Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Британия компанияси Наманганда сув тозалаш иншооти куради

Корхона қиймати 90 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа тендерида ғолиб бўлди

Британия компанияси Наманганда сув тозалаш иншооти куради
Фото: «msk-septik.ru»

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллигининг Metito Utilities Limited компанияси «Наманган шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш» лойиҳаси бўйича тендерда ғолиб бўлгани эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги Kommers.uz’га хабар берди.

Мазкур лойиҳа Президентнинг 2018 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Осиё тараққиёти банки кўмагида, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ҳамда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилиши белгиланган.

ДХШ агентлиги хабарига кўра, лойиҳа бўйича 2 босқичли очиқ ва шаффоф тендер жараёнлари ўтказилган. 1-босқичда лойиҳага қизиқиш билдирган 23 та хориж компанияга дастлабки малакани баҳолаш (RFQ) шартлари юборилган. 2-босқичда эса Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллигининг Metito Utilities Limited компанияси ҳамда Нидерландиянинг Almar Water Solutions BV консорциум компанияси иштирок этган.

Йиллик эркин фойдаланганлик учун тўлов бўйича Metito Utilities Limited компанияси 97,5 миллиард сўм, Almar Water Solutions BV консорциум компанияси эса 103,1 миллиард сўмлик таклиф билдирган.

Таъкидланишича, 20 декабрь куни мазкур лойиҳа бўйича идоралараро тендер комиссияси энг паст нархни (йиллик 9 миллион АҚШ доллари) таклиф этган Metito Utilities Limited компаниясини халқаро тендер ғолиби деб топган.

Эслатиб ўтамиз, «Наманган шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш» лойиҳасининг  қиймати 90 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа муддати 25 йил бўлиб, шундан дастлабки 2 йил қурилиш даври этиб белгиланган.

Лойиҳа доирасида қуввати суткасига 100 минг метр куб оқова сувларини тозалашга мўлжалланган иншоот ва 7,5 км узунликдаги оқова сув тармоқларини қуриш назарда тутилган.

Аввалроқ Сирдарё вилояти ҳокими Осиё тараққиёт банки томонидан Ховос туманига сув таъминоти учун ажратилган 7 миллион доллардан ортиқ маблағ талон-торож қилингани ҳақида гапирганди. «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти маблағлар талон-торож қилинганини инкор этган. Жамият берган маълумотларга кўра, лойиҳа ҳоким таъкидлаганидек Осиё тараққиёт банки эмас, балки Жаҳон банки иштирокида амалга оширилган бўлиб, бунда Жаҳон банки томонидан 6 миллион 250 минг доллар, Ўзбекистон томонидан эса 1 миллион 60 минг доллар ажратилган.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади