Ўзбекистон 11 ойда 38,1 млн долларлик ёғ-мой маҳсулотлари экспорт қилди
«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси хабарига кўра, Ўзбекистон январь-ноябрь ойларида энг кўп Афғонистонга ёғ-мой маҳсулотларини экспорт қилган

Ўзбекистондан хорижий давлатларга 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси корхоналари томонидан 36,2 миллион доллар миқдорида ёғ-мой маҳсулотлари экспорт қилган.
Уюшма тизимидаги корхоналар томонидан 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида прогноздаги 21,3 миллион АҚШ доллари ўрнига 38,1 миллион АҚШ доллари миқдорида ёғ-мой маҳсулотлари экспорт қилинди. Натижада маҳсулот экспорти бўйича жорий йилнинг 11 ойи учун белгиланган прогноз кўрсаткичи 179 фоизга бажарилиши таъминланди.
Ушбу даврда ёғ-мой маҳсулотлари асосан қуйидаги давлатларга экспорт қилинган:
- Афғонистон – 25 миллион 820 минг доллар;
- Туркманистон – 4 миллион 12 минг доллар;
- Тожикистон – 3 миллион 770 минг доллар;
- Қозоғистон – 1 миллион 364 минг доллар;
- Қирғизистон – 1 миллион 14 минг доллар.
Бундан ташқари, Россия, Грузия, Мўғулистон, Озарбайжон, Нидерландия, Исроил, Ироқ, БАА ва АҚШ давлатларига ҳам ёғ-мой маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.






