«Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди» — Энергетика вазирлиги
Тошкент шаҳар, Хоразм, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар, Хоразм, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланган.
«Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.
Ўзбекистонда «блэкаут»
Соат 10:57 да Ўзбекистон бўйлаб электр таъминотида узилишлар кузатилишни бошлади. Узилишлар туфайли Тошкент метрополитени ишдан тўхтади.
Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берди. Қайд этилишича, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Кейинчалик Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентда иссиқ сув ва исситиш таъминотида ҳам узилиш кузатилиши бўйича огоҳлантириш берди.
«Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз», дейилади хабарда.
Кейиналик Энергетика вазирлиги Соат 10:57 да Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди.
Оқибатда Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчган.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати огоҳлантириш билан чиқди.
«Ҳурматли фуқаролар электр тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли газ ва электр билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятларни олдини олиш мақсадида газ ҳамда электр мосламаларини назорат қилишингиз ва тармоқдан вақтинча узиб қўйишингиз сўралади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Mobiuz ва Beeline’да алоқа хизмати ёмонлашиши мумкинлигини қайд этди. Uztelecom станциялар бир неча соат соат «чидаб беришини» айтди.
«Биздаги станцияларда захира аккумуляторлари билан жиҳозланган.Уларнинг қуввати бир неча соат чидаб беради», дейди матбуот хизмати ходими.
Шундан сўнг вазирлик электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилаётгани ва ҳудудларда электр таъминоти тикланаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистондаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.
Электр узилиши сабаб ёпилган Ўзбекистон минтақавий аэропортлари рейслар учун қайта очилди. Қайд этилишича, Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишлайди.
«Минтақавий аэропортлар рейсларни қабул қилиш ва беришни бошлади», дейилади хабарда.
Humo ва Uzcard тўлов тизимлари электр узилиши иш фаолиятига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.
Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги электр узилиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида Kommers.uz’га изоҳ берди.
«Вазиятни тезда тикланишига боғлиқ. Айни пайтда ҳудудларда электр энергиясини тиклаш ишлари бошланган. Барча ҳисоб-китоблар ҳар бир тармоққа ҳақиқий таъсирни ўрганилидан сўнг амалга оширилади», дейди вазирлик вакили.
Шундан сўнг Президент топшириғи билан электр узилиши бўйича хукумат комиссияси тузилди.
Эксперт Бобур Обидов нақд пулга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, банкоматларга навбатлар ва масофавий банк хизматлари муаммолари бўйича Kommers.uz’га изоҳ берди.






