Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Туркий кенгашга аъзо давлатлар божхона тартибини стандартлаштиришга келишиб олди

Кенгаш аъзолари ягона электрон савдо майдончасини яратиш бўйича биргаликда иш олиб боради

Туркий кенгашга аъзо давлатлар божхона тартибини стандартлаштиришга келишиб олди
Фото: Инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати

«Туркия ва туркий мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар» конференцияси доирасида туркий давлатлар учун бир хил иқтисодий нигоҳларни белгилаш мақсадида вазирлар йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбирда Ўзбекистондан бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов иштирок этган. Шунингдек, Туркия савдо вазири Меҳмет Муш, Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов, Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Асет Иргалиев, Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиев тадбирда қатнашган.

Фото: Инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, учрашувда инвестициявий муҳитни тизимли такомиллаштириш бўйича мустаҳкам қонунчилик базасини яратиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорларни жалб қилиш муҳимлиги қайд этилган. Шунингдек, учрашув иштирокчилари минтақа ичида ва трансчегаравий савдони ривожлантириш орқали туркий тилли мамлакатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича қўшма чораларни кўришни қўллаб-қувватлаган.

Хабарга кўра, туркий кенгашга аъзо давлатлар ўртасида имтиёзли ва эркин савдо режимларини ўрнатиш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, божхона тартиб-таомилларини стандартлаштириш ҳамда мавжуд тариф ва нотариф тўсиқларни олиб ташлаш ишлари ҳам жадаллаштирилади. Туркий Кенгашга аъзо мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари учун бизнес алоқаларни фаоллаштириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасида бевосита муносабатларни йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда бизнес-форумлар, савдо миссиялари ва қўшма тадбирлар ўтказиш долзарблиги юзасидан якдил фикрга келинган.

Иқтисодиётнинг турли тармоқларига «яшил» технологияларни жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга урғу берган ҳолда энергетика соҳасидаги ҳамкорликка ўзаро тайёрлик ҳам билдирилган. Йиғилиш иштирокчилари минтақа мамлакатларининг транспорт ва транзит салоҳиятини ошириш, жумладан, транспорт-логистика инфратузилмасини кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳаларда иштирок этиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратган.

Тадбир якунлари бўйича бир қатор муҳим келишувларга эришилган. Хусусан, минтақанинг ички бозорларини ривожлантириш мақсадида кенгашга аъзо давлатлар тадбиркорлари ва экспортчилари бевосита ўзаро ҳамкорлик қилишлари учун ягона электрон савдо майдончасини яратиш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишилган. Томонлар, шунингдек, минтақалараро саноат кооперациясини ривожлантириш ва қўшилган қиймат занжирларини шакллантиришга қаратилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади.

Таъкидланишича, Туркий кенгашга аъзо мамлакатлар «яшил» технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшма «Йўл харитаси»ни ишлаб чиққан. Шунингдек, уни тасдиқлашга ҳамда 2022 йил сентябрида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган «Яшил энергетика» халқаро форумида ўз вакилларининг иштирокини таъминлашга келишиб олинган.

Шу билан бирга, бир қатор қўшма тадбирлар, жумладан, туркий тилли давлатлар саноат ҳамкорлиги бўйича биринчи Форумини, шунингдек, кенгашга аъзо мамлакатларнинг ёшлар вакиллари иштирокида ҳар йили Ёш тадбиркорлар форумини ўтказишга келишиб олинган. Шу ўринда, томонлар кенгашга аъзо мамлакатлар IT ва технопаркларининг ҳамкорлик дастурлари доирасида ёшлар тадбиркорлиги ва стартапларни илгари суриш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

Аввалроқ Туркия шаҳарларида Made in Uzbekistan кўргазмаси ўтказилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия халқаро юк ташувлари соҳасида E-Permit тизимини ишга тушириши ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда