ПМТИ таълимнинг даромад даражасига таъсирини баҳолашга қаратилган сўров ўтказади
ПМТИ ўтказиладиган сўровда барчани иштирок этишга таклиф қилган

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таълимнинг даромад даражасига таъсирини баҳолашга қаратилган сўров ўтказишни режалатримоқда. Бу ҳақда институт матбуот хизмати Kommers.uz’га хабар берди.
Жаҳондаги бугунги жараёнлар олий маълумотли одамлар кўпроқ даромад топаётганини кўрсатмоқда:
Янги Зеландия таълим департаменти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, олий маълумотлилар ўрта мактаб битирувчиларига қараганда соатига 7 доллар кўпроқ маош олади. АҚШ Иқтисодиёт ва статистика департаменти томонидан ўтказилган сўров натижалари ўрта мактаб битирувчилари билан солиштирганда олий таълим муассасалари битирувчиларининг маоши 1,7 баробар, магистр даражасига эга бўлганларники 2,1 баробар, фалсафа доктори даражасига эга бўлганларники эса 3,1 баробар кўп эканлигини тасдиқлади.
Олий Иқтисодиёт мактаби (Россия) мутахассислари Москвадаги барча аъзолари олий маълумотга эга оилаларнинг даромади ўртача кўрсаткичдан 20 фоиз юқори эканлигини аниқлади. Агар оилада умуман олий маълумотли катталар бўлмаса, унинг фаровонлиги, ўртача кўрсаткичдан чорак баравар паст эканлиги аён бўлди.
ПМТИ олий таълимнинг Ўзбекистондаги даромадлар даражасига таъсирини баҳолаш мақсадида ўтказиладиган сўровда барчани иштирок этишга таклиф қилган.
Сўровнамада мана шу манзил орқали қатнашиш мумкин.




