Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:00 · 07.01.2022

Учга бўлинган НКМК, давлат харидлари учун сарфланган триллионлар ва «омикрон» билан касалланган миллиардер — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Учга бўлинган НКМК, давлат харидлари учун сарфланган триллионлар ва «омикрон» билан касалланган миллиардер — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 7 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Учга бўлинган НКМК

Навоий кон-металлургия комбинати 2 та давлат корхонаси ва акциядорлик жамиятига бўлинди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси негизида 3 та мустақил корхона — «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти, «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси ташкил қилинди.

Сўнгги уч йилда Навоий кон-металлургия комбинатини трансформация қилиш бўйича ишлар олиб борилган. 

Бунда Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 мартдаги «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори дастуриламал бўлган.

Маълумот учун, Навоий кон-металлургия комбинати ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ўзбекистонда асосий солиқ тўловчилар ҳисобланади.

Давлат харидлари учун сарфланган триллионлар

Ўзбекистонда 2021 йил қиймати 11 триллион сўмлик давлат харидлари амалга оширилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил якунларига кўра давлат харидлари бўйича электрон савдо тизими xarid.uzex.uz сайтида жами 11,0 триллион сўмлик 1 миллиондан зиёд битимлар тузилган. 2020 йил билан солиштирганда тузилган битимлар сон жиҳатдан 33,6 фоизга, ҳажми бўйича 2,6 бараварга ўсган.

Шунингдек, давлат харидлари бўйича ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг маблағларини тежалиши 2020 йилга нисбатан 86,8 фоизга ўсиб, 1,7 триллион сўмни ташкил қилган.

Қайд этилишича, ўтказилган электрон давлат харидларининг 40 фоизи бюджет буюртмачилари, 60 фоизи корпоратив буюртмачиларнинг улушларига тўғри келади. Электрон давлат харидларида иштирок этган тадбиркорлар (етказиб берувчилар)нинг сони 8200 тага кўпайиб, 21,3 мингтани ташкил қилган.

Таъкидланишича, энг кўп давлат харидлари соғлиқни сақлаш соҳаси (1 триллион 102,5 миллиард сўм), олий ва ўрта махсус таълими (504,1 миллиард сўм) ва халқ таълими тизимлари (356,3 миллиард сўм)да амалга оширилган.

Шу билан бирга, ҳудудлар кесимида энг йирик битимлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (41,9 фоиз), Навоий (13,2 фоиз), Фарғона (5,7 фоиз) ва Самарқанд (5,4 фоиз) вилоятларида тузилган.

Бундан ташқари, 2021 йилда буюртмачи ва етказиб берувчиларнинг давлат харидларида иштирокини соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси давлат харидлари электрон тизимининг оператори сифатида xarid.uzex.uz янги ягона порталини жорий этган.

Мазкур порталда давлат харидларнинг барча турлари бирлаштирилди ва маҳсулотларнинг барча параметрларини акс эттирувчи товарлар ва хизматларнинг ягона классификатори жорий қилинган. Бу, ўз навбатида, порталга лотларни жойлаштиришни осонлаштиради ва буюртмачиларга сифатсиз товарларни етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга кўмак беради.

«Омикрон» билан касалланган миллиардер

Virgin Group асосчиси Ричард Брэнсон коронавируснинг «омикрон» штамми билан касалланди.

«Дўстларим ва оилам, шу жумладан мен ва рафиқам Жоан ‘омикрон’ юқтириб олдилар. Вакцинация ва кучайтирувчи доза туфайли аломатларимиз енгил бўлди», — деб ёзган тадбиркор ўзининг Twitter саҳифасида.

Хабар қилинишича, Брэнсоннинг касаллиги енгил ўтмоқда. Шунингдек, у барчага эмланишни маслаҳат берган. Касаллик туфайли у 7 январь куни Nasdaq биржасини ишга тушириш маросимида Virgin Orbit жамоасига қўшила олмайди.

Virgin Orbit акцияларни сотиб олиш бўйича ихтисослашган компания (SPAC) NextGen Acquisition билан бирлашиш орқали оммага эълон қилинади.

Тахминан бир йил олдин, 2021 йил январь ойида Брэнсоннинг 96 ёшли онаси коронавирусдан вафот этган эди. Реал вақт режимида янгиланадиган Forbes Real-Time рейтингига кўра, Брэнсоннинг бойлиги 6 январь ҳолатига 3,9 миллиард долларга баҳоланмоқда.

«Бир миллион дастурчи» учун кредит

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида сертификат олганларга компьютер хариди учун истеъмол кредити ажратиш ва уни компенсация қилиб бериш тартиби белгиланди.

Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, жисмоний шахслар (31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс, 16 ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили) хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • компьютер сотиб олиш бўйича икки томонлама тузилган олди-сотди шартномаси (pdf форматда);
  • «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат (pdf форматда).

Интернет устидан назоратни кучайтираётган Хитой

Хитой Интернетни бошқаришнинг кенг қамровли тизимини яратишни жадаллаштириш ва «кучли миллий киберхавфсизлик тўсиғи»ни қуриш ниятида.

Маълум бўлишича, Хитой ахборот соҳасидаги асосий технологиялар учун курашда ғалаба қозониши, шунингдек, онлайн муҳитда жамоатчиликнинг идрокини «кенгайтириши ва кучайтириши» керак.

Financial Times аввалроқ Хитой ижтимоий медиа цензурасини кучайтиргани ва Коммунистик партия позициясига зид бўлган турмуш тарзи ҳамда қадриятларини тарғиб қилувчи контентга қарши курашаётгани ҳақида хабар берган эди. Нашрнинг ёзишича, Хитой раиси Си Цзиньпин «умумий фаровонлик» сиёсати ҳақида гапира бошлаганидан кейин интернет устидан назорат кучайган.

FT’нинг ёзишича, Хитойда тобора кўпроқ ижтимоий медиа майдони фойдали ва таълим мазмунига эга бўлмоқда ҳамда Кибермакон бошқармаси 2020 йилнинг ўзида номақбул контентни тарқатганлик учун 20 минг нафар блогер аккаунтларини блоклаб қўйди.

Дунёдаги энг хавфсиз авиакомпаниялар

Янги Зеландиядаги энг йирик авиаташувчи Air New Zealand дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания деб тан олинди. Компания AirlineRatings томонидан тузилган рейтингда биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ва учинчи ўринларни БАА ва Қатарнинг Etihad Airways ва Qatar Airways компаниялари эгаллаб турибди. Улардан кейин:

  • Singapore Airlines (Сингапур);
  • TAP Air Portugal (Португалия);
  • SAS (Дания, Норвегия ва Швеция);
  • Qantas (Австралия);
  • Alaska Airlines (АҚШ);
  • EVA Air (Тайвань);
  • Virgin Australia/Atlantic (Буюк Британия) жой эгаллаган.

Охирги, 20-ўринни араб авиакомпанияси Emirates эгаллади. Ўзбекистондан бирорта ҳам авиаташувчи рейтингга киритилмаган.

Чегирмаларни узайтирган Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways АЖ 2022 йил 23 январга қадар талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички рейсларга 50 фоиз чегирма муддатини узайтирди.

Маълум қилинишича, 2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани боис Uzbekistan Airways АЖ 23 январга қадар талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички рейсларга 50 фоиз чегирма муддатини узайтирган.

Маълум қилинишича, 2022 йил 10 январга қадар харид қилинган авиачипталар 23 январгача режалаштирилган рейсларга бепул қайта бронь қилинади.

Шунингдек, авиакомпания жорий йилнинг 20–23 январь кунлари қўшимча рейсларни амалга оширади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда