Ўзбекистонда электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғи яратилади
Электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғини яратиш ва ривожлантириш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғи яратилади. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да сўз боради.
Қайд этилишича, электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғини яратиш ва ривожлантириш кўзда тутилган.
Бунда, республикада фаолият юритаётган АГТҚШ, АЁҚШларда, аҳоли кўп йиғиладиган объектлар ҳудудларида электр қувватлантириш, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбалари ёрдамида қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва бунда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиш назарда тутилган.
Шунингдек, республика ҳудудида электр транспорт воситалари учун электр қувватлантирувчи ускуналари ва уларнинг таркибий қисмларини ишлаб чиқариш ташкил қилинади.
Аввалроқ Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш рағбатлантирилиши ҳақида хабар берилганди.






