«Яндекс» асосчиси компания акцияларини сотмасликка рози бўлди
Аркадий Волож яна икки йил давомида компания акцияларини сотмайди.

«Яндекс» компаниялар гуруҳи асосчиси ва бош директори Аркадий Волож яна икки йил давомида унга ва унинг оилавий ишончига тегишли бўлган Б тоифали компания акциялари пакетини сотмасликка рози бўлди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
«Аркадий ‘Яндекс’ билан у (ва унинг оиласи ишончи) кейинги икки йил давомида, яъни 2023 йил 31 декабрига қадар Б тоифадаги акцияларни сотмаслик ёки бермаслик ҳақида келишиб олди», дейилади компания сайтида.
Воложнинг оилавий трести 45,5 фоиз овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Б тоифали тахминан 30,8 миллион акцияларга эга. А тоифали битта «Яндекс» акцияси эгасига акциядорлар йиғилишида битта овоз беради, Б тоифадаги акция эса 10 та овоз бериш кучига эга. Б тоифали акциялар эгаси вафот этганда ёки қимматли қоғозларни сотганда ушбу тоифадаги акциялар автоматик равишда А тоифали акцияларга айланади.
2020 йил январь ойидан бошлаб Волож акцияларининг катта қисми унинг Lastar Trustо номли оилавий фондига тегишли. 2019 йилда тузилган шартномага кўра, уларни 2022 йил январигача сотиш мумкин эмас.
Аввалроқ Евроосиё иқтисодий иттифоқининг тартибга солувчи орган — Евроосиё Иқтисодий Комиссияси «Яндекс» компаниясини рақобатчиларни камситишда айблагани хабар қилинганди.






