Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 20:20 · 04.01.2022

Европада газ инқирози. Кризис қачон ва қандай тугайди?

2021 йил декабрда газнинг нархи максимал даражага — 1000 метр куб учун 2200 доллардан ошди.

Европада газ инқирози. Кризис қачон ва қандай тугайди?
Фото: «newsae.ru»

Европанинг 2021 йилги ёқилғи инқирози оқибатлари шунчалик жиддийки, газ нархининг юқорилиги билан тавсифланган кризиснинг ўзи камида яна бир йил давом этади.

Ушбу тенденция газ компанияларига рекорд даражадаги даромадни «ваъда қилмоқда», аммо хурсанд бўлишнинг ҳожати йўқ. Вазият тинчиганда Европа имкон қадар тезроқ яшил энергияга ўтишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда эксперт Игорь Галактионовга таяниб Forbes ёзмоқда.

Галактионовга кўра, Европада газ нархининг 2021 йилги динамикаси ҳайратланарли. Октябрь ойида газ нархининг 1000 метр куб учун 1800 долларгача етганидан сўнг, «чўққи» аллақачон забт этилгандек туюлди. Аммо декабрь ойида нархлар янги максимал даражага етди — 1000 метр куб учун 2200 доллардан ошди. Таққослаш учун: сўнгги беш йилда газ нархининг декабрь ойларидаги ўртача даражаси 2021 йилгидан 10 баравар паст эди.

Совуқ қиш, сиёсий ўйинлар, яшил энергетика

Нархларнинг ўсиши учун дастлабки шароит 2021 йилнинг баҳорида пайдо бўлганди. 2020 йилда иқтисодиётнинг катта суръатларда ўсишидан сўнг, товар бозоридаги талаб ортиб кетди, бироқ инвестиция дастурларини қисқартириш ва логистикадаги узилишлар таъминотни чеклади.

2020 йилнинг баҳорида, аллақачон, металлар, ёғоч ва бошқа бир қатор хом ашё нархлари ўнлаб фоизга кўтарилди. Ўшанда энергия нархининг глобал ўсиши вақт масаласи эканлиги аён бўлди.

2020 йил Европада «ҳукм сурган» ғайритабиий совуқ қиш туфайли ерости газ омборлари тугаб қолди. Масалан, 2021 йилнинг 30 апрелида омборни тўлдириш даражаси 30 фоиздан пастга тушди.

Оддий шароитларда бу камомад ёзда қопланиши мумкин эди, лекин Европа ҳукумати пул тикаётган сиқилган табиий газ Европага эмас, балки қимматроқ нарх таклиф қилган Осиёга жўнади.

Шунингдек, Россиянинг «Газпром» компанияси газ насослари учун қўшимча қувватларни бронь қилишдан бош тортди ва июль ойида газ қувурларига режали техник хизмат кўрсатди. 2021 йилнинг сентябрь ойида иситиш мавсуми бошланишига қадар ер ости газ омборидаги захираларни тиклаш мумкин эмаслиги маълум бўлди.

Европадаги сиёсий кайфият регуляторларга нархларнинг кўтарилишига тўғри реакция қилиш ва бозордаги вазиятни юмшатиш чораларини кўришга тўсқинлик қилди.

Европа импорт қиладиган газнинг учдан бир қисми «Газпром» ҳиссасига тўғри келади. 2021 йилда йилига 110 миллиард метр куб ўтказувчанликка эга бўлган «Шимолий оқим-2» газ қувури қурилиши ниҳоясига етказилди.

2021 йилнинг октябрь ойида қайд этилган баланд нархлардан сўнг, газ нархи 1000 метр куб учун 1000 долларга тушди. Бунга 2022 йилда «Шимолий оқим-2» газ қувурининг битгани ҳам қисман сабаб бўлди.

Аммо 2021 йил ноябрь ойида Россия ва Украина чегарасидаги геосиёсий вазият янада кескинлашди. Бу бозор иштирокчиларини Россия газининг келажакда Украина орқали транзити билан боғлиқ хавфларини ҳамда «Шимолий оқим 2»ни ишга тушириш муддатларини бошқаттан баҳолашга мажбур қилди. Бу эса нархларни яна оширди.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг «яшил» сиёсати ҳам газ нархининг ошишида муҳим роль ўйнади. Минтақада иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли сўнгги 10 йил давомида кўмир ёқилғисида ишлайдиган электр станциялари ёпилиб, уларнинг ўрнига қуёш ва шамол энергияси ишлаб чиқарилди.

Муаммо шундаки, бундай энергия алмашинуви суғуртага муҳтож, ахир энергияга бўлган талаб фақат ортиб бормоқда. Ёмон об-ҳаво шароитида энергия тизимидаги қувват кескин пасаяди. Газ ишлаб чиқариш бу фарқларни қоплайди.

Бироқ, рекорд даражадаги газ нархига қарамай, европалик сиёсатчилар экологик тоза бўлмаган энергия манбаларини йўқ қилиш тезлигини тўхтатмади. Масалан, 2021 йил декабрь ойида Германия 6,4 гигаватт қувватга эга 11 та кўмир электр станцияси ва учта ядро реакторини ёпиш режаларини тасдиқлади.

Энергия инқирози қачон тугайди?

Европанинг ер ости газ захиралари тез суръатлар билан камайиб бормоқда. Октябрь ойининг ўрталарида захиралар даражаси ўртача кўрсаткичдан атиги 15 фоиз паст эди, ноябрь ойининг охирига келиб бу фарқ 19 фоиздан ошди ва 24 декабрда у, аллақачон, 23 фоизни ташкил этди.

Россиянинг «Газпром» компанияси етказиб бериш ҳажмини фақат узоқ муддатли шартномалар доирасида оширишга тайёр. Компаниянинг бундай позицияси унинг инфратузилмага қўйган инвестицияларини қайтариши кераклиги билан изоҳланади.

Аммо бу Европа расмийларининг бозорни либераллаштириш сиёсатига тўғри келмайди. Бундан ташқари, улар энергетик хавфсизлик доирасида Россияга қарам бўлиб қолишдан қўрқади. Бу ерда томонлар муросага келиши эҳтимоли аниқ эмас.

Европанинг ўзида газ ишлаб чиқариш аста-секин камайиб бормоқда. Нидерландия сейсмик фаоллик туфайли Гронинген минтақасидаги энг йирик конни босқичма-босқич тугатмоқда. Тахминан 20-25 фоиз улуши билан Европа Иттифоқига иккинчи йирик газ етказиб берувчи — Норвегияда ишлаб чиқариш ўсиши камомадни қоплаш учун етарли эмас.

Сўнгги чора сифатида сиқилган табиий газ қолмоқда, лекин бу ҳам мукаммал ечим эмас. Чунки сиқилган табиий газни етказиб берувчилар маҳсулотни ким кўп тўласа, ўшанга сотади. Бу шуни англатадики, Европа ўсиб бораётган Осиё иқтисодиётлари билан газ таъминоти учун рақобатга кириши керак.

Бундай шароитда газ танқислиги ва нархлар юқорилиги 2022 йил давомида сақланиб қолади. Шундай қилиб, газ бозоридаги кескинлик 2023-2024 йилларда пасайиши мумкин.

Газга бўлган глобал талабнинг секинлашиши, ишлаб чиқаришга киритилган инвестициялар ҳажмининг ошиши, шунингдек, Европа Иттифоқининг энергия сиёсати параметрларига мослашувчан нуқтаи назардан қараши газ нархининг пасайишига ёрдам бериши мумкин.

Нахр тушганга қадар газ компаниялари ва уларнинг акциядорлари рекорд даражада даромад олишлари мумкин.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади