Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:10 · 16.11.2021

Ўзбекистон халқаро олтин-валюта захираси қаерда сақланади?

Ўзбекистон ҳар йили 100 тоннага яқин олтин ишлаб чиқаради. Давлат миллий бойлигининг барчаси мамлакат ичида сақланмайди

Ўзбекистон халқаро олтин-валюта захираси қаерда сақланади?
Фото: CNBC

Ўзбекистон ҳар йили 100 тоннага яқин олтин ишлаб чиқаради ва қимматбаҳо металлни экспорт қилиш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатнинг расмий халқаро олтин-валюта захираси эса 34 миллиард доллардан ошган.

Ўзбекистон Марказий банки халқаро олтин-валюта захирасининг қарийб 60 фоизи олтин кўринишида сақланади. Шунингдек, халқаро захира таркибида АҚШ доллар катта улушга эга. Вақти-вақти билан «захиралар камайди» ё «кўпайди» каби тушунарсиз хабарлар аслида жаҳон бозорида олтин нархининг ўзгариши, долларнинг бошқа валюталарга нисбатан қадрсизланиши ёки тескари ҳаракат билан ифодаланиши зарур.

Марказий банк раиси ўринбосари Бобур Абубакировнинг WGC нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон захираларининг катта қисми нима учун олтинда сақланишига изоҳ берилган.

«Аввало, монетар сиёсатни самарали амалга ошириш, валюта алмашинув курсини қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро облигация (сотиб олган) соҳиблари олдида мажбуриятларимизни бажара олишимизга ишончни ошириш мақсадида шундай қилинади. Шунингдек, табиий офатлар ва ташқи шоклар даврида олтин захираси халқаро ўтказмалар бўйича шартномаларни, мамлакатимиз иқтисодий фаровонлигини кафолатлайди», — дейди Абубакиров.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда халқаро захиралари таркибида 375 тонна олтин мавжуд ва айни пайтда жаҳон бозорида бунинг қиймати 22 миллиард доллардан ошади.

Марказий Банк 2003 йилдан буён Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган олтин бойликларини сотиб олувчи ҳуқуққа эга ягона идора ҳисобланган. Асосан, Навоий тоғ-кон металлургия комбинати олтинларини сотиб олган Марказий банк бойликларни хорижий бозорда сотиш, хорижий валютадаги тушумларни бошқариш орқали монетар сиёсатни амалга ошириш имкониятига эга бўлган. Шунингдек, ўз захирасини мустаҳкамлаш учун МБ олтинни сотиб олади, бозорда нарх кўтарилса, сотиши ҳам мумкин.

2019 йили бош регуляторнинг эксклюзив ҳуқуқи бекор қилинди: эндиликда олтин ишлаб чиқарувчи комбинатлар бойликларни, биринчи навбатда, Марказий банкка харид учун таклиф этади. Агар МБ харидга майл билдирмаса, олтин биржа савдосига чиқарилиши мумкин. Бундан ташқари, тўғридан-тўғри шартнома орқали олтин сотилиши мумкин. Бундан кўзланган мақсад — маҳаллий заргарлик бозорини ривожлантириш.

Марказий банк раиси ўринбосари Бобур Абубакировнинг таъкидлашича, бош регулятлор ҳар сафар комбинатлардан олтин харид қилиши билан иқтисодиётга кўпроқ маҳаллий валюта муомалага киритилиши тайин. Пул массасининг кўпайиб кетишини компенсациялаш учун МБ олтин сотувидан тушган хорижий валютани биржа савдоларига чиқаради.

«Захираларни валюта алмашинув курсини барқарор сақлаб туриш учун ишлатишдан йироқмиз. Аксинча, бизнинг интервенция миллий валютада харид қилинган олтин ҳисобига иқтисодда тўпланган ошиқча ликвидликдан тозалашни мақсад қилади. 2018 йилда ишлаб чиқарилган барча олтин бойликлари бозорда сотилди ва халқаро захира моддий ҳажми ўзгармади, шундан буён биз нейтралитет принципига собитмиз», — дейди у.

Марказий банк олтин захиралари қаерда сақланади? Ушбу саволга очиқ манбаларда аниқ жавоб йўқ. Масалан, валюта бойликларнинг қанчаси хорижий банклар, жамғармаларда сақланиши ҳақида МБ томонидан даврий ахборот эълон қилинади. Лекин олтин ва унинг таркиби, сақланишига доир аниқ маълумотлар ошкор этилмаган.

Бобур Абубакировнинг айтишича, Марказий банк даромадларини ошириш мақсадида олтин захирасининг айрим қисмини хориждаги инвестицион банкларида сақлайди.

Манбаларга кўра, ўзбек олтини Швейцариянинг Цюрих шаҳрида жойлашган банк депозитларида сақланади. Масалан, Uzbekistan Airways’га қарашли учоқ шу йилнинг 26 октябрь куни махсус рейс билан Тошкент–Цюрих–Тошкент парвозини амалга оширди. Юкларсиз парвоз қилганда 86 тонна оғирликда бўлган ҳаво кемаси парвоздан олдин техник кўрсаткичларга асосан максимал оғирликда — 186 тонна бўлгани кўрсатилган. Кейинроқ, 10 ноябрга қадар Цюрихга яна иккита махсус рейс амалга оширилди.

Хулоса шундайки, Ўзбекистон миллий бойлигининг барчаси мамлакат ичида сақланмайди ва ҳозирча очиқланган маълумотга кўра, хорижий банкдаги депозитга қўйилган олтиндан Марказий банк қўшимча даромад кўради. Катта эҳтимол билан, ушбу даромад халқаро захирани бойитишга йўналтирилади.

Алишер Рўзиохунов, журналист

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди