввалроқ Asakabank Telegram’даги фирибгарлардан огоҳлантирганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди