Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди

10:30 · 06.02.2023

Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo

15:31 · 05.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди

13:06 · 05.02.2023

Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади

17:19 · 04.02.2023

Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди

16:07 · 04.02.2023

Telegram’дан бирга-бир кўчирилган «миллий мессенжер». Humo дастурчилари ушбу ҳолатга изоҳ берди

13:59 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга суюлтирилган газни бепул беради

12:28 · 04.02.2023

Қозоғистон Миллий банки дунёда биринчи бўлиб 3D технологияли тангаларни муомалага чиқарди

11:22 · 04.02.2023

Георгий Паресишвили Тошкент фонд биржасига раис этиб тасдиқланди

19:21 · 03.02.2023

Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан транспорт йўлакларини ривожлантиришга интилмоқда

18:24 · 03.02.2023

Yandex Go Ўзбекистонда янги хавфсизлик функциясини ишга туширди

17:39 · 03.02.2023

Электрон логистика порталининг мобил иловаси ишга туширилди

16:10 · 03.02.2023

Ўзбекистонда пиёзнинг эрта ҳосили сезиларли даражада кечикмоқда ва кутилганидан кам бўлиши мумкин

15:25 · 03.02.2023

Тошкентдаги 35 та газ «заправка» фаолияти тикланди

14:36 · 03.02.2023

Аномал совуқдан зарар кўрган тадбиркорларга қандай енгилликлар берилади?

14:25 · 03.02.2023

«‘Иккинчи хотин’га ғамхўрлик қилинг», «Маҳрга техника сўранг» каби реклама баннерлари демонтаж қилинмоқда

13:16 · 03.02.2023

Европа Марказий банки асосий ставкаларни 0,5 фоизга оширди

11:53 · 03.02.2023

Тошкент шаҳри ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади

10:47 · 03.02.2023
Таҳлил 23:10 · 12.11.2021

Нархи ошган бензин, «10 дақиқадан 2 соатгача» узилаётган электр, омборхона учун 300 минг доллар — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Нархи ошган бензин, «10 дақиқадан 2 соатгача» узилаётган электр, омборхона учун 300 минг доллар — кунлик дайжест
Фото: «avtotema.mediasalt.ru»

Яқин соатларда 2021 йилнинг 12 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Ҳайдовчидан суғурта полиси сўралмайди

Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси тўлиқ электрон полисларда амалга оширилади. Маълум қилинишича, 2022 йил 1 мартдан бошлаб ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда мазкур ҳужжатлар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

Бунда идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли автомобиль ҳайдовчисидан янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этиш бекор қилинади. Шунингдек, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини сўраш амалиёти ҳам бекор қилинади.

Нархи ошган бензин

Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён республика товар-хом ашё биржасининг автомобиль бензини сегментида нархларни ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Маълум қилинишича, 2021 йилнинг бошидан буён АИ-80 маркали бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 миллион 700,2 минг сўмдан 9 миллион 302,8 минг сўмгача, яъни 63,2 фоизга ўсган. Биржа савдоларига қўйилаётган мазкур маркали бензиннинг аксарият қисми, яъни 84 фоизи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳиссасига тўғри келади.

Кўриб чиқилаётган даврда мазкур маркали бензиннинг бошланғич баҳоси ўртача 70 фоизга ўсиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 миллион 5 минг сўмни ташкил қилган. Ўтказилган очиқ биржа савдолари натижасида АИ-80 маркали бензинининг бошланғич ва биржа нархлари ўртасида тафовут ўртача 1 фоиздан ошмаган. Яъни бензин биржа савдолари давомида ўзининг деярли бошланғич баҳосида сотилган.

COVID-19’га қарши кураш учун 2,5 млн доллар

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун қўшимча 2,5 миллион доллар ажратди. Маълум қилинишича, шу билан COVID-19’га қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга АҚШ ҳукуматининг тўғридан-тўғри қўшган умумий ҳиссаси 16 миллион доллардан ошган.

USAID ушбу қўшимча маблағни дори воситалари сифатини таъминлаш ва мамлакатда вакцинага нисбатан ишончсизликни бартараф этиш учун юқори даражадаги техник ёрдам кўрсатиш учун сарфлайди.

«Ўзбекистонда тўлиқ эмланганлар сони аста-секин ўсиб бормоқда. Аммо пандемия ҳали тугамади — вирус бутун мамлакат бўйлаб тарқалишда давом этмоқда ва янги вариантлар глобал миқёсда доимий хавф туғдирмоқда. Пандемияга барҳам бериш барчанинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳаётларни сақлаб қолиш ва глобал иқтисодиётни тиклаш учун жуда муҳим», — деди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит.

Тиббиёт муассасалари учун 100 млн долларгача кредит

Ўзбекистонда 2021–2022 йилларда 100 миллион долларгача эквивалентдаги миллий валютада кредит ажратилади. давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун Молия вазирлиги талабномаларига асосан 2021–2022 йилларда 100 миллион долларгача эквивалентдаги миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилади. Бунда, ушбу маблағлар талабномалар тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.

Шунга кўра, маблағлар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномаларига ҳамда белгиланган ставкага кўра қайтариш шарти билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга уларга бюджет ссудаси сифатида ажратилади.

Сохта маҳсулотни аниқловчи тизим

Ўзбекистонда «Асл белгиси» миллий ахборот тизими доирасида маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий этилади. Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, қарорда маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби «Асл белгиси» миллий ахборот тизими доирасида жорий этилиши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, бундай тизим ёрдамида Ўзбекистон истеъмолчилари мобил иловадан фойдаланган ҳолда маҳсулотларнинг асллигини текшириш ва товар ҳақида тўлиқ маълумот олиш имкониятига эга бўлади. Ишлаб чиқарувчи, таркиби ва бошқа маълумотлар, агар сохта маҳсулот аниқланса, қоидабузарлик ҳақида хабар берилиши мумкин.

Омборхона учун 300 минг доллар

Германия компанияси Ўзбекистон ҳудудида илмий лаборатория асбоб-ускуналари ва реагентларни сақлаш учун махсус омборхона қуради. Маълум қилинишича, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон ҳукумати  делегацияси таркибида Германияга ташриф буюрган. Сафари доирасида вазир 11 ноябрь куни «LMS Consult GmbH & Co.KG» компанияси бош директори Штеффен Беурмайстер билан музокаралар ўтказган.

Қайд этилишича, биринчи босқичда, майдони 1000 квадрат метр бўлган омборхона ижарага олинади, уни жиҳозлашга ва лойиҳанинг дастлабки босқичини амалга ошириш учун 100 минг доллар миқдорида инвестиция киритилади. Иккинчи босқичда омборхона майдони 2 минг квадрат/метргача кенгайтирилади. Бунинг учун Германия компанияси қўшимча 200 минг доллар йўналтиради.

Муҳокама қилинган 60 млн долларлик саноат кооперацияси

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Истанбулда Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиев билан учрашди. Маълум қилинишича, учрашувда инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, чорвачилик, енгил саноат, кимё, фармацевтика ва озиқ-овқат соҳасида қиймати 60 миллион доллардан зиёд бўлган 550 лойиҳани ўз ичига олган саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»нинг ижро этилиши муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон-Қирғизистон савдо айланмасида сезиларли ўсиш кузатилган. Жумладан, ўтган 4 йил мобайнида ўзаро савдо ҳажми 5 баравардан зиёд ошган ҳамда пандемия ва инқироздан кейинги даврда ижобий динамикани сақлаб қолган.

«Фақат 10 дақиқадан 2 соатгача» узилаётган электр

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги электр энергияси таъминотининг сезиларли даражада яхшилангани юзасидан баёнот берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар ҳали ҳам учраб турибди. Бироқ кўп ҳолларда, бу 10 дақиқадан 2 соатгача бўлган қисқа муддатли узилишларни ташкил қилади.

«Бироқ, шуни ҳам эсда тутиш керакки, яқин ўтмишда барчамиз ‘оммавий ўчириш’ ҳолатига дуч келар эдик. Аслида, бу энергия сарфини тежаш учун маълум бир жадвалга мувофиқ амалга оширилган узилишлар эди. Фақатгина 5 йил олдин тугатилган ‘оммавий ўчиришлар’нинг сабаби эса оддий. Йиллар давомида электр энергияси истеъмоли ўсишига қарамай, бир хил энергия баланси шаклланган ва мавжуд балансни тенг тақсимлаш мақсадида деярли ҳар куни 6 ёки ундан кўпроқ соатга электр энергия таъминотида узилишлар рўй берган. Масалан, ўша йилларда Қашқадарё вилоятида ана шундай режали ўчиришлар кунига 18 соатгача етган. Аҳолининг сўзларига кўра, ўша вақтларда эрталаб ва кечқурун фақат 2-3 соат электр энергияси берилган холос», дейилади вазирлик баёнотида.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади. 

Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди
Иқтисодиёт 10:30 · 06.02.2023
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Таҳлил 15:31 · 05.02.2023
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди
Янгиликлар 13:06 · 05.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди
Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади
Бизнес, Янгиликлар 17:19 · 04.02.2023
Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади
Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди
Рейтинг 16:07 · 04.02.2023
Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди
Telegram’дан бирга-бир кўчирилган «миллий мессенжер». Humo дастурчилари ушбу ҳолатга изоҳ берди
Технология 13:59 · 04.02.2023
Telegram’дан бирга-бир кўчирилган «миллий мессенжер». Humo дастурчилари ушбу ҳолатга изоҳ берди