Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:14 · 18.08.2022

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президентини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассирни қабул қилди. Учрашувда томонлар транспорт инфратузилмаси бўйича минтақавий лойиҳалар ва Оролбўйида экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президентини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 18 август куни Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассирни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, давлат раҳбари ИТБ президентини Тошкент шаҳрида Банк Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани билан яна бир бор табриклаган. Қайд этилишича, ҳозирда ИТБ билан биргаликда уй-жой коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқларни, соғлиқни сақлаш, таълим, сув хўжалиги, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Музокараларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. 2022 йил якунигача Банк томонидан 1,6 миллиард долларлик лойиҳа ва дастурларни молиялаштиришни маъқуллаш назарда тутилган алоҳида дастур қабул қилинган. Шунингдек, учрашувда Банкнинг Тошкентдаги тўлақонли ваколатхонасини тез фурсатда ташкил этиш, янги молиялаштириш воситаларини жорий қилиш муҳим экани таъкидланган.

Бундан ташқари, томонлар транспорт инфратузилмаси бўйича минтақавий лойиҳаларни, Оролбўйида экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ҳамкорлик, шунингдек, ИҲТнинг алоҳида траст фонди кўмагида Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва уни ижтимоий-иқтисодий тиклаш масалалари юзасидан фикр алмашган. Банк бошчилигидаги ислом оламининг етакчи молиявий институтларини ўз ичига олган Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг навбатдаги йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказиш муддатларини кўриб чиқиш юзасидан келишувга эришилган.

Аввалроқ ИТБ Ўзбекистонга ажратадиган 600 миллион долларнинг деярли ярми қишлоқларни ривожлантиришга сарфланиши хабар қилинганди. Унга кўра, Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) молиявий кўмаги билан «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширилади.

Маълум қилинишича, ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 5 мартдаги 4224-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 майдаги 428-сонли қарорлари асосида Ислом тараққиёт банки томонидан ажратиладиган узоқ муддатли 600 миллион долларлик кредит доирасида амалга оширилади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди