Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 22:10 · 18.01.2022

Зафар Ҳошимов фонди очилгани ҳақида ёлғон хабар, марихуана савдосига рухсат бераётган Таиланд ва Ўзбекистонда талаб юқори бўлган касблар — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Зафар Ҳошимов фонди очилгани ҳақида ёлғон хабар, марихуана савдосига рухсат бераётган Таиланд ва Ўзбекистонда талаб юқори бўлган касблар — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 18 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Зафар Ҳошимов фонди очилгани ҳақида ёлғон хабар

Ижтимоий тармоқларда Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов номи билан фонд очилгани айтилган реклама кўринишидаги хабарлар тарқалди.

Ўз навбатида, тадбиркор Зафар Ҳошимов ушбу фондга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.

«Эҳтиёт бўлинг, азизлар! Бу каби фейк хабарларга алданиб қолманг», — деб ёзди бизнесмен тарқмоқдаги аккаунтларида.

Зафар Ҳошимовнинг сўзларига кўра, тадбиркорнинг номида бундай фонд мавжуд эмас ҳамда унинг ушбу тадбирларга ҳеч қандай алоқаси йук.

«Бу реклама очиқ қаллоплик, огоҳ бўлинг. Танишлар ва гуруҳларга тарқатинг, бирор одам бу ёлғонга учиб, зарар кўриб қолмасин», — деб ёзади у.

Марихуана савдосига рухсат бераётган Таиланд

Таиланд ҳукумати марихуана сақлаганлик учун солинадиган жарима ва қамоқ жазоларини бекор қилиш орқали уни қонунийлаштирмоқчи.

Маълум қилинишича, Таиланд озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) Наркотик моддаларни назорат қилиш кенгашига марихуанани назорат қилинадиган дорилар рўйхатидан олиб ташлашни таклиф қилмоқчи. Таклиф кучга киришидан олдин у Соғлиқни сақлаш вазири Анутин Чарнвиракул томонидан ҳам тасдиқланиши керак.

FDA бош котиби ўринбосари Витид Сариддичайкулнинг сўзларига кўра, ушбу қонун одамларга марихуанадан тўсиқларсиз фойдаланиш, шунингдек, узоқ муддатли қамоқ жазоси ва жарималардан қочиш имконини беради. Ҳозирда Таиландда марихуана савдоси билан шуғулланганлик ҳамда уни сақлаганлик учун 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

«Агар биз марихуанани қонунийлаштирсак, унинг бир қисмидан эмас, балки бутун ўсимликдан фойда олишимиз мумкин. Гул куртаклари ва уруғларидан тежамкорлик билан ва қонунга мувофиқ фойдаланиш мумкин», — дейди у.

Таиланд марихуанани қонунийлаштиришга босқичма-босқич ёндашмоқда. Мамлакатда ҳанузгача каннабис етиштириш ва йиғишни чекловчи қонунлар мавжуд. У наркотик сифатида таснифланганлиги сабабли, жисмоний шахсларга каннабисни сақлаш тақиқланади, аммо корхоналар ушбу ўсимликдан фойдаланишда кўпроқ имкониятга эга.

Бунга қадар Таиланд тиббий каннабисдан озиқ-овқат ва косметика соҳасида фойдаланишни қонунийлаштирган Жануби-Шарқий Осиёдаги биринчи давлат бўлганди.

Ўзбекистонда талаб юқори бўлган касблар

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га меҳнат бозорида кадрларга талаб бўйича материал тақдим этди.

Маълум қилинишича, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликларни аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказган.

Қайд этилишича, касблар бўйича концентрация коэффициентига кўра, бўш иш ўринлари сони шифокор, фармацевт, ҳамшира, ўқитувчи, банк ходими, туризм соҳаси ходими, қурувчи, муҳандис ва технолог каби касблар бўйича тақдим этилган резюмелар сонидан анча кўп.

Таҳлил натижаларига кўра, меҳнат бозорида юқори малакали ўқитувчи, шифокор, тиббиёт ходимлари, дастурчи, технолог ва техник каби мутахассисларга талаб юқори бўлиб турибди.

Таъкидланишича, давлат муассасаларида бўш иш ўринларининг 55 фоизидан ортиғида иш қидирувчилардан олий маълумот талаб қилинади. Бу кўрсаткич йирик корхоналарда 60 фоиздан ортиқни ташкил этади.

Microsoft’нинг 70 млрд долларлик хариди

Microsoft компанияси компьютер ўйинларини ишлаб чиқарувчи Actvision Blizzard’ни сотиб олишини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, битим суммаси тахминан 68,7 миллиард долларни ташкил этади. Бу Actvision Blizzard’нинг жорий бозор капиталлашувидан деярли 20 миллиардга кўпдир. Microsoft харид қарори ҳақида эълон қилганидан сўнг ўйин ишлаб чиқарувчи компаниянинг акциялари уч баробарга кўтарилган.

Келишув Activision, Blizzard ва King студияларидан Warcraft, Diablo, Overwatch, Call of Duty ва Candy Crush каби машҳур франчайзаларни сотиб олишни ўз ичига олади. Натижада Microsoft 30 та ички ўйин ишлаб чиқиш студиясига эга бўлади. Шу билан бирга, компания Game Pass’да Activision Blizzard ўйинларини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Битим ёпилгунга — 2023 йилга қадар компаниялар бир-биридан мустақил ишлайди, аммо кейин Activision Blizzard Microsoft Gaming раҳбари Фил Спенсерга бўйсунади.

Ўзбекистоннинг 2021 йилги иқтисодий кўрсаткичлари

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон иқтисодиётининг 2021 йилдаги ўсиш суръатлари бўйича ахборот эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларидаги Ўзбекистон иқтисодий ҳолати рақамларда кўринишга эга:

  • ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати — 107,4 фоиз;
  • саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси — 108,7 фоиз;
  • қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати — 106,8 фоиз;
  • чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати — 112,0 фоиз;
  • бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати — 119,2 фоиз;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати — 104 фоиз;
  • ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати — 116 фоиз;
  • экспортнинг ўсиш суръати — 110 фоиз;
  • импортнинг ўсиш суръати — 120,4 фоиз;
  • фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони — 528 929 та.

«Яндекс»дан коронавирусга қарши тест хизмати

«Яндекс.Хизматлар» Россиянинг Москва, Москва вилояти ва Санкт-Петербург аҳолиси учун COVID-19 тестлари ва бошқа таҳлилларни топшириш хизматини йўлга қўйди. Яқин вақт ичида хизмат Қозон, Екатеринбург, Новосибирск, Самара ва бошқа шаҳарларда ҳам йўлга қўйилади.

«Яндекс.Хизматлар» раҳбари Максим Борисовнинг айтишича, янги хизмат COVID-19 учун ПЦР тестлари, антикор тестлари, эмлашдан олдинги ва кейинги тестлар ҳамда касалликдан кейинги тестлар учун мўлжалланган. Бундан ташқари, хизмат гормонлар ва витаминлар учун умумий клиник тестлардан ҳам ўтиши мумкин.

ПЦР тестининг нархи 2,1 минг рублни ташкил қилади. Тест тўплами курьер томонидан етказиб берилади, кейин у найчани лабораторияга олиб боради. Натижа эртаси куни тайёр бўлади.

«Яндекс.Хизматлар» буюртманинг бир фоизида даромад олади, комиссия миқдори ошкор этилмади. Келажакда компания ушбу хизматга янги хизматларни қўшишни режалаштирмоқда, масалан, уй шароитида инъекция ва томчиларни тайёрлаш мумкин бўлади.

Рекорд даражага етган Rolls-Royce ва Bentley сотуви

Rolls-Royce, Bentley ва Porsche каби ҳашаматли автомобиль ишлаб чиқарувчилари глобал чип танқислигига қарамай, 2021 йилда рекорд даражадаги сотувларни амалга оширди.

BMW компаниясига тегишли Rolls-Royce 2021 йил рекорд даражада — 5586 та автомобиль сотди, бу 2020 йилга нисбатан 49 фоизга кўп. Bentley сотуви ҳам рекорд кўрсаткичга эришди — 14 659 дона (31 фоизга ўсди). Volkswagen гуруҳига кирувчи Porsche 301 915 дона автомобиль сотди, бу 2020 йилга нисбатан 11 фоизга кўп.

Пандемия ва чиплар этишмаслиги туфайли ишлаб чиқаришни чеклаш зарурати билан дуч келган автомобиль ишлаб чиқарувчилари мавжуд ресурсларни энг қиммат ва даромадли автомобилларни ишлаб чиқаришга йўналтирди. 

«Бизга чип танқислиги таъсир қилиши даргумон», — деди Bentley Motors сотувлар бўйича директори Ален Фави.

У VW гуруҳидаги жараён жуда марказлаштирилганини ва компонентларни тақсимлаш бўйича қарор қабул қилиш учун элементлардан бири фойда маржаси эканини тушунтирди.

«Шу нуқтаи назардан, бизнинг устувор вазифамиз бор, шунинг учун барча керакли микросхемаларни олишга муваффақ бўлдик», — деди у.

Rolls-Royce Motor Cars Americas президенти Мартин Фричес савдоларнинг ўсишини ҳар бири 300 минг доллардан ортиқ бўлган бренд автомобилларининг харидорлари пандемия даврида кўпчилик дуч келган қийинчиликлардан бироз кўпроқ изоляция қилингани билан изоҳлади.

«Бизнинг харидорлар иқтисодий тикланиш, криптовалюталар ва қимматли қоғозлар нархининг кўтарилишидан кўпроқ фойда олди», — дейди у.

Фричеснинг таъкидлашича, бугунги кунда Rolls-Royce харидорининг ўртача ёши 43 ёшга тушган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди