
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Фойдаланувчиларнинг 36 фоизи хабарларни юбориш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилган.
Дунё бўйлаб Telegram фойдаланувчилари мессенжернинг фаолиятида носозликлар кузатилаётгани ҳақида хабар бермоқда. Буни Downdetector сайти ҳам тасдиқлади.
Маълум бўлишича, Тошкент вақти билан соат 22:18 ҳолатига кўра, 789 та шикоят қайд этилган: фойдаланувчиларнинг 45 фоизи илова билан боғлиқ муаммолар ҳақида, 36 фоизи хабарларни юбориш билан боғлиқ муаммолар ҳақида, яна 19 фоизи эса серверга уланишдаги муаммолардан шикоят қилган.
Мессенжердаги узилиш ҳолатлари Ўзбекистон, Россия, Украина, Польша, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда ҳам кузатилган.