Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги нархлар бўйича таҳлил эълон қилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги томонидан 1–24 январь кунлари Қўйлиқ ва Чорсу деҳқон бозорларида асосий истеъмол товарларининг улгуржи нархлари бўйича кузатув натижалари эълон қилиниб борилди. Вазирлик асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот берди.
Арзонлаган маҳсулотлар
Ушбу давр мобайнида бозорда ананас 7500 сўмга, апельсин 5500 сўмга, лимон 5000 сўмга, анор 4500 сўмга, бодринг 3500 сўмга, банан 2500 сўмга, узум 1500 сўмга, мандарин ва ловия 1000 сўмга, мош ва гуруч (аланга) 500 сўмга, пиёз 250 сўмга, сабзи 150 сўмга ва картошка 100 сўмга арзонлаган.
Қимматлаган маҳсулотлар
Бозорларда булғори қалампири (яшил) нархи 7000 сўмга, булғори қалампири (қизил) 5000 сўмга, саримсоқ пиёз 2500 сўмга, помидор 1000 сўмга, нўхат 500 сўмга ҳамда бодринг 250 сўмга ошган.
Бозорларга энг кўп келтирилган маҳсулотлар
Тезкор маълумотларга асосан, Қўйлиқ бозорига 1–24 январь кунлари ҳудудлардан жами 14,5 минг тонна, хусусан, 9,1 минг тонна картошка, 3,9 минг тонна пиёз, 748 тонна карам ва 1 1 минг тонна сабзи келтирилган.
Шундан, Тошкент вилоятидан 318 тонна картошка, 1 403 тонна пиёз, 748 тонна карам, 456 тонна сабзи, Самарқанд вилоятидан 28 тонна картошка, 1 593 тонна пиёз, Жиззах вилоятидан 871 тонна пиёз, Қашқадарё вилоятидан 257 тонна, Сурхондарё вилоятидан 252 тонна ва Сирдарё вилоятидан 160 тонна сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.
Шунингдек, Қўйлиқ бозорига Қозоғистондан 2052 тонна, Қирғизистондан 340 тонна, Афғонистондан 2133 тонна, Покистондан 2640 тонна ва Эрондан 1590 тонна картошка келтирилган.
Шу билан бирга, ҳудудлардан Чорсу деҳқон бозорига 1–24 январь кунлари жами 221,3 тонна, шу жумладан 198,7 тонна мол гўшти ва 22,6 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.
Аввалроқ дунё бўйлаб озиқ-овқат нархлари 2022 йилда ҳам ошишда давом этиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2022 йил 30 та бозор ва савдо комплекслари ташкил этилиши ҳақида хабар берилди.






